Линклар

Шошилинч хабар
01 январ 2025, Тошкент вақти: 21:07
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:16 8.12.2022

Европа Комиссияси Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини таклиф қилди

Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан жорий қилиниши кутилаётган ЕИ санкциялар рўйхатига яна 200 га яқин жисмоний ва юридик шахслар киритилади.

Комиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Россиянинг учта қўшимча банкига қарши янги санкциялар ва экспорт чекловлари жорий қилинади, хусусан, асосий кимёвий моддалар, асаб агентлари, электроника ва ИТ компонентлари каби икки томонлама мақсадли маҳсулотларга нисбатан ҳам чеклов қўйилишини айтди.

Россия "Украинага ўлим ва вайронагарчилик олиб келишда давом этмоқда ва тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини атайлаб нишонга олмоқда, қиш бошида мамлакатни фалаж қилмоқчи", деди Европа Комиссияси раҳбари видеомурожаатда.

"Россия Украинага ўлим ва вайронагарчиликлар олиб келишда давом этмоқда. У атайлаб тинч аҳолини, фуқаролик инфратузилмасини нишонга олмоқда. Қиш бошида мамлакатни фалаж қилишга интилмоқда. Лекин биз Украинанинг ёнида турибмиз ва шафқатсизлиги учун Россия жазосини олиши керак. Биз ҳозиргача эълон қилган саккизта санкция аллақачон Путин учун оғриқли бўляпти, бироқ бугун биз Россияга тўққизинчи санкциялар пакети билан бу босимни янада кучайтирмоқдамиз”, - деди Урсула фон дер Ляйен.

Санкциялар блокнинг барча 27 аъзо давлатларининг бир овоздан қўллаб-қувватланишини талаб қилади, аммо дастлабки саккизта пакетда таклиф қилинган чора-тадбирларнинг аксарияти бир неча ҳафта ичида Европа Кенгаши томонидан маъқулланган эди.


18:13 8.12.2022

Кураховода Россия ҳужумлари оқибатида 10 киши ҳалок бўлган

Украина шарқидаги Курахово шаҳрида Россия ҳужумлари оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди, деди президент Владимир Зеленский.

"Дўконлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, автовокзал ва турар-жой бинолари ҳужумга тутилди. Тинч аҳоли орасидан 10 киши ҳалок бўлди , яраланганлар кўп", - деди Зеленский.

Украина президенти шаҳарга қилинган ҳужумни "вахшийлик" деб атади.

Курахово Донецк вилоятида жойлашган, Россия 24 февралда Украинага бостириб кирганидан бери бу шаҳар энг оғир жанглар марказида қолган.

Президент Владимир Зеленский ўз чиқишида Украинада ҳар куни электр таъминоти яхшиланаётганини айтди, бироқ Киев ва бошқа бир қатор минтақаларда муаммолар борлигини қайд этди.

Украина президенти Владимир Зеленский уруш 2023 йилда тугаши мумкинлигига умид билдирди.

“Мен украиналиклар янги йилда, аммо тинч замонда, энг таъсирли одамларга айланишига ишонаман”, деди Зеленский Politico нашрига берган интервьюсида. Мазкур нашр украин президентини Европада йилнинг энг таъсир кўрсатган шахси сифатида эълон қилган эди.

Зеленский интервьюсида Украинага ва украиналикларга “бу оғир паллада кўмак кўрсатаётган барча дўстларга” миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ АҚШда чиқадиган Time журнали 2022 йилда Владимир Зеленский ва Украина руҳини “йил одами” деб эълон қилганди. Журнал президент Зеленский ва украиналикларга бағишланган репортажни ҳам чоп қилган.

15:22 8.12.2022

Ўзбекистон Путиннинг "газ иттифоқи"га қўшилмайди

Ўзбекистон Россия билан газ бўйича тижорий шартномалар имзолашга тайёр, бироқ Москва таклиф қилган Россия ва Қозоғистон иштирокидаги уч томонлама газ иттифоқига қўшилиш ниятида эмас.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов сўзларига таяниб хабар берди.

Вазир 7 декабрь куни журналистлар билан мулоқот чоғида Тошкент “ҳеч қачон газ эвазига сиёсий шартларга рози бўлмайди”, деб айтган.

Москва ва Тошкент Россия газини қўшни Қозоғистон орқали етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ “бу техник шартнома бўлади” ва “иттифоқ дегани эмас”, дея таъкидлаган Мирзамахмудов.

Айни пайтда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков уч томонлама газ иттифоқи ғояси фақат иштирокчиларнинг тижорат манфаатларини кўзлаб ишлаб чиқилаётгани ва бу борадаги ишлар давом этаётгани ҳақида баёнот берди.

"Ҳеч ким сиёсий шартлар эвазига газ ҳақида гапирмаяпти, бу иттифоқни яратиш ғояси контекстида ҳам муҳокама қилинмаган. Биз, албатта, тижорат ҳақида гапираяпмиз. Бу давлатлар манфаатларига қаратилган ҳаракатлар”, - деди Песков.

Қишнинг совуқ кунларида Ўзбекистон ёқилғи тақчиллигини бошдан кечирмоқда ва ҳатто Хитойга кунига олти миллион кубометр газ экспортини тўхтатишга мажбур бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистон билан газ иттифоқини яратиш ташаббуси Россия ва Қозоғистон президентлари – Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан муҳокама қилинган эди. Бироқ экспертлар фикрича, иккиламчи санкциялар таҳдиди туфайли на Остона, на Тошкент бундай иттифоқдан манфаатдор эмас.

12:44 8.12.2022

Зеленский Украинадаги уруш 2023 йилда тугаши мумкинлигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский уруш 2023 йилда тугаши мумкинлигига умид билдирди.

“Мен украиналиклар янги йилда, аммо тинч замонда, энг таъсирли одамларга айланишига ишонаман”, деди Зеленский Politico нашрига берган интервьюсида. Мазкур нашр украин президентини Европада йилнинг энг таъсир кўрсатган шахси сифатида эълон қилган эди.

Зеленский интервьюсида Украинага ва украиналикларга “бу оғир паллада кўмак кўрсатаётган барча дўстларга” миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ АҚШда чиқадиган Time журнали 2022 йилда Владимир Зеленский ва Украина руҳини “йил одами” деб эълон қилганди. Журнал президент Зеленский ва украиналикларга бағишланган репортажни ҳам чоп қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG