Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:37

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги конституция кучга кирди. Расмийлар "ноллаштириш" ҳақида сукут сақламоқда

Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

65 фоизга ўзгаргани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади.

Мирзиёевнинг амалдаги ваколати 2026 йилда тугайди. Тузатишлар, президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтиради. Ўзбекистон қонунчиларига кўра, ўзгартиришлар конституциянинг тахминан учдан икки қисмини ўзгартиради.

Таклиф этилган тузатишлар дастлаб мамлакатнинг Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг ажралиб чиқиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олган эди.

Бироқ 2022 йил июл ойи бошида минглаб қорақалпоқлар минтақанинг Ўзбекистондан мустақилликка интилиш ҳуқуқининг йўқ қилинишига қарши норозилик намойиши ўтказгач, Мирзиёев Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш ғоясидан воз кечган.

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, Қорақалпоғистонда хавфсизлик кучлари томонидан намойишлар тарқатиб юборилганида 21 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик митингларнинг ўнлаб иштирокчилари конституциявий тузумни бузиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашга уринганлик, оммавий тартибсизликлар уюштирганлик, давлат маблағларини ўғирлаш ва пул ювишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Референдум мустақил Ўзбекистон тарихидаги учинчи референдумдир.

2016-йилда вафот этган Мирзиёевдан аввалги авторитар биринчи президент Ислом Каримов 1995 ва 2002-йилларда икки марта референдум ўтказган ва бу унга ҳокимиятни сайловларсиз узайтириш имконини берган. Президентлик муддати ҳам ўзгартирилди.

17:36 28.4.2023

"Аллоҳ берган неъмат қадрига етишимиз керак!" - жума намозларида референдум тарғиботи

28 апрель куни Ўзбекистон масжидларидаги жума намозларида референдумда қатнашиш чақириқлари янграган. Андижон вилоятининг Асака туманидаги "Ҳолид ибн Волид" жомэъ масжидидаги жума назозидан олинган видеода имом йиғилганларни 30 апрелда бўладиган референдумда фаол қатнашишга чақиради.

"Юртбошимиз тиним билмаяпти, кўряпсизлар ҳали бу вилоятига югурган, ҳали бу вилоятга. Буни билмаган, ношукур бўлади. Ҳаётимиз яхшиланиб боряпти, юртбошимиз ташаббуслари билан, бу Аллоҳ берган неъмат қадрига етишимиз керак!", дейди имом.

Масжидларда референдумга даъватлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:28 0:00

Телеграм фойдаланувчиларидан бири масжидлардаги жума намозларидаги даъватлар ҳақида бундай ёзади:

"Бугунги жума намозида референдумга бориш овоз бериш тўғрисида гапирилди ва референдум олдидан 480 мингдан сотиладиган ун ва ун махсулотлари тенг ярмидан сотилмоқда ёғ маҳсулотлари 20 минггача арзонлашган аммо ипотека кредити бўйича банкирлар оқшом соат 22: 30 да ҳам аҳоли ҳонадонига келиб кредитни тўлашни тўламаса чиқариб юбориш билан қўрқитмоқда".

Бошқа бир тармоқ фойдаланувчиси: Хақийқатдан бугун жума марузасида референдумда иштрок этиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтилди. Энг қизиқ жойи хеч бўлмаса бориб йўқ деб келинглар деди😂😂😂. Хукуматга овоз берувчиларнинг ха ёки йўқ дейиши мухум эмас балки овоз берувчиларнинг 30 % иштрок этиши мухимлигини тушундим. Яни бизни "йўқ" деган жавобимиз ўрнига "ха" дейилган бланкалар сохталаштирилиб қўйилган, улар учун мухими биз борсак бўлди шу билан референдум ўтган хисобланилади. Мен бормийман", деб ёзди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг исмини очиқлашни истамаган мулозимининг Озодликка билдиришича, Мусулмонлар идораси томонидан имомларга "қатъий белгиланмаган тезислар" тарқатилган.

Тезисларда конституциявий ислоҳотларнинг муҳимлиги, унинг мамлакат истиқболидаги ўрни баён қилинади.

“Бироқ тезисларни шунчаки ўқиб бериш эмас, балки жамоанинг ҳолати ва фаоллигидан келиб чиқиб, имомларнинг эркин маърузаларига имкон берилди”, дейди мулозим.

Намозхонларн турли масжидларда референдумга даъватлар турлича бўлганини айтишади. Айрим масжидларда имом хутба ортидан сиёсий жараёнларга 4-5 минутгача тўхталган бўлса, айримларида нотиқлар бир дақиқа сарфлашган.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакили Озодликка Рамазон Ҳайити маърузаларида 30 апрель куни ўтадиган конституциявий референдум тарғиботига оид йўриқнома берилганини тасдиқламади, айни пайтда инкор ҳам қилгани ҳам йўқ.

11:56 29.4.2023

МСК: Референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 320 нафар фуқаро иштирок этган.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 320 нафар фуқаро иштирок этган.

Улардан 159 276 нафари хорижда, 452 044 нафари хориждаги сайлов участкаларида овоз берган.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Ўзбекистондаги сайловчилар сони қарийб 21,2 миллион кишини ташкил қилади.

Референдум ўтган деб ҳисоблаш учун овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг ярмидан кўпи иштирок этиши керак.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса қарор референдумда қабул қилинган деб топилади.

12:02 29.4.2023

Фарғоналик журналист Шарифа Мурод: Бош қомусни ўзгартириш тараққиётдан дарак эмас

Фарғоналик журналист Шарифа Мурод "Америка овози" билан суҳбатда: "конституцияни янгилавермай, уни ишлатиш керак. Бош қомусни ўзгартириш тараққиётдан дарак эмас. Қонун устувор эканини одамлар амалда кўриши керак", ", дея таъкидлайди. Шарифа Мурод қатор ҳамкасблари тақдиридан ҳам хавотирда эканини айтади.

14:10 29.4.2023

Референдум олдидан аҳолига ойликлар эрта тарқатилди, нархлар тушди

Референдум олдидан бюджет ташкилотлари ходимлари одатдагидан бир ҳафта эрта олишган. Бу ҳақда фойдаланувчилар Facebook тармоқларида ёзишган.

"Эрталаб турсам банкдан SMS келган. Очиб қарасам, кеча ойлигим тушгани ҳақида экан. Келаси хафтага қолдиёв деб юрувдим, йўқ эртароқ тушибди бу сафар. Қандай яхши! Эртага бозорга чиқмоқчи эдим, яхши бўлди, - деб ёзди ўзбекистонлик блогер Фарруҳ Самарқандий Facebook саҳифасида.

Баъзи жойларда нарх-наво сунъий туширилгани ҳақида хабарлар келмоқда.

"480 мингдан сотиладиган ун ва ун махсулотлари тенг ярмидан сотилмоқда. Ёғ махсулотлари 20 минггача арзонлаган, аммо ипотека кредитлари бўйича банкирлар оқшом соат 22.30да ҳам аҳоли хонадонига келиб кредитни тўлашни, тўламаса чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда", - деб ёзди Андижон вилоятининг Асака туманидан бўлган нафақахўр Телеграм каналида.

Ўзбекистонда сайлов ва референдумлар арафасида бюджет ходимлари кечикиб бериладиган ойликларни эрта олиши, нарх-наво туширилиши одатий хол. 2021 йилги президент сайлови арафасида маошлар 15 фоизга оширилган.

"Бюджет ходимлари ойликларни эрта олди. Нархлар тушган. Сайлов ўтиши билан яна нарх-наво ошади. Ойлик кечикишлари аввалги холига қайтади. Мақсад сайлов олдидан аҳолига яхши кўриниб олиш, уларни овоз беришга рағбатлантириш бўлса керак-да. Лекин, шуни ҳам айтиш керакки халқ қишда газсиз, светсиз қандай қийналганини ҳали унутгани йўқ. Келаси қишда ҳам бу такрорланмайди деб ҳеч ким айтолмайди", - дейди қорақалпоғистогнлик фаол Азимбой Отаниёзов Озодлик билан суҳбатда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG