Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 10:51
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

10:30 23.11.2022

АҚШ Украина бюджетини қўллаш учун 4,5 миллиард доллар ажратади

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.

Вашингтон Украина бюджетини тўғридан тўғри қўллаб -қувватлаш доирасида 4,5 миллиард доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен маълум қилди.

Маблағ яқин ҳафталар ичида Украинага тақдим этилади. Ёрдамдан мақсад Украинанинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш орқали унинг Россия агрессиясидан ҳимояланишига кўмак кўрсатишдир. Вашингтон аратган маблағ асосий давлат хизматлари фаолиятини таъминлаш, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақларини тўлашга, кексаларга ва аҳолининг заиф қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатишга сарфланади.

Мазкур транш грант сифатида расмийлаштирилган. Йеллен бошқа донор давлатларни ҳам Украинага ёрдам кўрсатишни тезлаштиришга ва кўпайтиришга чақирди.

Президент Жо Байден маъмурияти Киевга 20 миллиард долларлик ҳарбий кўмак кўрсатган, бундан ташқари 10 миллиард доллар гуманитар ёрдам ва иқтисодиётни тиклашга 13 миллиард доллар берган. Байден Конгрессга Украинага яна 37,7 миллиард доллар ёрдам ажратиш сўровини киритган.

8 ноябрда ўтган оралиқ сайловда АҚШ Конгресси Сенатида кўпчилик ўринларни демократлар сақлаб қолди. Бироқ Вакиллар палатасида республикачилар кўпчиликни ташкил қилди. Бу эса демократ Байденнинг ташаббусларини, жумладан, Украинага ёрдам кўрсатиш таклифларини кўриб чиқиш жараёнини мураккаблаштиради.

20:30 22.11.2022

Киевдаги Печерск лаврасида "аксил-разведка" операцияси ўтказилди

Украина хавфсизлик идоралари Киевдаги тарихий Печерск лаврасида ва Украина православ черковининг бошқа объектларида россияпарастликда гумон қилинган шахслар фаолиятини тергов қилиш доирасида "аксил-разведка" операциясини ўтказди.

Украинанинг Қора денгиз бўйидаги Қрим ярим оролида Россия томонидан тайинланган ишғолчи ҳукумат расмийлари, ярим оролнинг материк билан боғланган ҳудудга яқин жойдаги Армянск шаҳридан тинч аҳоли эвакуация қилинаётгани ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарларни рад этди.

Россиянинг Украинага қарши урушида шу пайтгача 8300 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, дея билдирди Украина Бош прокуратураси. Ҳалок бўлганларнинг 437 нафари болалардир.

БМТнинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Украинадаги Запорижье атом электр станцияси яна ҳужумга тутилгани ортидан АЭС атрофида ҳимоя зонасини ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувларини фаоллаштирмоқда.

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчакнинг айтишича, Варшава Германиянинг Украина билан чегара ҳудудида қўшимча "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштириш таклифини қабул қилган.

20:15 22.11.2022

Рус қўшинлари Херсонни ҳужумга тутди, 2 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Херсон вилояти раҳбари Ярослав Янушевичг хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, ракета артиллерияси, шунингдек, миномётлардан ўққа тутиш оқибатида 7 киши жароҳатланган.

Айни пайтда, Херсон шаҳрида аҳоли электр, сув ва иссиқлик таъминотидаги узилишлар шароитида кун кўрмоқда.

Аввалроқ рус қўшинлари босқин бошидан бери ўзлари эгаллаб турган Украинанинг ягона вилоят маркази Херсонни тарк этиб, Днепрнинг чап қирғоғига чекинишганди.

20:08 22.11.2022

Россиянинг Белгород вилояти расмийлари Шебекино шаҳри ўққа тутилгани ҳақида хабар беришди

Белгород вилоятининг Шебекино шаҳри ўққа тутилиши оқибатида камида бир каши ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.

"Уни портлаш тўлқини улоқтирган, бошидан жароҳат олган. Шифокорлар унга барча керакли ёрдамни кўрсатишга ҳаракат қилишди, бироқ у ҳушига келмай тез ёрдам машинасида ҳаётдан кўз юмди", деб ёзди Гладков ўзининг телеграм-каналида.

Гладковга кўра, ҳужумни Украина амалга оширган. Уруш шароитида расмийларнинг талафот ва қурбонлар ҳақида бераётган маълумотини текшириш имконсиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG