Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:12
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

15:56 6.11.2022
Hundreds join Cologne anti-dictatorship protest
Hundreds join Cologne anti-dictatorship protest

Кёльн шаҳрида юзлаб одам диктатурага қарши норозилик намойишига чиқди

5 ноябрь куни Германиядаги бир неча юз украиналик ва эронлик мамлакат ғарбидаги Кёльн шаҳрида «озодлик марши»да иштирок этишди.

Намойиш Германия-Украина кўк-сариқ хоч уюшмаси ва бир гуруҳ эронликлар томонидан уюштирилган. Ташкилотчилар 10 мингга яқин одамни жалб қилишига умид қилган.
Келиб чиқиши эронлик ва украиналик бўлган намойишчи Лили Аминий акция қатнашчилари «бутун дунёда эркинлик ва инсон ҳуқуқлари» учун намойиш ўтказаётганини айтди.

Кёльн полицияси намойишчилар сони тўғрисида маълумот беришдан бош тортиб, бунинг ўрнига намойиш ташкилотчилари билан боғланишни таклиф қилди. Аммо улар билан дарҳол боғланишнинг иложи бўлмади.

Намойиш Эрон Москвага дрон етказиб бергани ҳақида хабар тарқалган бир пайтга тўғри келди.

Россия Украинадаги уруш давомида дронлар ёрдамида электр станциялари ва инфратузилмани нишонга олмоқда.

16:43 6.11.2022

The Washington Post: Жо Байден маъмурияти музокаралар бўйича Украина ҳукумати билан хусусий мунозара олиб бормоқда

Газета ушбу хабарни эълон қиларкан, АҚШ маъмуриятидаги ўз манбаларига ҳавола берган.

The Washington Post ёзишича, украин сиёсатчиларига Россия билан сулҳ музокараларини кун тартибидан олмасликни илтимос қилишмоқда. Аммо, айтилишича, бундан мақсад Киевни музокаралар столига ўтқизиш эмас, балки “фуқаролари уруш узоқ йилларга чўзилишидан хавотир олаётган мамлакатларда Украинанинг дастакланишини таъминлаш”дир.

Мақолада нафақат Европа, балки уруш туфайли энергетика ва озиқ-овқат инқирозидан энг кўп жабр чекаётган Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари ҳам тилга олинган. Шу билан бирга, газета АҚШ мулозимлари Украина расмийларининг Путин музокараларга жиддий қарамаслиги хусусидаги фикрига қўшилишини қайд этган.

Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров таҳририятнинг ушбу маълумотларни тасдиқлаш ёки инкор этиш илтимосига жавоб бермаган. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак эса яқинда The Washington Post учун берган изоҳида “босқинчи тинчликпарвар бўла олмаслиги” ҳақида ёзган ва Ғарб лидерларини алданмасликка чақирган эди.

16:51 6.11.2022

Воронежда ҳарбийга чақирилганларнинг яқинлари губернатордан фарзанд ва эрларини қутқаришни илтимос қилди

Одамлар шаҳар прокуратураси биноси олдига тўпланишди. Айтилишича, Воронеждан сафарбар қилинганларни қўмондонлик Луганск вилоятига йўллаган. “Вёрстка” нашри ёйинлаган видеомурожаатда воронежликлар сафарбар қилинганлар бўлинмасини командирлар фронт чизиғида ташлаб кетганини ва улар тез орада Украина армиясининг ўқ ёмғири остида қолганини билдиришган.

“Биз губернатордан ва юқори идоралардан ҳарбий қисм билан бирга Валуйка томонга жўнатилган ўз мобилизантларимизга ёрдам беришни илтимос қиламиз. Украинага етиб боришлари билан уларни фронтнинг олдинги чизиғига ташлаганлар. Командирлар “ҳадемай қайтамиз, нарса-буюмларингизни ҳам келтирамиз” деган баҳона билан жанг майдонидан қочишган. Аммо улар қайтмаганлар, 40 дақиқадан сўнг бўлинмани гранатомёт, миномёт ва бошқа қуроллардан ўққа тута бошлашган. Сафарбар қилинганлар айтишича, жанг уч кун давом этган. Аскарларимиз имкон қадар тирик қолишга ҳаракат қилганлар... Улар уйқусиз, овқатсиз қолган бўлишса-да, уч кун мудофаани ушлаганлар ва ўз командирларидан фарқли ўлароқ жангдан қочиб кетмаганлар”, дейилади мурожаатда.

Сафарбар қилинган аскарлардан бири “Вёрстка” нашри билан суҳбатда ўз ҳисобича ўша жангда 500 нафаргача одам ўлганини айтган.

“Бизни тутдай тўкишди. Бу тўполонлар бошланар маҳалда офицерлар қочиб кетишди. Душман артиллерияси бир оз тинган пайтларда биз окоп қазиб, яшириниб олишга уриндик, лекин улар дронлар орқали жойимизни аниқлаб, қайта-қайта ўққа тутишди”, деган у.

17:02 6.11.2022

Қозонда урушга сафарбар этилганлар полигондаги ёмон шароитга норозилик билдирди

Қозонда урушга сафарбар қилинган ўнлаб одам полигондаги ёмон шароит туфайли норозилик билдиришди. Сота ва АСТРА телеграм канали томонидан тартибсизлик акс этган бир қанча видеолар чоп этилган.

“Сота” хабарига кўра, сафарбар қилинганлар занглаган автоматлардан, сув, озиқ-овқат ва иситиш учун ўтин етишмаслигидан норози. Видеода намойишчиларнинг сафарбар қилинганларнинг ювинишлари учун шароит яратиш ва кир ювиш машиналари ўрнатилишини талаб қилаётгани эшитилади.

Полковник, уни уят сўз билан чақиришганидан сўнг намойишчилар олдига чиқди. Улар ундан "бу шароитни изоҳлаб беришни" талаб қилишди, лекин полковник намойишчиларнинг ҳуштак ва ҳақоратлари остида қочиб кетишга мажбур бўлди.

Украинадаги урушга сафарбар қилинганларнинг таъминот муаммосидан шикоят қилишлари биринчи марта эмас. Сўнгги бир ой ичида тармоқда ўнлаб шунга ўхшаш видеолар пайдо бўлди. Мисол учун, Белгород вилоятида сафарбар қилинганлар ҳам ўтин етишмаслигидан шикоят қилишди.

21 сентябрда сафарбарлик эълон қилингандан кейин чақирилганлар урушга ўз ҳисобидан тайёрланишга мажбур бўлгани ҳақида турли вилоятлардан хабарлар кела бошлади.

Чунки, керакли жиҳозлар етишмайди, ҳарбий хизматга чақирилганларга ўзлари ҳимоя воситалари ва дори қути сотиб олишни маслаҳат берганлар. Айрим ҳолларда уларнинг қариндошлари бунинг учун кредит ва микрокредит олишади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG