Линклар

Шошилинч хабар
12 январ 2025, Тошкент вақти: 07:05
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

20:30 22.11.2022

Киевдаги Печерск лаврасида "аксил-разведка" операцияси ўтказилди

Украина хавфсизлик идоралари Киевдаги тарихий Печерск лаврасида ва Украина православ черковининг бошқа объектларида россияпарастликда гумон қилинган шахслар фаолиятини тергов қилиш доирасида "аксил-разведка" операциясини ўтказди.

Украинанинг Қора денгиз бўйидаги Қрим ярим оролида Россия томонидан тайинланган ишғолчи ҳукумат расмийлари, ярим оролнинг материк билан боғланган ҳудудга яқин жойдаги Армянск шаҳридан тинч аҳоли эвакуация қилинаётгани ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарларни рад этди.

Россиянинг Украинага қарши урушида шу пайтгача 8300 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, дея билдирди Украина Бош прокуратураси. Ҳалок бўлганларнинг 437 нафари болалардир.

БМТнинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Украинадаги Запорижье атом электр станцияси яна ҳужумга тутилгани ортидан АЭС атрофида ҳимоя зонасини ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувларини фаоллаштирмоқда.

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчакнинг айтишича, Варшава Германиянинг Украина билан чегара ҳудудида қўшимча "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштириш таклифини қабул қилган.

10:30 23.11.2022

АҚШ Украина бюджетини қўллаш учун 4,5 миллиард доллар ажратади

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.

Вашингтон Украина бюджетини тўғридан тўғри қўллаб -қувватлаш доирасида 4,5 миллиард доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен маълум қилди.

Маблағ яқин ҳафталар ичида Украинага тақдим этилади. Ёрдамдан мақсад Украинанинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш орқали унинг Россия агрессиясидан ҳимояланишига кўмак кўрсатишдир. Вашингтон аратган маблағ асосий давлат хизматлари фаолиятини таъминлаш, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақларини тўлашга, кексаларга ва аҳолининг заиф қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатишга сарфланади.

Мазкур транш грант сифатида расмийлаштирилган. Йеллен бошқа донор давлатларни ҳам Украинага ёрдам кўрсатишни тезлаштиришга ва кўпайтиришга чақирди.

Президент Жо Байден маъмурияти Киевга 20 миллиард долларлик ҳарбий кўмак кўрсатган, бундан ташқари 10 миллиард доллар гуманитар ёрдам ва иқтисодиётни тиклашга 13 миллиард доллар берган. Байден Конгрессга Украинага яна 37,7 миллиард доллар ёрдам ажратиш сўровини киритган.

8 ноябрда ўтган оралиқ сайловда АҚШ Конгресси Сенатида кўпчилик ўринларни демократлар сақлаб қолди. Бироқ Вакиллар палатасида республикачилар кўпчиликни ташкил қилди. Бу эса демократ Байденнинг ташаббусларини, жумладан, Украинага ёрдам кўрсатиш таклифларини кўриб чиқиш жараёнини мураккаблаштиради.

11:59 23.11.2022

Кўпчилик давлатлар “Мир” картаси билан ишлашни тўхтатди

“Мир” картаси билан ишлайдиган тўққиз давлатдан олтитаси мазкур картага хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бунга АҚШ томонидан жорий этилиши мумкин бўлган иккиламчи санкцияларга дучор бўлиш ташвиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар тарқатди.

Агентлик таҳлилчилари Россиянинг молиявий изоляция вазиятида Visa ва Mastercard тизимларига муқобил ўз тизимини яратишга бўлган уруниши “ҳалокатга учрагани” ҳақида билдирмоқда.

Bloomberg манбалари Россия Марказий банки дўст давлатлар деб аталаётган ҳамкорлар “Мир” картаси билан ишлашдан воз кечганидан “ҳайратда” эканини урғулаган. Манбаларнинг айтишича, ҳозирда Россия Марказий банки бошқа муқобил вариантларни изламоқда.

Сўнгги бир неча ой ичида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Вьетнам банклари “Мир” билан ишлашни тўхтатди. Туркия россиялик сайёҳлар учун Молсква билан ҳамколрликда янги тўлов тизими ишлаб чиқилиши эҳтимолини билдирган эди. Бироқ шу кунгача бу борда конкрет қадамлар қўйилмади.

12:52 23.11.2022

Россиядан Шимолий Европага нефть етказиб бериш 90 фоизга камайди

Февраль ойидан бери Россиядан Шимолий Европага нефть етказиб бериш кўрсаткичи 90 фоизга камайди. Аввал суткасига 1 миллион 200 минг баррел нефть етказиб берилаётган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич суткасига 95 минг баррелни ташкил этмоқда. Икки ҳафтадан кейин эса Россия нефтига Европа санкциялари амалга киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Европага денгиз йўли орқали нефть етказиб бериш бугунги кунда фақат Роттердам йўналишида амалга оширилмоқда, деб таъкидлади агентлик.

Литва, Франция ва Германия рус нефти импортини бир неча ой олдин тўхтатган эди. Сентябрда Польша ҳам нефть сотиб олишни тўхтатди. Бугунги кунда Россия нефтининг тўртдан уч қисми денгиз орқали Осиёга ташилмоқда. Ҳиндистон Россия нефтини арзон баҳода сотиб олмоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, Россия нефть экспорти суткасига 2,57 миллион баррелгача озайди. Хитой, Ҳиндистон ва Туркия суткасига 2,45 миллион баррел нефтни арзон баҳода сотиб олмоқда.

Октябрда Россия Ҳиндистонга кунига 1 миллион баррел нефть сотди ва бу мамлакатнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди. Айни пайтда Ҳиндистон ширкатлари Россиядан нефть сотиб олишга буюртма бермаган. Чунки Россияга жорий этилажак янги санкцияларнинг саккизинчи пакетида 5 декабрдан денгиз орқали ЕИ, АҚШ,Канада ва Японияга нефть экспорт қилишга эмабрго қўйлиши назарда тутилган.

Шунингдек, мазкур санкциялар доирасида бошқа давлатларнинг бандаргоҳларида Россия нефтининг нархи бир баррель учун белгиланган меъёрдан ошса, уни суғурта қилиш ва ташиш тақиқланади. Ҳозирча Россия нефтининг нархи аниқлангани йўқ, бироқ уни бир баррел учун 63-64 доллар атрофида белгилаш назарда тутилмоқда.

Кремль нефтни ўзи учун манфаатли бўлмаган нархларда сотишдан воз кечиши ва нефть қазиб олишни қисқартириши мумкинлигини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG