Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:25
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:52 11.12.2022

"Одамлар озгина дам олиши керак" - Донецк аҳолиси доимий отишмалардан чарчади

Россия назорати остидаги Донецк шаҳрида кеча кучли бомбардимонлар натижасида турар-жой бинолари вайрон бўлди.

"Сўз билан тушунтириб бериш қийин. Буни бошидан кечирган одамгина тушуниши мумкин", деди донецклик Алла Рейтерс агентлигига. Алла ҳалок бўлган дўсти ва қўшнисининг нарсаларини йиғиш учун келди.

"Одамлар урушдан чарчади, улар дам олиши керак. Биз фақат шуни хоҳлаймиз. Бошқа ҳеч нарса керак эмас, на бойлик, на шодлик, фақатгина тинч ётиб, хотиржам уйғонсак бўлди. Бугунги каби уйғонишни хоҳламайман. Эрталаб турганимда ҳамма жой портлашдан вайрон бўлган", дея қўшимча қилди Алла

Донецк 2014 йилдан бери Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган айирмачилар назоратида. Улар Украинани фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутишда айблаб келади.

18:50 11.12.2022

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

2022 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофотининг уч лауреати кеча Ослодаги тантанали маросимда мукофотни қабул қилиб олди.

Қамоқдаги беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Бяляцкий, Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқ ташкилоти ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази бу йилги мукофотга лойиқ кўрилди. Алес Бяляцкий номидан мукофотни унинг рафиқаси Наталя Пинчук олди.

“Россия Украинани ҳам Беларус каби “қарам диктатура”га айлантирмоқчи”, деди тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Алес Бяляцкийнинг рафиқаси.

"Бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари учун кураш кучайганини билдиради. Мен Россия ва Путинга қандай Украина мос келишини аниқ биламан - қарам диктатура. Мазлум халқнинг овозини эътиборга олмайдиган ва менсимайдиган худди бугунги Беларус каби қарам диктатура ", - деди Наталя Пинчук турмуш ўртоғининг сўзларини иқтибос келтирган ҳолда.

Беларус хавфсизлик хизмати ўтган йилнинг июль ойида 60 ёшли Бяляцкий ва бир қанча бошқа шахсларни мамлакат президенти Александр Лукашенконинг мухолифларини бостириш чоғида ҳибсга олган эди.

Украинанинг Фуқаролик эркинликлари маркази вакили Олександра Матвийчук ва Мемориал вакили Ян Рачинский ўз нутқида уруш ҳақида гапирди.

"Тинчлик учун Нобел мукофотини топшириш маросими уруш пайтида бўлиб ўтаётган экан, мен бутун дунёни бирдамликка чақирмқочиман. Украинани қўллаб-қувватлаш учун украиналик бўлиш шарт эмас. Инсон бўлиш кифоя”. - деди Матвийчук.

18:44 11.12.2022

Украиналик болалар Будапештда Рождество қўшиқларини куйлашмоқда

Анъанавий фольклор либосларини кийинган бир гуруҳ украиналик болалар Венгрия парламенти олдида Рождество қўшиқларини куйлашди.

Болалар бу орқали Украинага ва украиналик қочқинларга ёрдам бераётган давлатларга "миннатдорлик" билдирган. Будапешт бундай тадбир ўтказилган биринчи Европадаги пойтахт шаҳар бўлди.

Транскарпат минтақавий ҳарбий маъмурияти ташаббуси билан Будапешт, Вена, Братислава, Прага ва Варшавада спектакллар қўйиш режалаштирилган.

“Украина халқи венгерлар, словаклар, чехлар, австрияликлар украиналик қочқинларга ушбу хавфсиз мамлакатларда ўз ўрнини топишларига қанчалик ёрдам бераётганини кўришмоқда. Болалар бу ерга байрам муҳитини олиб келадиган маданият элчилари сифатида келишмоқда ”, деди тадбир ташкилотчиларидан бири Лилиана Грекса Рейтерс агентлигига.
БМТ маълумотларига кўра ҳозирда Европа бўйлаб турли 4,5 миллионга яқин украиналик қочқинлар рўйхатга олинган.

Уларнинг аксарияти Европа Иттифоқининг Украина билан чегарадош давлатлари - Словакия, Полша, Венгрия ва Руминияда қолмоқда.

18:41 11.12.2022

Россиянинг дрон ҳужумларидан кейин Одесса вилоятида 1,5 миллион одам электрсиз қолди

Бу ҳақда Владимир Зеленский кечаги видеомурожаатида маълум қилди:

"Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди. Атайлаб ҳужум қилиш, шаҳарни вайрон қилишга қасддан уриниш- Бу Россиянинг Одессага, унинг тинч аҳолисига ҳақиқий муносабати. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз 15 та дрондан 10 тасини уриб туширишга муваффақ бўлди".

Москва октябр ойидан бери Украинанинг энергетика инфратузилмасига ракета ва дронлар билан зарба бериб келмоқда.

Киев томони Россия Эроннинг юзлаб дронлари билан қилган ҳужумларини уруш жинояти демоқда. Москва эса ҳужумларни ҳарбий жиҳатдан қонуний деб даъво қилмоқда.

Расмий Теҳрон Москвага дронлар етказиб бераётганини рад этиб келади. Киев ва унинг Ғарб иттифоқчилари буни ёлғон деб атаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG