Линклар

Шошилинч хабар
10 январ 2025, Тошкент вақти: 01:26
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

17:59 12.11.2022

Москва Геническни Херсон вилоятининг аннексия қилинган қисми маъмурий марказига айлантирмоқчи

Россия қўшинлари Херсондан олиб чиқилгач, Москва Геническни вақтинча Херсон вилоятининг аннексия қилинган қисми маъмурий марказига айлантирмоқчи.

Россия томонидан тайинланган ҳукумат раиси ўринбосари матбуот котиби Александр Фомин Геническ Херсон вилоятининг вақтинчалик маъмурий маркази бўлиши, у ерда барча асосий ҳокимият органлари жойлашишини айтди.

Геническ курорт ва порт шаҳри Херсон вилоятининг жанубида Азов денгизи қирғоғида жойлашган. Шаҳар 24 февралда, Россия Украинага бостириб киришнинг биринчи кунида рус қўшинлари томонидан босиб олинган эди.

18:31 12.11.2022

Нова Каховка тўғони жиддий шикастланган

Украина жанубидаги йирик Нова Каховка тўғонига жиддий зарар етказилган. Бу холат Россия Херсон шаҳри яқинидаги ҳудудини тарк этиши ортидан кузатилмоқда. Бу ҳақда объектни сунъий йўлдош орқали тасвирларини олган “Максар” ширкати маълум қилди.

“Максар” мутахассислари сўзларига кўра, жума куни олинган суратларда Днепр дарёсидан ўтувчи бир нечта кўприк ҳам шикастланган.

"Россия Днепр дарёси бўйлаб Херсондан чекиниши ортидан бир нечта кўприкларга ва Нова Каховка тўғонига жиддий зарар етказилган", дейилади "Максар" баёнотида.

Унда айтилишича, тўғоннинг шимолий қисми ва шлюз эшиклари “қасддан вайрон қилинган”. Шу ҳафта бошида Россия Украинани тўғонни ўққа тутганликда айблаган эди.

Иккала томон ҳам бир неча бор бир-бирини портловчи моддалар ёрдамида тўғонни портлатишни режалаштирганликда айблашган, бу эса қуйи оқимдаги ҳудуднинг катта қисмини сув босиши ва Херсон атрофида катта вайронагарчиликларга олиб келиши мумкин.

18:37 12.11.2022

Нидерландия Украинага электр энергияси бўйича ёрдам бериш учун қўшимча 110 миллион евро ажратади

Нидерландия Украинага энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш учун қўшимча 110 миллион евро ажратади, деди Нидерландия халқаро савдо ва ривожланиш бўйича ҳамкорлик вазири Лисси Шрайнмахер.

"Украина қаттиқ қишга тайёргарлик кўрмоқда. Электр таъминоти тизимларининг ярми ишдан чиққан. Украиналиклар яқин ойларда оғир шароитларга дуч келишади. Нидерландия электр таъминоти ва украиналикларни бошпана билан таъминлаш учун қўшимча 110 миллион евро (жами 180 миллион евро) ажратади", деб ёзди у Твиттерда.

21:55 12.11.2022

Украина ҳарбий маъмурияти Херсонда ишлай бошлади

Херсон ва Херсон вилоятида Украина ҳарбий маъмурияти яна ишламоқда. Шаҳар ва вилоятда Украина миллий полицияси фаолиятини бошлади.

Бу ҳақда Херсон раҳбари Ярослав Янушевич маълум қилди.

"Шаҳарга Херсон вилояти, Херсон шаҳар ва Херсон тумани ҳарбий маъмурияти етиб келди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди. Украина миллий полицияси ва хавфсизлик хизмати ҳам ўз вазифаларини бажаришга киришди. Давлат фавқулодда хизмати миналардан тозалаш тадбирларини олиб бормоқда. Биз шаҳарни нормал ҳаётга қайтариш билан шуғулланмоқдамиз”, деди Янушевич видеомурожаатида.

Айни пайтда Россия томонидан ташкил этилган босқинчилик маъмурияти аъзолари Каховка вилоятидан эвакуация қилинмоқда, деб ёзади унинг раҳбари Павел Филипчук.

“Биз ҳокимият органи сифатида хавфсизроқ ҳудудга ўтмоқдамиз, у ердан туман устидан назоратни амалга оширамиз”, деди у.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG