Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:49
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

11:10 9.12.2022

Politico журнали Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

“Путин кўпдан бери Россияга СССР каби буюк давлат мақомини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ўрнига унинг босқинчилиги мамлакатни учинчи тоифадаги давлатлар қаторига қўшиб қўйди”, деб ёзди нашр.

Шу билан бир қаторда журнал Путинни Европадаги энг таъсирга эга президентлар рўйхатининг “ҳаёлпарастлар” бобида 28-ўринга қўйди.

“Унинг ўрнида бошқалар бўлганида талафотларни қайд этган ҳолда чекинган бўлар эди, бироқ Путиннинг ўжарлиги туфайли урушнинг чўзилиб кетиш эҳтимоли бор. Европа учун бу яна иқтисодиёт ва сиёсатга таъсир кўрсатадиган жиловлаб бўлмайдиган инфляцияни, энерготашувчиларга нархнинг ўсишини, ўғит ва газ етишмовчилигини англатади”, дейилади мақолада.

Журнал Европанинг энг таъсир ўтказа олувчи сиёсатчиси сифатида Украина президенти Владимр Зеленскийни қайд этган.

“Европа европалик бўлиш нима эканлигини қайта англашга киришди. Бу сезиларли тарзда президентга айланган украин комигининг шарофати билан юз бермоқда», дейилади мақолада.

Аввалроқ АҚШда чиқадиган Time журнали 2022 йилда Владимир Зеленский ва Украина руҳини “йил одами” деб эълон қилганди. Журнал президент Зеленский ва украиналикларга бағишланган репортажни ҳам чоп қилган.

19:24 8.12.2022

Севастополь портида кучли портлаш рўй берган

Украина бош штаби 8 декабрь куни Россиянинг Қора денгиз флоти жойлашган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган Севастополь портида кучли портлаш рўй бергани ҳақида хабар берди.

Эрта тонгда шаҳарнинг марказий қисмида кучли портлаш овози янграган, Озодлик мухбирлари портлашдан бир неча сония олдин ракета учгани овоз эшитилгани ҳақида хабар беришди.

Севастополнинг Москва тарафидан қўйилган раҳбари Михаил Развожаев портлаш “дроннинг уриб туширилиши” натижаси бўлганини айтди.

У дрон кимга тегишли эканлигига аниқлик киритмади.

Август ойидан бошлаб Севастополь бир неча бор портлашлар нишонига олинди.

18:55 8.12.2022

АҚШ Сенати Россиянинг Украинага қарши хатти-ҳаракатини украин халқига нисбатан геноцид деб тан олди

АҚШ Сенатининг халқаро ишлар қўмитаси Россиянинг Украинага қарши хатти-ҳаракатини украин халқига нисбатан геноцид деб тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Ҳужжат Россияни ҳарбий босқин чоғида "Украина халқига қарши геноцидни амалга оширган"ини қоралаб, АҚШ ва иттифоқчиларини Украина ҳукуматини дастаклашда давом этишга ҳамда "ушбу мудҳиш жиноятларда айбдор бўлганларни жавобгарликка тортишга қаратилган терговлар ўтказиш"га чақирган. Резолюция АҚШ президенти Жо Байденга "Магнитский акти" доирасида геноцидга алоқадор шахсларга қарши санкциялар жорий қилишни таклиф қилган.

Резолюцияга демократлардан Бен Кардин ва Ричард Блюменталь, республикачилардан эса Линдси Грэм ва Жим Риш каби сенаторлар муаллифлик қилишган.

"Ўз ҳаракатлари билан Путин ўз мақсади украин халқини йўқ қилиш эканини очиқ-ошкор намойиш қилди. Мен унинг Ирпень ва Киев вилоятининг бошқа жойларидаги ваҳшийликларини исботловчи далилларни шахсан кўрдим", деган Риш.

Украинадаги муҳтамал ҳарбий жиноятлар Халқаро жиноят суди томонидан тергов қилинмоқда.

Россия ўз ҳарбийларининг тинч аҳоли вакилларини ўлдирганини рад этиб келади. Қотилликлар тўғрисида маълумот тарқатганлар у ерда армияга оид фейклар тўғрисидаги модда асосида таъқиб қилинишига асос бўлиши мумкин.

Аввалроқ Россиянинг Украинага ҳарбий босқини туфайли дунёдаги бир неча мамлакат Россияни терроризм ҳомийми ёки террористик режим деб эълон қилган, бу каби резолюция Европа парламенти томонидан ҳам маъқулланган. АҚШ Конгрессига бу каби ҳужжатлар аввал ҳам бир неча бор киритилган, бироқ улардан биронтаси ҳам ҳалигача қабул қилинган эмас.

18:25 8.12.2022

Путин ядро уруши хавфи ортиб бораётганини айтди

Россия президенти Владимир Путин 7 декабрь кунги чиқишида ядро уруши хавфи ортиб бораётганини айтди, бироқ Россия “ақлдан озмаган” ва ўзининг ядровий арсеналини фақат мудофаа воситаси сифатида кўришини таъкидлади.

"Бундай хавф кучайиб бормоқда. Россия ҳеч қандай шароитда биринчи бўлиб уни ишлатмайди, деган масалага келсак, агар у биринчи бўлиб ишлатмаса, уни иккинчи марта ҳам ишлатмайди, дегани бу, чунки бизнинг ҳудудимизга ядровий зарба берилган тақдирда бизнинг имкониятларимиз жуда чекланган бўлади”, - деди Путин.

Шунга қарамай, Путин Россия ўз ҳудуди ва иттифоқчиларини “барча имкониятлар билан” ҳимоя қилишини айтиб, “тактик” деб аталган ядро қуролини бошқа мамлакатларда Россия эмас, АҚШ жойлаштирганини қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путин ўзи “махсус ҳарбий амалиёт” деб атаётган Украинадаги уруш узоқ давом этадиган жараёнга айланиши мумкинлигини айтди.

Путин ўз чиқишида “махсус амалиёт” деган сўздан ташқари “уруш” деган сўзни ҳам ишлатди. Унга кўра, “урушни Украина ҳукумати 2014 йилда бошлаган”.

Путиннинг таъкидлашича, сентябр ва октябр ойларида Москва “қисман сафарбарлик” деб атаган ҳарбий хизматга чақирилган 300 мингдан ортиқ россиялик заҳирадаги аскар ҳақида, 150 минг нафари Москва Украинадаги “махсус ҳарбий операция” деб атайдиган ҳудудга жойлаштирилган.

Улардан 77 минг нафари жанговар бўлинмаларда, қолганлари эса мудофаа вазифасини бажарган, деди у.

Путин, шунингдек, Россия ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда курашишини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG