Линклар

Шошилинч хабар
08 январ 2025, Тошкент вақти: 02:18
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

10:06 6.12.2022

Украинада Россия бомбардимонлари ортидан электр таъминотида узилишлар бўлмоқда

Украинада Россия 5 декабрь куни қилган бомбардимон ортидан электр таъминотида узилишлар юзага келди. “Укрэнерго”нинг билдиришича, узилишлар совуқ кучайиб бораётган бир паллага тўғри келмоқда.

Россия 5 декабрь куни Украинанинг қатор ҳудудларига ракеталар билан зарба берди. Украина армияси қўмондонлигининг айтишича, Россия 70 та ракета отган, улардан 60 таси уриб туширилган.

Россия томони аввал режалаштирилган 17 та нишонни йўқ қилганини билдирди. Россия расмийларига кўра, зарбалар ҳарбий мақсадга эга бўлган ва Украина ҳарбий заҳиралари ва қуролларинин темир йўл орқали етказиб берилишинининг олдини олган.

Киев ва Ғарб давлатлари Россия зарбалари тинч аҳоли ва фуқаровий инфраструктурага қаратилганини билдирмоқда. Бироқ Россия бу айбловни инкор қилмоқда.

20:27 5.12.2022

Киев зулматда

Киев аҳолиси элeктр, сув ва иссиқлик йўқлигига қарамай, сабот билан кун кечирмоқда. Киев мэри аҳолини, имкон топса, пойтахтдан узоқлашишга чақирди.

Киев мери Россиянинг ракета зарбалари оқибатида элeктр таъминоти буткул узилиши мумкинлигидан огоҳлантириб, шаҳар аҳолисини сув, озиқ-овқат ҳамда иссиқ кийим-кечакларни ғамлашга ва имкон бўлса, Киевдан узоқроқда яшаб туришга чақирди.

Шаҳар мери Виталий Кличко “ блекаут, инфратузилманинг вайрон бўлиши ҳамда электр, сув таъминоти, дренаж ва иссиқлик таъминотининг буткул ўчиши” сабаб турар жой массивлари иситилмай қолишидан огоҳлантирди.

20:26 5.12.2022

Россия қўшинлари Запорожьени ўққа тутди

Вилоят маъмурияти раҳбари Александр Старух ракеталар саноат инфратузилмасини нишонга олганини билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Россия армияси Бахмут шаҳрига ҳужумни давом эттирмоқда. Россияликлар тўғридан ҳужум қилиб шаҳарни ишғол этолмагач, эндиликда уни қуршовга олмоқчи бўлаётгани айтиляпти.

Дам олиш кунлари Бахмут учун кечган жангларда грузин легионининг беш кўнгилли аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Россия ҳарбийлари Донбассда ҳужумларни 24 февралдан бери ёки 9 ойдан зиёд вақтдан буён тўхтатгани йўқ. Британиянинг мудофаа тадқиқотлари институти таҳлилчиларига кўра, Кремль ростдан ҳам Украинани 10 кун ичида босиб олишни режалаган – Киевдан шимолда Россия армияси сон жиҳатидан 12 баравар устунликка эришганди. Бироқ пировардида ҳужумлар сурьати пасайди.

20:24 5.12.2022

“Украин армияси совуқдан ютиши мумкин”. Экспертлар

АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW)нинг янги ҳисоботига кўра, Украина армияси ўзининг яқинда эришган ҳарбий ютуқларини мустаҳкамлаш, шунингдек жанг майдонида ташаббус Россия қўшинлари томонга ўтишига йўл қўймаслик мақсадида қишда ҳам қарши ҳужум амалиётларини давом эттиради.

ISW экспертлари фикрича, АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари Украина қарши ҳужумларини баҳоргача тўхтатиб қўйиши мумкин, дея янглиш ўйламоқда. Ҳолбуки Украина расмийларининг ўзлари ҳам бунинг тескарисини айтиб туришибди.

Украина кучларининг ҳарбий ташаббусни сақлаб қолиш имкониятлари Украина ҚК ушбу қишда фаол қарши ҳужум амалиётларини давом эттириши ё эттирмаслигига боғлиқ, дея таъкидланган ҳисоботда. Украина декабрь ойи охирларидаги қаттиқ совуқдан фойдаланиб қолиши мумкин, чунки қиш – механизациялашган бўлинмаларни қўллаган ҳолда жанг қилиш учун қулай палла ҳисобланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG