Линклар

Шошилинч хабар
02 январ 2025, Тошкент вақти: 01:53
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

19:58 9.11.2022

Фронтдан олинган хабарлар

Россия қўшинлари Днепр шаҳрига камикадзе дронлари билан ҳужум қилди. Оқибатда логистика корхонаси зарар кўрган, у ерда катта ёнғин бўлган. Тўрт киши жабрланган. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Валентин Резниченко маълум қилди.

Шунингдек, Резниченкога кўра, Россия “Град” реактив қуроллари ва оғир тўплардан Никополь туманини ўққа тутган. Туманнинг Миров ҳамда Марганец громадалари талафот кўргани айтилмоқда. Аммо аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

Украина Қуролли кучлари Бош штабига кўра, ўтган сутка давомида Россия армияси Украинага етти ракета отган ва 32 та авиазарба йўллаган, шунингдек реактив ялпи ўт очиш қуроллари билан 70 мартадан ортиқ ўққа тутган.

Украин ҳарбийлари айтишича, Россия ҳозир Донецк вилоятида уч йўналишда – Бахмут, Авдеевка ва Новопавловскда ҳужум қилмоқда.

20:03 9.11.2022

Зеленский: Россияга бир қарич ҳам еримизни бермаймиз

Украина президенти Владимир Зеленский Россия Донецкда олдинга силжишни истаётгани, бироқ Украина қўшинлари бир қарич ерни ҳам бермаслигини айтди:

«Аввалгидек Донецк вилоятида вазият айниқса оғир. Босқинчиларнинг фаоллиги ўта юқори даражада қолмоқда – ҳар куни ўнлаб ҳужум уюштириляпти. Улар фавқулодда катта йўқотишларга дучор бўлишмоқда. Аммо Донецк вилоятининг маъмурий чегараси томон олдинга силжиш ҳақида уларга берилган буйруқ ўзгаришсиз қолмоқда. Лекин биз еримизнинг бир сантиметрини ҳам бермаймиз. Донбассда уруш чизиғини ушлаб турган барча қаҳрамонларимизга раҳмат айтаман».

Зеленский, шунингдек, сешанба куни 14 та вилоятда ҳамда Киев шаҳрида 4 миллионга яқин одам электр энергиясиз қолганини айтди, аммо у ерларда фавқулодда вазият эмас, балки барқарорлик вазияти ҳукм сураётганини қўшимча қилди.

Айни дамда Донецк вилоятида жойлашган Бахмут, Соледар ва Авдеевка шаҳарларида шиддатли жанглар давом этмоқда.

20:07 9.11.2022

Шойгу рус ҳарбийларини медаллар билан тақдирлади

Россия Мудофаа вазирлиги Сергей Шойгунинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган рус қўшинлари қўмондонлик пунктини кўздан кечираётгани акс этган видеони эълон қилди.

Видеолавҳада Шойгунинг Россиянинг Украинадаги кучлари қўмондони Сергей Суровикин ва бошқа ҳарбий амалдорлар билан гаплашаётгани, ҳамда ҳарбий хизматчиларни турли даражадаги медаллар билан тақдирлаётгани тасвирланган.

Шойгунинг ташрифи охирги кунларда Россия қўшинлари Украинада оғир йўқотишларга учраганлиги ҳақидаги хабарлар фонида амалга ошди.

Душанба куни Россия мудофаа вазирлиги Украина шарқида амалга оширилган ҳужумда кўплаб техникаси ва аскарларидан айрилгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бу Россиянинг камдан-кам ҳаракатларидан бўлди. Одатда Кремль йўқотишлари борасидаги даъволарга изоҳ бермасдан келган.

20:10 9.11.2022

USAID украиналикларга $25 млн беряпти

USAID Украинага қишда муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Киевга ташрифи чоғида маълум қилди:

"Россия Украинанинг энэргетика инфратузилмасига ҳужум қилишда давом этмоқда, аммо биз Россиянинг шафқатсиз, ноқонуний ва ғайриинсоний уруши туфайли украиналикларнинг совқотиши ёки оч қолишига йўл қўймаймиз".

Зеленский АҚШ Конгрессидаги иккала партия ҳам Россияга қарши урушда Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG