Линклар

Шошилинч хабар
10 январ 2025, Тошкент вақти: 20:10
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

15:22 14.11.2022

Зеленский: Херсонда Россия 400 дан ортиқ ҳарбий жиноят содир этган

Владимир Зеленский Россиянинг 400 дан ортиқ ҳарбий жиноятлари фош қилинганини айтиб, Херсоннинг озод қилинган ҳудудларида ҳам ҳарбийлар, ҳам тинч аҳолининг жасадлари топилганини хабар қилди.

"Терговчилар ҳозиргача Россиянинг 400 дан ортиқ ҳарбий жиноятларини ҳужжатлаштириб улгурди. Тинч аҳоли ва ҳарбийларнинг жасадлари топилмоқда. Рус ҳарбийлари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Херсонда ҳам ўзидан ваҳший жиноятларни қолдирди. Биз шубҳасиз ҳар бир қотилни топиб, жавобгарликка тортамиз”, деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, 100 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган 226 аҳоли пунктида "вазият барқарорлашган ва қонун ўрнатилган". Рус аскарлари ва ёлланма аскарларини ҳибсга олиш ишлари эса давом этмоқда

"Донецк вилоятида жанглар аввалги кунлардагидек шиддатли кечмоқда. Россия ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. Ҳарбийларимизнинг матонати ва жасорати борасида гап сўз бўлиши мумкин эмас. Биз руслар мудофаамизни ёриб ўтишларига йўл қўймаймиз. Кўрсатаётган матонати учун ҳар бир ҳимоячимизга миннатдорлик билдираман!” - деди Зеленский.

16:54 14.11.2022

Россия Ташқи ишлар вазирлиги музокараларни бошлаш учун қўшинларни олиб чиқиш шартини номақбул деб топди

Россия қўшинларининг Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши Москва учун музокараларни бошлашнинг дастлабки шарти сифатида қабул қилиниши мумкин эмас. Бу ҳақда душанба куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Москва музокараларга тайёр, бу ҳақда президент Владимир Путин бир неча бор айтган. “Аммо бу музокаралар, албатта, жойлардаги вазиятни ҳисобга олиши керак”, деди вазир ўринбосари.

Шу билан бирга, 11-ноябр куни Ташқи ишлар вазирининг бошқа ўринбосари Сергей Рябков Россия Украина билан ҳеч қандай шартларсиз мулоқотга очиқ, деб ишонтирди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия қўшинларининг мамлакатнинг бутун халқаро тан олинган ҳудудидан, жумладан аннексия қилинган ҳудудлардан, шунингдек Қримдан ҳам олиб чиқилиши музокараларни бошлаш учун шарт бўлиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.

13-ноябр куни The Wall Street Journal манбаларининг хабар беришича, Қўшма Штатлар Украинага “реал” музокаралар талабларини, жумладан Қримни мамлакатга қайтариш мақсадини қайта кўриб чиқишни тавсия қилган. Расман Вашингтон Киевга ҳеч қандай босим ўтказмаслигини билдирмоқда. АҚШ президенти Жо Байден можарони тинч йўл билан ҳал қилиш шартлари Украинага боғлиқ эканини таъкидлади.

Сўнгги кунларда Украина Қуролли Кучлари фронтдаги муваффақиятлар фонида турли мамлакатлар сиёсатчилари ва раҳбарлари май ойида тўхтатилган музокараларни қайта тиклаш имконияти ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда. Делегацияларнинг сўнгги юзма-юз учрашуви 29-март куни Истанбулда бўлиб ўтди.

Франция президенти Эммануэл Макрон бугун яна можаро томонларини музокара столига қайтишга кўндириш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

Шу билан бирга, Франция президенти France Inter нашрига берган интервюсида бўлажак музокаралар Украина томони учун мақбул шартлар асосида ўтиши кераклигини таъкидлади. Ноябр ойи бошида Макрон ҳар икки томонни мулоқотдан бош тортиш учун радикал шартлар қўймасликка чақирди.

Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шелленберг Россияни “инкор қилиб бўлмайди” ва Киев - Москва ўртасидаги музокаралар учун эшик очиқ қолиши кераклигини айтди.

“Коммерсант”га маълум бўлишича, бугун Туркияда Россия ва АҚШ делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Газетанинг ёзишича, Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Россия томонидан Анқарага учиб келган. Манба музокаралар тафсилотларини беришдан бош тортди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Анқарадаги музокаралар ҳақидаги маълумотни на тасдиқлай, на инкор қила олмаслигини айтди. Туркия расмийлари ҳам музокаралар ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.

Россия ва АҚШ делегациялари 24 феврал куни Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери учрашмаган. Икки давлат вакиллари ўртасидаги сўнгги юзма-юз музокаралар 10-январ куни Женевада бўлиб ўтган, унда Россиянинг АҚШга хавфсизлик кафолатлари бўйича талаблари муҳокама қилинган. Музокара муваффақиятсиз якунланди.

19:40 14.11.2022

Volunteers bring humanitarian aid to recaptured Kherson
Volunteers bring humanitarian aid to recaptured Kherson

Херсонга биринчи инсонпарварлик ёрдами тарқатилди

Кўнгиллилардан иборат жамоа рус қўшинларидан қайтариб олинган Херсон аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини тарқатди.

Херсон аҳолиси кўнгиллиларни “Яшасин Украина!" шиорлари билан илиқ кутиб олди.

“Ҳар куни отишмалар бўлади, бу даҳшатнинг ўзи. 24 февралдан ҳозира қадар онкология диспансерида ишлаб келаман. Бугун сменадан чиқдим. Николаевлик ярадорлар ҳали ҳам касалхонада ётибди, бизда беморлар кўп”, деди Херсон турғуни Либов Школик.

World Central Kitchen ташкилоти дон, макарон, ёғ, консерва, мураббо ва бошқа маҳсулотлардан иборат 600 та қути тайёрлаб, Херсон аҳолисига тарқатди.

"Кўриб турганингиздек, одамлар жуда кўп озиқ-овқат олмоқда. Чунки бу ерда ҳеч нарса қолмаган", деди кўнгилли ҳарбий Станислав Стойков.

Стойков бир неча кун ичида шаҳарга гуманитар ёрдам ортилган яна бир катта юк машинаси келишини қўшимча қилди.

Украина қўшинлари рус ҳарбийлари вилоятдан чиқиб кетиши ортидан 11 ноябрь куни Херсон марказига кириб келди. Бу Россиянинг урушдаги учинчи йирик мағлубияти бўлди.

19:46 14.11.2022

Украина президенти Владимир Зеленский озод этилган Херсонга келди

Президентни Украина қуролли кучларининг аскарлари, херсонликлар, маҳаллий ва хорижий журналистлар кутиб олдилар, деб ёзди Reuters халқаро агентлиги.

Херсон шаҳар админстрацияси биноси олдида Украина байроғи кўтарилиб, мамлакат гимни айтилди.

Кейинроқ Украина лидерининг ўзи ҳам телеграм-каналида шаҳарда тушган фотосуратларини эълон қилди.

“Биз олдинга интиляпмиз. Биз сулҳга, бутун мамлакатимизда тинчлик ўрнатишга тайёрмиз”, деди Владимир Зеленский шаҳарнинг бош майдонида ҳарбийларга мурожаат қилар экан.

У “чиндан бахтиёр”лигини, “бу учрашув саҳналаштирилган томоша эмас”лиги майдонга келган одамларнинг юз-кўзларидан сезилиб турганини қўшимча қилди.

“Албатта, биз кучли армиямизни кўриб турибмиз, босқичма-босқич мамлакатимизга, вақтинча босиб олинган барча ҳудудларга келаяпмиз. Ва, албатта, ачинарли, лекин бу узоқ, қийин йўл, чунки бу уруш мамлакатимизнинг энг яхши қаҳрамонларини олиб кетди. Аммо биз учун бу жуда тушунарли: биз Россияга ишонмаймиз, ҳа, ва улар бутун дунё билан алдашмоқда. Шунинг учун биз олдинга интиламиз. Биз тинчликка тайёрмиз, лекин бизнинг тинчлигимиз юртимиз учун”.

Зеленский Россияга қарши урушда кўрсатаётган ёрдами учун НАТОга ва бошқа иттифоқчиларга миннатдорлик билдирди ва АҚШдан HIMARS реактив артиллерия тизимлари етказиб берилиши Киев учун катта аҳамият касб этганини айтди.

Журналистларнинг “Украина кучлари энди қаерга ҳужум қилиши режаланяпти?” деган саволига президент “Москвага эмас... Ўзгаларнинг ери бизни қизиқтирмайди”, деб жавоб берди.

Бошқа ОАВлар, жумладан украин медиалари ҳам президентнинг Херсонда тушган суратларини бўлишишмоқда. Давлат раҳбарининг Россия босқинидан озод этилган шаҳарга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берилганича йўқ.

Херсон 11 ноябрь куни Украина қўшинлари назоратига ўтди.

Шаҳарни март ойи бошларидан бери Россия ишғол этиб турган эди. Украина ҳукумати маълумотига кўра, шаҳарнинг ўзида ва атрофида гуманитар вазият оғир. Ҳозирда инфратузилмани тиклаш ва ҳудудларни минадан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG