Линклар

Шошилинч хабар
30 январ 2025, Тошкент вақти: 23:02
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

20:13 24.11.2022

Шолц: Тинч аҳолига қилинаётган террор тўхтатилиши керак

Германия канцлери Олаф Шолц Россиянинг Украина бўйлаб кечаги уюштирган ракета ҳужумларидан сўнг, Россияни “бомбардимонларни” “зудлик билан тўхтатиш”га чақирди.

"Бу нафақат чидаб бўлмас, балки Россиянинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмаларини нишонга олишда бомба қўллаётгани инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузишдир. Тинч аҳолига қарши қилинаётган бу бомбардимон-террор дарҳол тўхтатилиши керак".

Шунингдек, Шолц Греция ва Туркия ўртасида БМТ воситачилигида Кипр бўйича тўхтаб қолган тинчлик музокаралари яна жадаллашишига умид қилишини билдирди.

20:09 24.11.2022

Анналена Бербок: Путин ўзининг ракеталари билан Украина халқини совуқ ва зулматга ғарқ қилишни ёқтиради

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок келгуси ҳафта Бухарестда “Катта еттилик” мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлишини маълум қилди.

Йиғилишда Украина энергетика тизимига кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинади, дея хабар берди “Интерфакс-Украина”.

“Келгуси ҳафта биз Катта еттиликка раислик доирасида ташқи ишлар вазирлари даражасидаги бошқа ҳамкорларимизни Украина энергия таъминотига кўмаклашишни ташкил қилиш мақсадида Бухарестга таклиф этамиз”, деб ёзди Бербок “Твиттер”да.

У Россиянинг Украина фуқаровий инфратузилмасига ҳужумларини йўл қўйиб бўлмас қилмиш ва ноинсоний жиноят деб атади.

“Путин ўзининг ракеталари билан Украина халқини совуқ ва зулматга ғарқ қилишни ёқтиради. Бироқ у украинларни озодликка интилишдан ва бизни уларга кўмак беришдан қайтара олмайди асло”, дея қўшимча қилди Бербок.

20:06 24.11.2022

Россиянинг ракета зарбаларидан кейин Украина ҳудудлари электрсиз қолди

Қиш арафасида Москва Украинанинг энергетика обектларини нишонга олиб, ишдан чиқармоқда. Оммавий ҳужумлар пайтида камида олти киши ҳалок бўлгани айтилди.

Фавқулодда ёрдам бригадалари кечаги бомбардимонлардан сўнг ярадорларни Киевдаги касалхонага олиб борган, бироқ касалхонада ҳам электр таъминоти узилган.

Шифохона ходимлари генераторлардан фойдаланишига тўғри келмоқда.

Евген Лапшин, шифокор:

“Шифохонада ҳозир сув таъминоти ўчган. Бироқ бизда сув захираси бор. Олдиндан тайёргарлик кўриб қўйгандик"

Киев чеккасидаги Вишгородга ракета келиб урилиши натижасида камида беш киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Беш қаватли бинонинг юқори қавати зарбадан кейин бир соат вақт ўтиб аланга ичида қолган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинган. Бинонинг бешала қаватидаги хонадонларга шикаст етган.

Анна Волочай, маҳаллий турғун:

“Турмуш ўртоғим ҳужжатларимиз қаердалигини сўради. Мен жуда қўрқиб кетдим. Ишдан югуриб келдим. Иш жойим шу яқин атрофда. Хайриятки, эрим яхши экан, жароҳатланмаган. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Бинодан ярадорларни олиб кетишаётганини кўрдим. Улар ҳозир тирикми ёки йўқ билмайман, лекин умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади."

Киев вилояти маъмурияти бутун Киев вилояти, бутунлай элeктр таъминотисиз қолгани ва сув таъминотига ҳам жиддий шикаст етганини маълум қилди. Бундай вазият Украинанинг бошқа қисмларида ҳам кузатилмоқда.

19:58 24.11.2022
VADYM KHLUPIANETS
VADYM KHLUPIANETS

Украиналиклар жангда ўлдирилган санъаткор билан видолашди

Украиналиклар 24-ноябр куни рус босқинчиларига қарши курашда қатнашган ва шарқий фронтда снайпер томонидан ўлдирилган 26 ёшли балетчи учун мотам тутдилар.

Киевдаги Миллий опера театри ходими Вадим Хлупянец Донецк вилояти шарқидаги стратегик аҳамиятга эга Бахмут шаҳри яқинидаги жангда ҳалок бўлди.

Аскарлар унинг тобутини театрга олиб боришди, у ерда санъаткорлар ва ходимлар Вадим билан хайрлашиш учун саф тортдилар. Маросим тугаб, тобут олиб кетилаётганда уни охирги марта олқишлашди.

Вадимнинг қўмондони Денис Попов мотам тутувчиларга мурожаат қилиб, уларга: "Украинанинг энг яхши ўғиллари ўлмоқда", деди.

Хлупянец Донецкда туғилган ва уруш бошида Украина Қуролли кучлари сафига кўнгилли бўлиб қўшилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG