Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:34

Сергелидаги портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди

Тошкентнинг Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада юз берган портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди ва 163 киши жароҳатланди.

14:27 28.9.2023

Сергелидаги портлаш бўйича ҳукумат фармойиши қабул қилинди

Сергелидаги портлаш бўйича тузилган ҳукумат комиссиясига бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов (суратда) етакчилик қилади
Сергелидаги портлаш бўйича тузилган ҳукумат комиссиясига бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов (суратда) етакчилик қилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Сергели туманида юз берган портлаш сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида фармойиш қабул қилди.

Ҳужжатда бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида 16 кишидан иборат ҳукумат комиссияси тузилгани қайд этилган.

Фармойишга мувофиқ, комиссия зиммасига қуйидагилар юкланган:

- Уч кун ичида омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;

– фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш.

Ҳукумат комиссияси аъзолари фавқулодда ҳолат юз беришининг техник ва бошқа сабабларини, фавқулодда ҳолатни тавсифловчи ашёвий далилларни;

– ёнғин содир бўлган объектда ишлатилаётган техника қурилмалари саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини;

– зарар кўрган ҳар бир уй-жойни хатловдан ўтказиб, хусусий мулкдорлар хонадонларига, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотлар ҳолатини;

– ўрганиш натижаларига кўра бажариладиган иш турларини аниқлаган ҳолда ҳар бир уй-жой (объектлар) бўйича манзилли чора-тадбирларни белгилаш ҳолатини;

– омборхонада саноат ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилганлиги юзасидан ўтказилган ўрганишлар (текширишлар) ва уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чораларни ўрганиб чиқишлари лозим.

Фармойишда қайд этилишича, комиссия ёнғин содир бўлган объектда фавқулодда ҳолатга олиб келиши мумкин бўлган бошқа омилларни аниқлайди ва текшириш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.

14:13 28.9.2023

Сергелидаги портлашда BYD расмий дилерига тегишли деб айтилаётган машиналар ҳам зарар кўрган

Портлаш зарбаси ён-атрофдаги кўплаб ҳусусий уйлар , мактаб, савдо ва бошқа бизнес иншоотлари, автомобилларга зиён етказган.

Портлаш пойтахтдаги халқаро аэропортга яқин жойда бўлган, лекин парвозлар жадвалига таъсир қилмаган. Рейслар одатдагидек амалга ошмоқда, дея билдирди Тошкент халқаро аэропорти маъмурияти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса жойида портлашни ўрганиш учун махсус лаборатория ташкил этилган.

12:51 28.9.2023

Сергелидаги портлаш юзасидан ИИВ Тергов департаменти жиноят иши қўзғатди

Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада 28 сентябрга ўтар кечаси чиққан ёнғин ҳодисаси бўйича Ўзбекистон ИИВ Тергов департаменти мамлакат Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми "а” ва ”б" бандлари билан жиноят иши қўзғатган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, "Interlogistics" МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада чиққан ёнғин тахминан 10 000 квадрат метр майдонни қамраб олган.

Аввалроқ ФВВ алангани ўчириш учун 16 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинганини билдирган эди.

ИИВ ёнғиннинг зарба тўлқини натижасида омборхона атрофида жойлашган бир нечта кўп қаватли уйларга, биноларга ҳамда траспорт воситаларига шикаст етган ҳамда фуқаролар жароҳатлангани, олинган жароҳатлар туфайли 16 яшар ўсмир нобуд бўлганини тасдиқлаган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда”, дейилган вазирлик хабарномасида.

12:49 28.9.2023

Портлаш оқибатида яқин атрофдаги мактаб ва турар-жой биноларига зиён етган

Сергели тумани, Қурувчи мавзесида жойлашган 305-мактаб ҳам портлаш натижасида жиддий талофат кўрди. Ўқиш жараёни вақтинчалик тўхтатилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG