Линклар

Шошилинч хабар
11 январ 2025, Тошкент вақти: 06:02
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

07:38 16.11.2022

НАТО Польшадаги ракета портлашларини муҳокама қилади

НАТОга аъзо давлатлар вакиллари 16 ноябрь куни Украинага отилган ракеталар Польша ҳудудига келиб тушганини муҳокама қилади. Мазкур йиғилиш Польша илтимоси билан ўтказилмоқда.

Reuters агентлигининг билдиришича, йиғилиш НАТО низомининг 4-моддасига асосан ўтказилмоқда. Бу моддага биноан НАТОга аъзо давлатлардан бирортаси “ўзининг ҳудудий яҳлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги”дан ҳавотир билдирган тақдирда, мана шундай йиғин чақириш ҳуқуқига эгадир.

15 ноябрда Польшанинг Украина билан чегара яқинида иккита ракета портлаган. Дастлабки маълумотга кўра, икки киши ҳалок бўлган. Associated press агентлигининг АҚШ разведкасининг исми ошкор этилмаган юқори мартабали мулозимларига таяниб хабар беришича, ракеталар Польша ҳудудига учган ва улар Россияга тегишли.

Бу ҳодиса ортидан Польша президенти Анжей Дуда қатор ҳукуматлар раҳбарлари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден билан телефон мулоқоти ўтказди. Суҳбат давомида Жо Байден “АҚШ НАТОдаги иттифоқдошлари билан якдил” эканини айтган ва Польшага ракета портлашларини тергов қилишда кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Россия Мудофаа вазирлиги рус ракеталарининг Польша ҳудудига қулагани ҳақидаги хабарларни "вазиятни кучайтириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.

07:59 16.11.2022

Байден Конгрессдан Украинага ёрдам учун 37,7 миллиард доллар сўради

АҚШ президенти Жо Байден 15 ноябрь куни Конгрессга Украинага ёрдам сифатида 37,7 миллиард доллар ажратиш тўғрисида сўров киритди. Мазкур маблағнинг 21 миллиард долларига украин армияси учун қурол сотиб олиш назарда тутилган.

Олти ой олдин Конгресс Украинани қўллаб-қувватлашга 40 миллиард доллар ажратган эди. Байден маъмурияти расмийларига кўра, бу пулнинг 18 миллиардига Украина учун қурол сотиб олинган.

Байденнинг сўрови Конгресснинг амалдаги таркиби томонидан кўриб чиқилиши лозим. Ҳозирда Конгресснинг ҳар икки палатасида кўпчиликни демократлар ташкил қилмоқда. 2023 йилнинг 3 январидан эса янги таркибдаги Конгресс иш бошлайди. Унда Вакиллар палатасида кўпчиликни республикачилар ташкил этиши, Сенатда эса демократлар асосий ўринни эгаллаши кутилмоқда. Республикачилар партияси вакилларининг бир қисми Киевга кенг кўламли ёрдам кўрсатилишини қўлламайди.

08:02 16.11.2022

Польшанинг ракета портлаган ҳудудидан олинган видео тарқалди

11:32 16.11.2022

Байден Польшага қулаган ракета Россиядан отилгани даргумон, деди. G20 лидерлари шошилинч йиғилиш ўтказди

Польшага иккита ракета тушгани ва бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ортидан Индонезияда ўтаётган G20 саммитига йиғилган давлат лидерлари шошилинч йиғилиш ўтказди.

«Тўлиқ текширув ўтказмагунимизга қадар бирон нарса дейишим қийинроқ, лекин таректория нуқтаи назаридан ракета Россия томонидан отилгани эҳтимоли оз, яна кўрамиз», деди Байден йиғилишда.

АҚШ президенти мазкур воқеа юзасидан текширув давом этаётганини айтди. У Ғарб давлатлари текширувни ўтказишда Польшани қўллаб-ыувватлашларини таъкидлади.

Шошилинч йиғилишда АҚШ, Германия, Канада, Нидерландия, Япония, Испания, Италия, Франция ва Британия раҳбарлари иштирок этди. Япониядан ташқари барча давлатлар НАТО аъзоларидир.

Аввалроқ Польша расмийлари мамлакат ҳудудида портлаган ракета Россияда ишлаб чиқарилганини маълум қилган. Польша президенти Анжей Дуда ҳозирча ракеталар айнан Россия томонидан отилгани юзасидан аниқ маълумотлар йўқлигини айтган.

“Ҳозирда бизда ракета ким томонидан отилгани тўғрисида ишонарли далиллар мавжуд эмас. Бу Россия ишлаб чиқарган ракета экани эҳтимолга яқин. Айни пайтда текширув ишлари олиб борилмоқда”, деди Дуда.

15 ноябрда Польшанинг Украина билан чегара яқинида иккита ракета портлаган. Дастлабки маълумотга кўра, икки киши ҳалок бўлган. Associated press агентлигининг АҚШ разведкасининг исми ошкор этилмаган юқори мартабали мулозимларига таяниб хабар беришича, ракеталар Польша ҳудудига учган ва улар Россияга тегишли.

Бу ҳодиса ортидан Польша президенти Анжей Дуда қатор ҳукуматлар раҳбарлари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден билан телефон мулоқоти ўтказди. Суҳбат давомида Жо Байден “АҚШ НАТОдаги иттифоқдошлари билан якдил” эканини айтган ва Польшага ракета портлашларини тергов қилишда кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Россия Мудофаа вазирлиги рус ракеталарининг Польша ҳудудига қулагани ҳақидаги хабарларни "вазиятни кучайтириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG