Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2025, Тошкент вақти: 11:34
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

20:27 5.12.2022

Киев зулматда

Киев аҳолиси элeктр, сув ва иссиқлик йўқлигига қарамай, сабот билан кун кечирмоқда. Киев мэри аҳолини, имкон топса, пойтахтдан узоқлашишга чақирди.

Киев мери Россиянинг ракета зарбалари оқибатида элeктр таъминоти буткул узилиши мумкинлигидан огоҳлантириб, шаҳар аҳолисини сув, озиқ-овқат ҳамда иссиқ кийим-кечакларни ғамлашга ва имкон бўлса, Киевдан узоқроқда яшаб туришга чақирди.

Шаҳар мери Виталий Кличко “ блекаут, инфратузилманинг вайрон бўлиши ҳамда электр, сув таъминоти, дренаж ва иссиқлик таъминотининг буткул ўчиши” сабаб турар жой массивлари иситилмай қолишидан огоҳлантирди.

10:06 6.12.2022

Украинада Россия бомбардимонлари ортидан электр таъминотида узилишлар бўлмоқда

Украинада Россия 5 декабрь куни қилган бомбардимон ортидан электр таъминотида узилишлар юзага келди. “Укрэнерго”нинг билдиришича, узилишлар совуқ кучайиб бораётган бир паллага тўғри келмоқда.

Россия 5 декабрь куни Украинанинг қатор ҳудудларига ракеталар билан зарба берди. Украина армияси қўмондонлигининг айтишича, Россия 70 та ракета отган, улардан 60 таси уриб туширилган.

Россия томони аввал режалаштирилган 17 та нишонни йўқ қилганини билдирди. Россия расмийларига кўра, зарбалар ҳарбий мақсадга эга бўлган ва Украина ҳарбий заҳиралари ва қуролларинин темир йўл орқали етказиб берилишинининг олдини олган.

Киев ва Ғарб давлатлари Россия зарбалари тинч аҳоли ва фуқаровий инфраструктурага қаратилганини билдирмоқда. Бироқ Россия бу айбловни инкор қилмоқда.

12:05 6.12.2022

Москва Энгельс ва Рязандаги стратегик аэродромларга дронлардан ҳужум уюштирилганини тасдиқлади

Россия Мудофаа вазирлиги 5 декабрь куни реактив двигателга эга бўлган иккита учувчисиз бошқариладиган учувчи аппарат Саратов ва Рязан вилоятларидаги иккита стратегик аэродромга ҳужум қилганини тасдиқлади.

Вазирликнинг билдиришича, ҳужум оқибатида иккита Ту-95 бомбардимончи самолётига зарар етган, уч рус аскари ҳалок бўлган ва тўрт нафари яраланган. Шу билан бир қаторда вазирлик дронлар уриб туширилганини маълум қилди. Мудофаа вазирлигига кўра, иккита Ту-95 бомбардимончи самолётига дронларнинг қолдиқлари зарар етказган.

Саратов вилояти таркибига кирувчи Энгельс ва Рязан вилоятидаги Дягилеводаги стратиегик аэродромларда портлашлар юз бергани тўғрисидаги хабар 5 декабрда пайдо бўлган эди.

Украинадаги фронт чизиғидан 500 километр масофада жойлашган Дягилево аэродромида Ил-76 заправкачи самолётлари, Ту-22МС бомбардимончилари ва узоқ масофага учувчи авиация пилотлари малакасини ошириш маркази жойлашган.

База яқинида Ту-22М бомбардимончиларини, Ту-95МС ракета ташувчи самолётларини ва Ил-76 ҳарбий юк ташувчи самолётларини таъмирловчи завод жойлашган.

Украина билан фронт чизиғидан 700 километр масофада жойлашган Энгельс аэродромида Ту-160 ва Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётлари мавжуд. Бу аэродромдан Украинани бомбардимон қилаётган самолётлар учади.

Украина ҳукумати бу хабарга ҳозирча расман муносабат билдирмади.

13:07 6.12.2022

Россиянинг Курск вилоятида нефть тўпловчи омбор ёнмоқда

Россиянинг Курск вилоятида ажродромга қилинган дрон ҳужуми оқибатида нефть тўпловчи омбор ёнаётгани хабар қилинди. Губернатор Роман Старовойтнинг айтишича, жабрланганлар йўқ. “Ёнғин ўчирилмоқда. Барча хизматлар воқеа жойида ишламоқда”, деб ёзди у телеграм каналида.

Россиянинг Курск вилояти Уркаинанинг Сумск вилояти билан чегарадош.

Курскда Курск-Шимолий аэродроми бор. Бу аэродром ҳарбийлар ва фуқаровий авиация томонидан ҳамкорликда қўлланилар эди. Россия Украинага бостириб кирган 24 февралдан бери бу аэродром Россия жанубидаги ҳамда марказидаги ўнта аэродром каби фуқаролик авиациясига хизмат кўрсатишни тўхтатган.

Бундан аввал Саратов ва Рязандаги икки аэродромга дронлар томонидан ҳужум қилингани айтилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG