Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:45
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

20:04 4.11.2022

4,5 миллионга яқин украиналик электрсиз қолди

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида, Роcсия ҳужумлари натижасида 4,5 миллионга яқин украиналик 3 ноябрь куни кечқурун электрсиз қолди, деб баёнот берди.

Унинг айтишича, Киев ва яна 10 та вилоят Россия ҳужумларига учраган. Зеленский маҳаллий маъмурларни электр энергиясини тежашга чақириб, турли дўконлар, уларнинг витрина ва кўчалардаги ёзувли белгиларни ёритиш вақти эмаслигини айтган.

Зеленский ўз мурожаатида “айни вақтда минтақамиздаги ягона ифлос нарса бу Россияни бошқараётган ва Украина ҳамда бутун дунёни террорга дучор қилаётган Москвадаги раҳбарларнинг қилаётган ишларидир”, деди, Москванинг Украина “ифлос бомба” - яъни, радиоактив бомбаларни тайёрлаяпти, деган айбловига жавобан:

"Биз Халқаро атом энергияси агентлигини текширув ўтказишга таклиф қилдик. Уларга тегишли обьектларига тўлиқ ҳаракат қилиш учун шароит яратиб бердик. Украинада ҳеч ким радиоактив бомба яратмагани ёки яратмаётгани ҳақида аниқ ва рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд. Минтақадаги биргина ифлос нарса эса ҳозирда Россияни бошқараётган ҳамда Украина ва бутун дунёни террорга дучор қилаётган Москвадаги корчалонлар ишларидир. Фронтга келсак, йигитлар олға ҳаракат қилмоқда. Буғдой масаласига келсак, кемалар йўлда. Босқинчиларга келсак, улар ҳам тез орада кемаларга эргашади!"

20:05 4.11.2022

Россия, Украина жануби-шарқига яна камикадзе дронлар билан зарба берди

Электр станциялари, заводлар ва аҳоли пунктлари нишонга олинди. 4,5 миллионга яқин украиналик, 3 ноябрь оқшом электрдан узилиб қолди.Президент Владимир Зеленский Москвани “энергия терроризми”да айблади.

Днепропетровск вилояти губернатори Валентин Резниченконинг маълум қилишича, Украина ҳарбийлари вилоят жанубидаги Никопол туманида Эроннинг саккизта “Шаҳед-136” камикадзе дронларини уриб туширган.

"Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз шу кеча ажойиб натижа кўрсатди. Душманнинг саккизта камикадзе дронлари уриб туширилди", деб ёзди Резниченко Телеграмдаги саҳифасида. Никопол иккинчи кундирки дронлар ёрдамида нишонга олинмоқда.

Резниченкога кўра, рус қўшинлари Никополдаги тўрт аҳоли пункти – Миривска, Червоногригоривска, Марганецка ва Никополска пунктларини “Град” ракеталари ва артиллериядан ўққа тутган. Натижада газ қувури ва электр тармоғига зарар етказган ва турар-жой бинолари вайрон бўлгани айтилмоқда.

Сўнгги кунларда Россия қўшинлари, Украинанинг пўлат ишлаб чиқариш марказларидан бири бўлмиш Днепропетровск вилоятини мунтазам бомбардимон қилмоқда.

Москва, шу йилнинг 24 февралидан бери давом этаётган бу урушда Украинада тинч аҳоли нишонга олинганини рад этиб келади. Озодлик томонлар бераётган маълумотларни уруш шароитида тезкор текшириш имконига эга эмас.

15:11 5.11.2022

Зеленский АҚШ мулозимларини орден билан тақдирлади

Украина президенти Владимир Зеленский жума куни Киевга ташриф буюрган Оқ Уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан учрашди.

Учрашув чоғида Зеленский Салливанни ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим хизматлари, Украина давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани учун lll даражали князь Ярослав (Мудрий) Донишманд ордени билан тақдирлади. Бу ҳақида Украина президент девони хабар берди.

Зеленский, шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа бўйича координатори Аманда Слоатни хизматлари учун махсус орден билан тақдирлади.

15:31 5.11.2022

Оқ экрандаги 6,5 соатлик фильмда Украина урушида ўлган болалар хотирланади

Украинадаги урушда ҳалок бўлган 397 нафар бола хотирасига бағишланган "Сукунат" фильми Швециядаги майдонда намойиш этилади.

Ҳар бир бола хотирасига бир дақиқалик сукут билан тайёрланган фильмнинг ҳар дақиқасида фақат қўнғироқ овози янграйди ва фильм олти ярим соат давомида оқ экранда кўрилади.

"Сукунат" Стокголм халқаро кинофестивалида суратга олинди, бутун фильм Стокголмдаги Норрмалмсторг майдонида 7 ноябрь куни соат 15:00 дан 22:00 гача намойиш этилади.

БМТнинг 17 октябрдаги ҳисоботига кўра, 8 ой аввал Россиянинг Украинага бостириб кирганидан буён 397 нафар бола ўлган, 723 нафари яраланган.

Лойиҳа учун йиғилган барча маблағлар ЮНИСЕФга Украинадаги болаларга ёрдам бериш учун йўналтирилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG