Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 08:18
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

19:23 10.12.2022

Британия элчиси: Россия Эрондан баллистик ракеталарни олишга ҳаракат қилмоқда

Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси Барбара Вудворд Россия Эрондан қўшимча қуроллар, жумладан, юзлаб баллистик ракеталарни олишга ҳаракат қилмоқда ва бунинг эвазига Теҳронга мисли кўрилмаган даражада ҳарбий ва техник ёрдам таклиф қилмоқда, дея таъкидлади.

"Август ойидан бери Эрон юзлаб учувчисиз учиш аппаратларини Россияга тақдим этди, улардан Москва Украинада “тинч аҳолини ўлдириш ва фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилиш” учун фойдаланди. Россия ҳозирда қўшимча қуроллар, жумладан, юзлаб баллистик ракеталарни олишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг эвазига Россия Эронга мисли кўрилмаган даражада ҳарбий ва техник ёрдам таклиф қилмоқда. Биз Россия Эронга янада илғор ҳарбий қисмларни тақдим этиш ниятида эканлигидан хавотирдамиз, бу эса Эронга ўзининг қурол-яроғ салоҳиятини мустаҳкамлаш имконини беради", - деди элчи.

Британ элчиси сўзларига кўра, "Москва Шимолий Корея ва кучли санкциялар остидаги бошқа давлатлардан қурол-яроғ олишга интилмоқда, чунки Россиянинг захиралари сезиларли даражада камайиб бормоқда”.

Россиянинг БМТдаги элчиси Хавфсизлик Кенгашида Москва Эрондан ҳарбий ёрдам олаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

“Россиядаги ҳарбий-саноат мажмуаси жуда яхши ишлаши мумкин ва ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмас”, деди Россия элчиси.

Эрон ва Шимолий Кореянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакиллари Вудворднинг сўзларига изоҳ беришмади.

19:27 10.12.2022

Қримдаги ҳарбий казармада ёнғин

Аннексия қилинган Қримда, гўёки ҳарбий казармада ёнғин чиққан

Бу ҳақда “Украина қуролли кучлари” телеграм-канали хабар берди. Манбага кўра, ёнғин сафарбар қилинганлар жойлашган бинода содир бўлган.

Қурбонлар сони ҳақида маълумот йўқ, ҳозирча хабарлар Россия расмий манбалари томонидан тасдиқланмаган.

18:41 11.12.2022

Россиянинг дрон ҳужумларидан кейин Одесса вилоятида 1,5 миллион одам электрсиз қолди

Бу ҳақда Владимир Зеленский кечаги видеомурожаатида маълум қилди:

"Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди. Атайлаб ҳужум қилиш, шаҳарни вайрон қилишга қасддан уриниш- Бу Россиянинг Одессага, унинг тинч аҳолисига ҳақиқий муносабати. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз 15 та дрондан 10 тасини уриб туширишга муваффақ бўлди".

Москва октябр ойидан бери Украинанинг энергетика инфратузилмасига ракета ва дронлар билан зарба бериб келмоқда.

Киев томони Россия Эроннинг юзлаб дронлари билан қилган ҳужумларини уруш жинояти демоқда. Москва эса ҳужумларни ҳарбий жиҳатдан қонуний деб даъво қилмоқда.

Расмий Теҳрон Москвага дронлар етказиб бераётганини рад этиб келади. Киев ва унинг Ғарб иттифоқчилари буни ёлғон деб атаган.

18:44 11.12.2022

Украиналик болалар Будапештда Рождество қўшиқларини куйлашмоқда

Анъанавий фольклор либосларини кийинган бир гуруҳ украиналик болалар Венгрия парламенти олдида Рождество қўшиқларини куйлашди.

Болалар бу орқали Украинага ва украиналик қочқинларга ёрдам бераётган давлатларга "миннатдорлик" билдирган. Будапешт бундай тадбир ўтказилган биринчи Европадаги пойтахт шаҳар бўлди.

Транскарпат минтақавий ҳарбий маъмурияти ташаббуси билан Будапешт, Вена, Братислава, Прага ва Варшавада спектакллар қўйиш режалаштирилган.

“Украина халқи венгерлар, словаклар, чехлар, австрияликлар украиналик қочқинларга ушбу хавфсиз мамлакатларда ўз ўрнини топишларига қанчалик ёрдам бераётганини кўришмоқда. Болалар бу ерга байрам муҳитини олиб келадиган маданият элчилари сифатида келишмоқда ”, деди тадбир ташкилотчиларидан бири Лилиана Грекса Рейтерс агентлигига.
БМТ маълумотларига кўра ҳозирда Европа бўйлаб турли 4,5 миллионга яқин украиналик қочқинлар рўйхатга олинган.

Уларнинг аксарияти Европа Иттифоқининг Украина билан чегарадош давлатлари - Словакия, Полша, Венгрия ва Руминияда қолмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG