БМТ: 2023 йилда 51,5 миллиард долларлик ёрдам керак бўлади
БМТ ва ташкилот ҳамкорлари 2023 йил учун рекорд даражадаги 51,5 миллиард долларлик ёрдам сўраб мурожаат қилди.
БМТ маълумотларига кўра, келгуси йилда қўшимча 65 миллион киши ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда. Бу рақам 68 мамлакатда жами 339 миллион кишига етади.
Бу АҚШ аҳолисига тенг ёки сайёра аҳолисининг 4% дан ортиғини ташкил қилади дегани.
“Бўшлиқ маблағ билан эмас, балки эҳтиёжлар билан боғлиқ. Эҳтиёжлар эса ошиб бормоқда. Биз коронавирус пандемияси, иқлим ўзгариши, Украинадаги уруш билан тўқнаш келдик. 2023 йилда бу тенденциялар янада жадаллашади деб қўрқаман. 2022 йил қийин ва огъриқли йил бўлди, келаётган 2023 йил бирдамлик йили бўлишига умид қиламиз", деди БМТ бош котибининг фавқулодда гуманитар масалалар бўйича координатори Марин Гриффит.
БМТ ҳисоботида яна айтилишича, Россия ва Украина ўртасидаги тўққиз ойлик уруш сабабли 37 мамлакатда 45 миллионга яқин одам ҳозирда очликдан азият чекмоқда.
Шольц: Россия Украинадаги урушда ғалаба қозона олмайди
Германия канцлери Олаф Шольц Россия Украинадаги урушда жанг майдонида ғалаба қозона олмайди, дея таъкидлади.
"Украинадаги ҳаётий инфратузилмаларга, сув ва энергия таъминотига, шаҳар ва қишлоқларга тинимсиз ҳужумлар ваҳшийлик бўлиш билан бирга айни пайтда душманнинг умидсиз стратегияси ҳамдир", деди Шольц.
Шольц шунингдек Германия Россиянинг ядро риторикасини жиддий қабул қилганини, бироқ бунга қўл қовуштириб турмаслигини билдирди:
"Россия тушуниши керак: биз Украинани вайрон бўлган инфратузилма ва қуроль-яроғга эҳтиёжидан келиб чиқиб қанча керак бўлса шунча вақт иқтисодий, молиявий ва гуманитар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этамиз".
АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлаш учун Украинага мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда.
Мариуполда украиналиклардан қолган кўчмас мулк рўйхати тузилмоқда
Украиналик фаоллардан иборат, Миллий қаршилик марказининг билдиришича, бу мулкларни давлат ҳисобига мусодара қилишмоқда.
"Бу мулкларни душманлар “эгасиз” деб қайд этяпти ва реестрга қўшяпти. Агар бу мулкнинг эгаси 1 йил ичида пайдо бўлмаса, у муниципал мулк ҳисобига қўшилади", деб хабар қилмоқда марказ фаоллари.
Бироқ, Украина ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, Мариуполнинг россия томонидан тайинланган маъмурияти тузаётган бу реестр қонуний кучга эга эмас.
ЕИ рус нефтига юқори нарх чегарасида яна келиша олмади
Европа иттифоқи давлатлари Россия нефтига юқори нарх чегарасини белгилаш борасида яна бир қарорга кела олмади.
Reuters агентлигининг хабар қилишича, Польша томони рус нефтининг ҳар бир баррелига 65–70 долларлик нарх чегарасини қўйиш таклифига қўшилмаган. Аксинча, бу нархри 30 доллар қилиб белгишлашни сўрамоқда.
Агар евроиттифоқ бир келишувга эришолмаса, душанба 5 декабрдан бошлаб, нисбатан кескин чораларни қўллашга тўғри келиши мумкин. Боиси, шу йил май ойида Россия нефть хомшаёси импортини, 5 февралдан эса нефт маҳсулотлари импортини тўхтатиш керак бўлади.