Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:28
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

21:24 21.12.2022

"6 миллион тонна кўмир қани?"

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга 173 миллион АҚШ долларига тенг қийматда кўмир импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Расмий рақамларга ишонилса, кўмир импорти рекорд даражада ошгани кўринади. Жорий йилнинг дастлабки 10 ойи яъни январь-октябрда Ўзбекистонга жами 93,1 миллион долларлик кўмир импорт қилинган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров расмий рақамларни шубҳа остига оларкан кўмир бизнеси ортида кимлар тургани ёпиқ ҳолда қолаётганига эътибор қаратган.

Иқтисодчи ҳисоб китобича, 173 миллион долларлик кўмир 6 миллион тоннага тенгдир. "Шунча кўмир қаерга кетди", дея савол қўяди Бакиров:

"Қозоқ статистикасига кўра, январь-август ойларида бир тонна қозоқ кўмири ўртача 28,72 доллардан экспорт қилинган.

Агар ноябрда кўмирни логистика бўйича бизга энг яқин бўлган Қозоғистондан сотиб олган бўлсак, бу 6 миллион тонна кўмир дегани. Бунча кўмирни темир йўл таший олганми? Бунча кўмир қайси омборларга жойлаштирилган? Уни кўрса бўладими?
Албатта бу саволларнинг ҳеч бирига ўзбек расмийлари жавоб бермайди. Берган тақдирда ҳам кўмир узоқ хориждан келтирилиб, ёқиб бўлинди, қабилида жавоб бўлади.

Дарвоқе, Порошенко даврида кўмирни Украинага бир неча минг километр наридаги Жанубий Африка Республикасидан ва ҳатто Австралиядан келтирилди, дея пул ўзлаштирилган. Амалда кўмир Россия босиб олган Донбасс ҳудудидан контрабанда билан келтирилган ёки умуман келтирилмаган, ёқилди дея "списать" қилинган ва фақат офшорларга пул кетган холос".

22:32 21.12.2022

Stat.uz: Жорий йил газ ишлаб чиқариш ҳажми камайди

Мамлакатда энергетик бўҳрон давом этаётган бир пайтда Давлат статистика қўмитаси эълон қилган рақамлар тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди.

20 декабрь куни Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган рақамларга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда 3,5 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг ноябрига нисбатан 24,2%га камдир.

Ўтган 11 ойида эса жами 47,3 млрд куб метрдан зиёд табиий газ ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда бу 3,2 фоизга кам яъни 1,6 миллиард куб метрга оздир.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойида газ конденсати ҳам 2 фоизга кам ишлаб чиқарилган. Бу йил 1,2 млн тонна газ конденсати ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,8 минг тоннага камдир.

Айни пайтда жорий йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 105,4%га ўсгани қайд этилган.

Телеграмдаги bakiroo канали буни "Энергетик кризис статистикаси ва ўзбекча иқтисодий мўъжиза", дея атаган:

«Эсимни таниганимдан буён ва умуман статистикани кузатиб бораётганимдан буён энергетикага оид бундай қисқаришни эслай олмайман...Энергетика инқирози шароитида ва бутун соҳаларни тармоқдан узиш юз берган ҳолатда қандай қилиб саноат ишлаб чиқариш ўсиш кўрсаткичи сақлаб қолингани ўзи катта жумбоқ ва балки ўзбекча мўъжиза».

20:10 22.12.2022

Тармоқлар энергетиклар касб байрамига бағишланган ҳажвиялар билан тўлди

Ўзбекистонда 22 декабрь – Энергетиклар куни сифатида нишонланади.

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сигментида энергетикларга бағишланган ҳажвий табрик ёзилган постлар пайдо бўлди.

Жумладан, риштонлик блогер Дима Қаюм энергетикларни касб байрами билан табриклаган видеосини қоп-қоронғу жойда олган. Бу билан блогер электрнинг кўп ўчишига ишора қилган.

Дима Қаюмнинг энергетикларга табриги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:23 0:00

Мамлакатда энергетик бўҳрон давом этаётган бир пайтда энергетикларга табрик йўллаган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўз қутловида ҳам вазиятни тилга олди.

Абдуллаев табригида айтилишича, энергия ресурслари танқисликларига мамлакат аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурсларига бўлган талабларини кун сайин ошиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда.

20:28 22.12.2022

Тошкентда Қозоғистон билан энергетика лойиҳаларида ҳамкорликка келишилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Тошкентга ташрифи давомида жами 15та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Президент.уз расмий сайтида хабар қилинди.

Ҳужжатлардан бири энергетика соҳасига тегишли бўлиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда «КазМунайГаз» АЖ ўртасида Ўзбекистонга нефт етказиб бериш бўйича битим имзоланган. Ҳозирча бу битим қачондан амалга оширилиши ва Қозоғистон Ўзбекистонга қанча нефть етказиб бериши очиқланганича йўқ.

Тармоқларда бу хабар хурсандчилик билан қаршиланиб, эндиликда Ўзбекистонда бензин арзонлашига умид билдирилди.

Тоқаевнинг Тошкентга ташрифи доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланган.

Расмий хабарга кўра, Мирзиёев билан Тоқаев энергетика қувватларини модернизация қилиш ва қуриш, геология қидируви ва табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни илгари суришга келишиб олишган.

«Бугун биз юк ташишларнинг барқарор ўсишига эришдик, икки томонлама ва транзит ташишлар учун қулай шароитлар яратишга келишдик. Юк ташиш ҳажмини бир неча баробар ошириш мақсадида транспорт инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни тезлаштиришга аҳдлашиб олдик», - деган Шавкат Мирзиёев.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG