Линклар

Шошилинч хабар
12 январ 2025, Тошкент вақти: 10:33
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:25 23.11.2022

Буюк Британия Украинага ҳарбий вертолётлар етказиб беради

Буюк Британия Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери илк бор Киевга ҳарбий вертолётлар етказиб беради.
Бу ҳақда Қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди.

“Би-би-си” аниқлик киритишича, Украинага учта Sea King армия вертолётлари берилади, битта вертолёт аллақачон Украина армияси топширилган ҳам.

Сўнгги олти ҳафтада украин учувчилари Буюк Британияда ушбу русумдаги вертолётларни бошқариш ва уларнинг техник ҳолатини сақлашни ўрганганлар. Машиналар асосан қидирув-қутқарув амалиётларида қўлланиши айтилмоқда.

Вазир Бен Уоллесга кўра, Буюк Британия Украинага қўшимча равишда 10 минг дона артиллерия снаряди етказиб беради.

18:30 23.11.2022

Украинада шифохона ўққа тутилиши натижасида бир чақалоқ нобуд бўлди

Ўтган кеча Украина яна ўққа тутилиши натижасида уч киши, жумладан янги туғилган чақалоқ қурбон бўлди. Бу ҳақда Украина президенти офиси маълум қилди.

Хабарга кўра, кечаси Россия армияси Запорожье вилоятининг Волнянска шаҳри касалхонасининг туғруқ бўлимига С-300 ракеталари билан зарба берган. Ҳужум чоғида икки кун олдин туғилган ўғил бола нобуд бўлгани айтилмоқда.

Шунингдек, икки шифокор жабрланган, улардан бири оғир аҳволда. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Запороже вилояти жанубидаги туғруқхонага ракета ҳужуми натижасида янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлганидан кейин Россияни “террор ва қотиллик”дан фойдаланадиган “террорчи давлат” деб атади.

Зеленский Запороже вилояти марказидан 18 километр узоқликда жойлашган Волнянскадаги касалхонага уюштирилган ҳужумдан сўнг Фейсбукда “Душман тўққиз ой давомида эриша олмаган нарсасига террор ва қотиллик билан эришишга қарор қилди ва бунга эриша олмайди ҳам!» деб ёзди.

«Бунинг ўрнига, бизнинг мамлакатимизга олиб келган барча ёвузликлар масъулияти унинг бўйнида қолади", дея қўшимча қилди у.

Ҳужум шарқий Донецк ва Луганск вилоятларида жанглар авж олган бир вақтда юз берди.

Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари Харьков вилоятидаги Купянск шаҳрига ҳам зарба берди. Ракеталар турар-жой биноси ва поликлиникага тушган, маҳаллий мактаб биноси қисман вайрон бўлган. Ҳужум натижасида икки киши нобуд бўлган.

18:36 23.11.2022
Ukraine, Kherson. Reuters
Ukraine, Kherson. Reuters

Херсонликларнинг газ ва чироқсиз бир куни

Украина жанубидаги яқинда озод қилинган Херсон аҳолиси оловда овқат пишириб кун кечирмоқда. Шаҳар ҳали ҳануз электр, сув ва иситиш тизимисиз қолмоқда.

Украина Херсондан чекинган рус кучлари муҳим инфратузилма обектларига зарар етказгани ҳамда шаҳарни электр, сув ва газ таъминотисиз қолдирганини айтмоқда.

"Бир неча ҳафтадан бери элэктр токи йўқ. Ювиниш ва кир ювиш учун сув йўқ. Мен кечки 7 ларда уйга келаман, ўчоқда пиширилган овқатни ейман ва ухлашга ётаман", деди Сергей исмли маҳаллий аҳоли вакили.

Бир гуруҳ қўшнилар биргаликда ўзларида бор маҳсулотларни қўшиб шўрва тайёрлашмоқда. Баъзилар овқатни пишириш учун ўтин теришга кетган.

Яна бир маҳаллий турғун Валерия Хайдтнинг айтишича, жамоавий руҳ одамларга қийинчиликларни енгишга ёрдам бериб, уларга умид бахш этмоқда.

"Ҳар ким қўлидан келганича ёрдам беради, биз ҳам ёрдам берамиз. Биз бирга яшаймиз. Ҳозир на иш, на пул йўқ. Боримизни ўртага ташлаб, овқат қиляпмиз. Ҳаммамизнинг фарзандларимиз бор".

Хайдт ва унинг қўшнилари Рождество ва Янги йил арафасида шаҳарда асосий коммунал хизматлар тикланишига умид қилмоқда.

"Электр ва сув таъминотни тиклаш устида иш олиб борилаётганини айтишди. Умид қиламизки, ҳаммаси Янги йилга қадар тикланади. Электр токи ва сув энг зарурий эҳтиёж. Қай тарзда овқат пиширишимиз муҳим эмас, муҳими омон қолишимиз”, - дейди Сергей.

18:41 23.11.2022

Рим папаси Украинанинг урушдан тортаётган азоб-уқубатларини Совет давридаги геноцидга уриниш билан қиёслади

Рим папаси Франсиск украиналиклар бугун босқиндан азият чекаётганини таъкидлар экан, урушни Совет раҳбари Иосиф Сталин 1930 йилларда халқни очарчиликка дучор қилган “даҳшатли геноцид”га қиёслади.

Франсис бу ҳақида Авлиё Питер майдонида минглаб одамлар олдида қилган чиқишида гапирди.

"Келаётган 26 ноябрда Сталин томонидан сунъий равишда юзага келтирилган 1932-33 йиллардаги очарчилик қурбонларини хотирлаймиз. Келинг, ушбу геноцид қурбонлари ва миллионлаб украиналиклар учун ибодат қилайлик. Бугун босқиндан азият чекаётган болалар, аёллар, қариялар учун ибодат қилайлик.”

Юзлаб йиллар давомида украин тили ва украин маданияти, миллий ўзига хослигининг ҳар қандай кўриниши дастлаб Россия империяси, кейинчалик Совет давлати томонидан йўқ қилиб келинди.

Россия февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери Рим папаси Франсис деярли барча оммавий чиқишларида Украинани тилга олиб келади ва уруш ядро қуролидан фойдаланиш хавфини кучайтираётганини ҳамда бу назорат қилиб бўлмайдиган глобал оқибатларга олиб келишидан огоҳлантириб келади.

Ўтган ой папа Россия президенти Владимир Путиндан Украинадаги "зўравонлик ва одамларни ўлдириш"ни тўхтатишни сўради.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG