Линклар

Шошилинч хабар
10 январ 2025, Тошкент вақти: 23:15
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

19:58 14.11.2022

Херсонда россиялик ҳарбийларнинг қийноқхоналари топилди

Украина ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Херсон вилояти ҳудудида қийноқхоналар топилганини айтди

“Херсонда биз ишғолдан озод этилган ҳудудларга хос манзарага дуч келдик: полиция бошқармалари биноларида махсус қийноқхоналар бўлган, одамлар у ерда мутлақо ғайриинсоний шарт-шароитда сақланган, гуманитар ёрдам карвонлари ўққа тутилган”, деди Владимир Енин.

Мулозим озод қилинган Бучада ва Харьков вилоятида топилганга ўхшаш оммавий қабрлар ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтди.

Бироқ, Енинга кўра, бунақа қабрлар аниқланган тақдирда Украина ҳукумати жасадларни идентификация қилиш учун барча ишни қилишга тайёр.

09:29 15.11.2022

БМТ Россия Украинага товон тўлаши шартлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси "Россиянинг Украинага агрессияси муносабати билан Ҳуқуқий ҳимоя ва репарациялар воситаларини таъминлаш” деб номланган резолюцияни қабул қилди. Резолюцияда Россия Украинага товон пули (репарация) тўлаши шартлиги назарда тутилган.

Резолюцияни овоз беришда иштирок этган 181 давлатдан 94 таси ёқлади. 14 давлат, жумладан, Россия, Хитой, Беларус, Шимолий Корея, Эрон ва Сурия қарши чиқди. 73 давлат бетараф қолди. Бетарафлик билдирган давлатлар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам бор.

13:43 15.11.2022

Харьков вилоятида қийноқ излари бўлган янги жасадлар топилди

Тинч фуқаролар жасадлари дафн этилган жойлар нафақат Херсон вилоятида, балки Россия босқинидан аввалроқ озод қилинган Украинанинг бошқа вилоятларида ҳам топилмоқда.

Душанба куни Купянск-Узловойдаги уйлардан бирининг ҳовлисида кўмилган яна тўрт кишининг жасади қазиб олинди. Улардан бирининг жасадида пичоқ жароҳати излари бор. Ўлганларнинг қолганлари, эҳтимол, отишма қурбони бўлишган.

Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси Телеграм каналида маълум қилди.

14:05 15.11.2022

Зеленский G20 етакчиларига мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Индонезиядаги "Катта йигирматалик" саммитига йиғилган саноати ривожланган давлатлар раҳбарларига видеомурожаат билан чиқиш қилиб, Россия томонидан Украинада олиб борилаётган урушни тўхтатишга чақирди.

"Ишончим комилки, ҳозир Россиянинг бузғунчи урушини тўхтатиш керак ва тўхтатилиши мумкин бўлган вақт. Бу минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади", - деди Зеленский ўзининг видеомурожаатида.

У АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзинпин каби етакчиларга мурожаат қилди, лекин бу мурожаати Россияга тегишли эмаслигини очиқ айтди.

Шунингдек, Зеленский уруш “адолатли тарзда, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ асосида” якунланиши кераклигини айтди.

У Запорижье АЭСда радиация хавфсизлигини тиклаш ва Россия энергия ташувчилари учун нарх чегарасини жорий этишга чақирди.

Зеленский урушни тугатиш учун Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши, Украинага й\етказилган зарар учун товон тўлаши ва унинг ҳудудий яхлитлигини тасдиқлаши кераклигини яна бир бор таъкидлади.

Президент, шунингдек, “урушдан кейинги хавфсизлик архитектурасининг асосий элементини мустаҳкамлаш” ва Россия тажовузкорлиги такрорланишининг олдини олиш бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирди. Украина президенти, шунингдек, барча украиналик ҳарбий асирлар озод қилиниши кераклигини айтди.

Унинг асосий илтимосларидан бири Украина ғалласи бўйича июль ойида БМТ ва Россия ўртасида тузилган битимни узайтириш эди. Бу Россия ҳарбий кемалари томонидан Украина портларида тўсиб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятини тақдим этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, келишув бошланганидан буён 10 миллион тонна Украина дони ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари муваффақиятли экспорт қилинган ва бу глобал озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга ёрдам берган. Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди. Зеленский, уруш қачон тугашидан қатъи назар, келишув номаълум муддатга узайтирилиши кераклигини айтди. "Озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқ дунёдаги ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқидир", деди у шартномани Николаев вилоятидаги бошқа портларга ҳам кенгайтиришни таклиф қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG