Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:25

Қорақалпоғистон Ёнғинга қарши кураш жамияти масъули конституциявий тузумга тажовузда айбланди


Нукусда 2022 йил июлида юз берган тартибсизликларда расман 21 киши ҳалок бўлган, юзлаб одам яраланган.
Нукусда 2022 йил июлида юз берган тартибсизликларда расман 21 киши ҳалок бўлган, юзлаб одам яраланган.

Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи конституциявий тузумга тажовузда айбланиб маҳкамага тортилди.

Озодлик ихтиёридаги ҳужжатга кўра, 1972 йилда Чимбой туманида туғилган ва Нукус шаҳрида яшаб келган судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159- (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва 244-1-моддаларида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) белгиланган ҳуқуқбузарликларда айбдор деб топилган.

Тергов хулосасига қараганда, Телеграмдаги “Каракалпакстан келешеги” ва “Свободу Тажимуратову и другим задержанным из тюрьмы” номли гуруҳларга аъзо бўлган судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф равишда бузишга даъват қилувчи, аҳоли норозилигини келтириб чиқаришга қаратилган сепаратистик мазмундаги материаллар тайёрлаб, виртуал гуруҳларда тарқатиб келган.

Қорақалпоғистон: Қонли намойишлардан бир ой ўтиб кўплаб саволлар очиқ қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:58 0:00

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди 2023 йил 2 ноябрь чиқарган ҳукмга мувофиқ, Ёнғинга қарши курашиш жамияти бўлинма бошлиғига 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Маҳкама судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлгани, тергов ва суд тергови даврида ҳолат юзасидан рўй-рост кўрсатмалар бергани, жиноятнинг очилишида фаол кўмаклашгани ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаган ва 2 йил синов муддати белгилаган.

Судланувчи аъзо бўлган Телеграм гуруҳида озодликка чиқариш талаб этилган Даулетмурат Тажимуратов 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда рўй берган ғалаёнлар ортидан 16 йилга қамалган. У судда ўзига қўйилган айбларни рад этган ва қийноққа солинганини иддао қилган.

Шу йил сентябрида Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти қамоқдаги Даулетмурат Тажимуратовнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирганди.

Адвокат Сергей Майоровнинг айтишича, Навоий вилоятидаги қамоқхона маъмурияти Тажимуратовга муносиб тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортмоқда.

Cуверен Ўзбекистондаги суверен Қорақалпоғистон. Тарихий контекст
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:48 0:00

Воқеалар хронологияси

  • 2023 йилнинг 26 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон конституцияси янги таҳририда Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми ва референдум орқали Ўзбекистондан ажралиб чиқишига доир моддаларга таклиф қилинган ўзгариш шу куннинг ўзида ижтимоий тармоқларнинг қорақалпоқ сегментида қизғин муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлди;
  • 1 июль куни Нукус марказида конституциявий ўзгартишларга қарши тинч намойишларга чақирган «Эл хизметинде» газетаси редактори ва фаол Даулетмурат Тажимуратов ҳибсга олинди. Нукус марказида тўпланган кўп сонли оломоннинг норозиликлари ортидан Тажимуратов қўйиб юборилди;
  • Ўзбекистон Бош прокуратураси версиясига кўра, Тажимуратов "ноқонуний намойишларга чақиргани учун ҳибсга олинган. Тарафдорлари у қўйиб юборилганидан сўнг ҳам "тартибсизликларни давом эттиришган, куч тизимларига фаол қаршилик кўрсатганлар ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини ўзгартириш ва ҳокимиятни очиқча босиб олишга уринганлар";
  • 1 июль кечаси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Нукусдаги намойишлар юзасидан баёнот бериб, юз берган воқеаларга “конституциявий ислоҳотлар моҳиятини нотўғри талқин қилиш” сабаб бўлганини билдирди. Вазирлик жамоат тартибини сақлаш учун қўшимча кучлар юборилганини тасдиқлади;
  • 2 июль куни Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Конституция лойиҳасидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини эълон қилди. Аммо 2 июль тунида тармоқларда тарқаган видеолардан президентнинг ён бериши норозилик намойишларини тўхтата олмагани кўрилади;
  • Президент Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фавқулодда ҳолат 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар давом этиши билдирилди;
  • 4 июль куни Миллий Гвардия ва Бош прокуратура Нукусдаги воқеааларда 18 киши ҳалок бўлгани ва 243 киши яраланганини маълум қилди; тан жароҳати олганларнинг 38 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари; 500 дан ортиқ одам ушланган;
  • Европа Иттифоқи, БМТ, АҚШ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан очиқ, ҳар томонлама ва шаффоф тергов ўтказишга чақирди.
  • 6 июль куни президент Мирзиёев Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан терговга жамоатчилик вакиллари жалб қилиниши, куч тузилмаларининг ҳаракатлари таҳлил қилинишини айтди;
  • 16 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси воқеаларни ўрганиш учун мустақил комиссия тузилганини эълон қилди.
  • Воқеалардан сўнг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг юқори ҳокимиятида қатор кадрлар ўзгариши юз берди, жумладан, референдумга бош-қош бўлгани айтилган Президент администрациясининг қудратли раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан олинди.
  • Янги конституция бўйича референдум бир неча марта кечиктирилди - ва ниҳоят, шу йилнинг 30 апрелида ўтган референдумда Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги конституцияси қабул қилинди, унда Қорақалпоғистоннинг "суверен" ва Ўзбекистондан "ажраб чиқиш ҳуқуқи" сақлаб қолинди.

Форум

XS
SM
MD
LG