Республикачилар АҚШдаги парламент сайловларида ғалаба қозонди
Овозларни санаб чиқишдан сўнг, республикачилар Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритди.
Энди икки йил давомида АҚШ ҳукуматини иккита партия бошқаради. Жо Байденнинг Демократлар партияси Сенат устидан назорат қилади, Республикачилар эса Вакиллар палатасини бошқаради.
Республикачилар назорати остида Вакиллар палатаси қандай қонунлар кўриб чиқилишини ҳал қилади ва харажатлар сиёсатини белгилашда катта рол ўйнайди.
Вакиллар палатасининг раҳбари Кевин Маккарти Американи тўғри йўлга қайтаришини айтди:
"Қайтиш учун бироз вақт кетди. Вашингтонда бир партиявий демократлар ҳукмронлиги даври тугаганини эълон қилишдан мамнунман. Америка халқи ҳукуматда ўз сўзига эга ва янги Республикачилар раҳбарияти Американи тўғри йўлга қайтаришга тайёр”.
Чоршанба куни президент Жо Байден Маккартини ғалаба билан табриклади.
"Америка халқи улар учун ишлашимизни хоҳлайди", деди Байден баёнотида.
Республикачилар Байден маъмурияти расмийлари ва президентнинг ўғли Хантернинг Хитой ва бошқа мамлакатлар билан бизнес муносабатларини текширишга тайёрланмоқда.
Республикачилар АҚШни Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдамини камайтиришга ундаши мумкин.
Руслар Херсон полиция бўлимида тинч аҳолини қийноққа солган
Украинанинг Херсон вилояти прокурори Россия кучлари Херсоннинг бир қанча жойларида тинч аҳолини қийноққа солганини билдирди.
Бундай жойлардан бири 1 сонли маҳаллий полиция бўлими бўлган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, тўққиз ойлик босқин даврида кўплаб одамлар сўроқ қилинган ва қийноққа солинган.
Вилоят бош прокурори Владимир Калиуханинг айтишича, унинг Россия ҳарбийлари маҳаллий полиция департаменти ҳибсхонасида 43 дан ортиқ одам қийноққа солганини аниқлаган.
Херсон шаҳрида яшовчи 45 ёшли Максим 15 март куни ҳибсга олингани ва у ерда уч ҳафта ушлаб турилганини айтди
“Мени бу ерга кечаси олиб келишди. Илгари мени бошқа жойда, бошқа ертўлада ушлаб туришган. Адашмасам бу суд ёки ҳокимият биноси эди. Мени стулга қўлларим боғлиқ ҳолда ўтирғизиб қўйишди. Бошимга қалпоқ кийдириб қўйишди. Улар ўзларига ёқмаган нарсани эшитишганда, сизни бўйнингизга ёки қулоғингизга элэктр токи теккизиб қийнашади . Мен кун бўйи бошқалар қандай "қийноққа солингани, даҳшатли қичқириқларни эшитардим. Шахсан мен учун бу энг даҳшатли воқеа бўлди ", деди у чоршанба куни ОАВга берган интервьюсида.
Москва тинч аҳоли ва аскарларга нисбатан қийноққа солинганини рад этиб келади. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси ҳар икки томоннинг ҳарбий асирларни қийноққа солганига оид далилларни топгани, бу эса Халқаро Жиноий Суд томонидан уруш жинояти сифатида таснифланганини билдирди. Россиянинг қонунбузарлиги ўта жиддий" деди, БМТ расмийси.
Россия қўшинлари шимол, шарқ ва жанубдан чекинар экан, ҳуқуқбузарликлар ҳақида далиллар тобора кўпаймоқда.
Россия яна Украинани ракеталардан ўққа тутди
17 январга ўтар кечаси Днепр, Одесса, Киевдаги инфратузилмалар ва тинч аҳоли уйларини Россия ҳарбийлари яна ракеталардан ўққа тутди.
Украина президенти Владимир Зеленский Днепрнинг эрталаб ўққа тутилиши акс этган видеони эълон қилди
"Мана Днепрдан террорчилар тинчликни қандай исташларининг тасдиғи. Тонг. Тинч шаҳар ва одамларнинг нормал ҳаёт кечириш истаги. Ишга, юмушга бораётган пайт. Ракета ҳужуми! Террорчи давлат ҳақиқатан ҳам украиналикларга имкон қадар кўпроқ оғриқ ва азоб келтирмоқчи, "- деб ёзди Телеграм каналида Зеленский.
Бугун Днепрга қилинган ракета ҳужумидан кейин 15 ёшли қиз шаҳар касалхонасига ётқизилган. Ҳаммаси бўлиб Днепрда 14 киши яраланган. Ҳамма касалхонада, - деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Валентин Резниченко.
Пайшанбага ўтар кечаси Запороже вилоятининг Волнянск шаҳрига рус босқинчиларининг ракета ҳужуми натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, одамлар ҳануз вайроналар остида қолаётган бўлиши мумкин.
"Тергов маълумотларига кўра, 2022-йил 17-ноябрга ўтар кечаси босқинчи қўшинлар Волнянск шаҳрига С-300 ракеталари билан учта ҳужум уюштирган. Ракеталардан бири 10 киши истиқомат қилаётган икки қаватли турар-жой биносига тегиб кетган", - дейилади Бош прокуратуранинг телеграм-канали хабарида.
Россия қўшинлари Харков вилоятининг Изюм туманидаги муҳим инфратузилмага ҳам зарба берди.
Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, уч киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Максим Марченко минтақага зарба берилганини тасдиқлади.Унинг айтишича, ракета ҳужуми инфратузилма обектига қилинган.
Днепрда иккита инфратузилма объектига шикаст етган.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими душман ракеталарининг 90 фоизини уриб туширмагунча, украиналикларни мамлакатни тиклаш учун хориждан қайтишга чақира олмаслигини айтди.
Уруш шароитида томонлар берган маълумотни тезкор текшириш имкони йўқ.
Днепропетровск вилоятидаги бир неча қишлоқ рус қўшинлари томонидан хужумга тутилди
Бугун тунда Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги бир неча қишлоқ рус қўшинлари томонидан хужумга тутилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, бироқ турар-жой бинолари, хўжалик иншоотлари ва автомобилларга зарар етган.
"Никополь тумани тунда яна душман ҳужумидан зир титради. . . Руслар Град ва оғир артиллериядан Никополь, Марганецкая ва Мировскаяни ҳужумга тутди. Тинч аҳоли пунктларига 60дан ортиқ ракета отилди", - деди вилоят ҳарбий раҳбари Валентин Резниченко.