Линклар

Шошилинч хабар
09 январ 2025, Тошкент вақти: 13:43
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

17:18 4.12.2022
U.S. military equipment arrives in Polish port
U.S. military equipment arrives in Polish port

АҚШдан Полшага ҳарбий техникалар жўнатилди

Сўнгги бир ой ичида АҚШдан Полша ва Грецияга 2400 га яқин ҳарбийлар билан бирга ҳарбий техникалар ҳам жўнатилди, дейилади АҚШ армияси эълон қилган пресс релизда.

АҚШ полковниги Браян Харриснинг сўзларига кўра, "Ханжар" бригадаси ҳарбийлари бир неча ой давомида Полшага жўнаб кетишга тайёргарлик кўрган.

Мазкур ҳаракат "Атлантика келишуви" нинг бир қисми ҳисобланади. Эълон қилинган баёнотларда АҚШ "жанговар шайликни ошириш, ўзаро ҳамкорликни ва ҳарбийлар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш борасида НАТОга содиқлигини" кўрсатмоқда дея таъкидланган.

февраль ойида Россия Украинага бостириб киргандан сўнг, НАТО Болтиқбўйига қўшимча ҳарбийлар, кемалар ва самолётлар юборди ҳамда 40 мингга яқин аскарни бевосита НАТО қўмондонлиги остида Болтиқбўйи ҳудудига жойлаштирди.

17:09 4.12.2022

Зеленский: Россия нефтига нарх чегараси жиддий чора эмас

Владимир Зеленский Россия нефтьига 60 долларлик нарх чеклови киритилиши жиддий чора эмаслигини ҳамда Россияни Украинада уруш ҳаракатларидан қайтара олмаслигини таъкидлади.

G7 ва Австралия жума куни бу борада келишувга эришди. Энди Европа Иттифоқи якуний қарорни тасдиқлайди. Мазкур чора Россиянинг нефтьдан оладиган даромадини камайтириш ҳамда жаҳон бозоридаги углеводород нархларини ушлаб туришга қаратилган.

" Россия нефтьига нарх чеклови киритилиши бўйича муҳокамалар афсуски, бирон бир жиддий натижасиз якунланди. Негаки Россия нефтьига бундай чегара қўйишни жиддий қарор деб бўлмайди. Бу нарх ҳам террорчи давлат бюджети учун қулай. Россия энергия бозорини атайлаб беқарорлаштириш орқали дунёнинг барча мамлакатларига катта йўқотишлар олиб келди. Дунё Россия энергиясидан воз кеча олмайди.Бу заиф позиция. Кучлироқ чораларни қўллаш вақт масаласи. Афсуски, бу вақт йўқотилмоқда", — деди Зеленский ўз видеомурожаатида.


Аввалроқ Зеленский маъмурияти раҳбари Андрей Ермак “душман иқтисодиётини тезроқ йўқ қилиш учун” нарх чегарасини 30 доллар қилиб белгилаш кераклигини айтган эди.

Зеленский Россия бюджетига йилига 100 миллиард доллар олиб келадиган 60 долларлик нарх чегарасини жаҳон ҳамжамиятининг заифлиги деб атади.

17:06 4.12.2022

Ллойд Остин Россияни Украинадаги урушда “шафқатсизликда” айблади

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Россияни Украинадаги урушда “шафқатсизликда” айблаб, Москва тинч аҳолини атайлаб нишонга олаётганини таъкидлади.

"Kремльнинг йўқ бўлиб кетган империяга интилиши туфайли Европа Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери энг оғир хавфсизлик инқирозига дуч келди. Бу урушни БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси олиб бораётгани ачинарли. Россия атайлаб шафқатсизларча тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олмоқда. Россия кучлари минглаб Украина фуқароларини ўлдирди, миллионлаб одамлар қочқинга айлантирди. Россия ҳужумлари натижасида болалар ҳалок бўлди. Мактаблар, касалхоналар вайрон бўлди ", деди Ллойд Остин.

БМТ томонидан тайинланган тергов гуруҳи Россиянинг Украинадаги муҳим инфратузилма иншоотларига ҳужумларини уруш жинояти ўлароқ текшираётганини билдирди.

Россия ҳужумлар тинч аҳолига қарши қаратилмаганини ва Украинанинг ҳарбий қобилиятини пасайтириш ҳамда уни музокараларга ундашга қаратилганини даъво қилмоқда. Киев эса бу ҳужумлар уруш жинояти эканини айтиб келади.

17:02 4.12.2022

Украина буғдойи ортилан кема Эфиопияга етиб келди

Бу очарчилик ва қурғоқчиликдан азият чекаётган энг ночор мамлакатларга озиқ-овқат олиб келган биринчи кема, деди Владимир Зеленский.

Ўтган шанба куни Украина ва унинг иттифоқчилари Эфиопия, Судан, Жанубий Судан, Сомали, Конго, Кения ва Яманга 150 миллион долларлик дон экспорт қилиш ташаббусини эълон қилган эди.

"Биз озиқ-овқат билан бирга инсонларга умид ҳам жўнатяпмиз", - дея твит қолдирди Зеленский. 25 минг тонна буғдой ортилган кема Эфиопияга қўшни Жибутидаги Доралеҳ портига етиб борган.

Зеленский келаси йил бошида яна 60 га яқин кема озиқ-овқат етказиб беришини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG