Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 11:13
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:50 11.12.2022

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

2022 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофотининг уч лауреати кеча Ослодаги тантанали маросимда мукофотни қабул қилиб олди.

Қамоқдаги беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Бяляцкий, Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқ ташкилоти ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази бу йилги мукофотга лойиқ кўрилди. Алес Бяляцкий номидан мукофотни унинг рафиқаси Наталя Пинчук олди.

“Россия Украинани ҳам Беларус каби “қарам диктатура”га айлантирмоқчи”, деди тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Алес Бяляцкийнинг рафиқаси.

"Бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари учун кураш кучайганини билдиради. Мен Россия ва Путинга қандай Украина мос келишини аниқ биламан - қарам диктатура. Мазлум халқнинг овозини эътиборга олмайдиган ва менсимайдиган худди бугунги Беларус каби қарам диктатура ", - деди Наталя Пинчук турмуш ўртоғининг сўзларини иқтибос келтирган ҳолда.

Беларус хавфсизлик хизмати ўтган йилнинг июль ойида 60 ёшли Бяляцкий ва бир қанча бошқа шахсларни мамлакат президенти Александр Лукашенконинг мухолифларини бостириш чоғида ҳибсга олган эди.

Украинанинг Фуқаролик эркинликлари маркази вакили Олександра Матвийчук ва Мемориал вакили Ян Рачинский ўз нутқида уруш ҳақида гапирди.

"Тинчлик учун Нобел мукофотини топшириш маросими уруш пайтида бўлиб ўтаётган экан, мен бутун дунёни бирдамликка чақирмқочиман. Украинани қўллаб-қувватлаш учун украиналик бўлиш шарт эмас. Инсон бўлиш кифоя”. - деди Матвийчук.

18:52 11.12.2022

"Одамлар озгина дам олиши керак" - Донецк аҳолиси доимий отишмалардан чарчади

Россия назорати остидаги Донецк шаҳрида кеча кучли бомбардимонлар натижасида турар-жой бинолари вайрон бўлди.

"Сўз билан тушунтириб бериш қийин. Буни бошидан кечирган одамгина тушуниши мумкин", деди донецклик Алла Рейтерс агентлигига. Алла ҳалок бўлган дўсти ва қўшнисининг нарсаларини йиғиш учун келди.

"Одамлар урушдан чарчади, улар дам олиши керак. Биз фақат шуни хоҳлаймиз. Бошқа ҳеч нарса керак эмас, на бойлик, на шодлик, фақатгина тинч ётиб, хотиржам уйғонсак бўлди. Бугунги каби уйғонишни хоҳламайман. Эрталаб турганимда ҳамма жой портлашдан вайрон бўлган", дея қўшимча қилди Алла

Донецк 2014 йилдан бери Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган айирмачилар назоратида. Улар Украинани фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутишда айблаб келади.

18:55 11.12.2022

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

Украинадаги ҳар қандай тинчлик музокаралари Россияни қайта қуролланиб олиши учун имконият бўлмаслиги керак, деди Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли.

У Москва музокараларга виждонан ёндашаётганини кўрсатувчи ҳеч қандай белги кўрмайотганини қўшимча қилди.

Буюк Британия тинчлик музокараларини "тезроқ бўлишини" истайди, бироқ ҳар қандай музокаралар параметрларини Украина белгилаши керак, дея таъкидлади Жеймс Клеверли.

"Ҳар қандай музокаралар реал аҳамиятга эга ва мазмунли бўлиши керак. Музокаралар Россияни қайта қуролланиб, янги аскарларни ёллаши учун имконият бўлмаслиги керак", деди Клеверли Sky News телеканалига берган интервьюсида.

"Владимир Путин бу музокараларга виждонан киришаётганини кўрсатадиган ҳеч нарса кўрмаяпман. Ўта қарама-қарши риторика ҳали ҳам сақланиб турибди", - дея қўшимча қилди у.

19:00 11.12.2022

Россия аннексия қилган ҳудудларда портлаш ва ёнғин содир бўлди

Запороже вилоятининг аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскарлар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Унинг сўзларига кўра, ёнғинлар шаҳарнинг турли ҳудудларидаги рус қўшинларининг базаларида содир бўлган, у бу воқеаларнинг сабабларига фақат ишора қилмоқда. Федоровнинг ўзи рус қўшинлари томонидан босиб олинган шаҳарда эмас ва бирор-бир манбага иқтибос келтирмаган.

Ҳозирча Украина Бош штабидан Мелитополга зарба берилгани ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот берилмаган.

Аннексия қилинган Запороже вилоятининг Россия маъмурияти вакили Владимир Рогов Украина томонининг ўққа тутиши натижасида “Привал охотника” дам олиш маркази ёниб кетганини маълум қилганди.

Дастлабки маълумотга кўра, икки киши ҳалок бўлган, ўн киши яраланган.

“Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш ва одамларни вайроналар остидан чиқаришга ҳаракат қилмоқда”, — деб ёзди Рогов ўзининг Телеграм-каналида.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ҳам ёнғин чиқди

Бу ҳақда Украина телеграм-каналлари, хусусан, Украина Қуролли кучлари хабар берди. Манбага кўра, ёнғин россиялик сафарбар қилинганлар жойлашган бинода содир бўлган.

Кейинчалик рус манбалари икки ўлик ҳақида ёзган, ёнғин сабаби ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш деб атади.

Уруш шароитида воқеаларни тезкор текшириш имкони йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG