Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:08

Навальнийнинг ўлими: одамлар Борисов қабристонига гул олиб келишда давом этмоқда

1 март куни Москвада мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг асосий рақибларидан Алексей Навальнийни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Навальнийнинг Россия шимолидаги қамоқхонада вафот этгани ҳақида расмийлар 16 февраль куни хабар қилишган.

Навальний сафдошлари унинг ўлдирилганини айтишади.

Видолашув маросими Москванинг Навальний яшаган "Мариньо" туманидаги "Утоли моя печали" черковида бўлиб ўтди.

Қаттиқ хавфсизлик чораларига қарамасдан Навальний билан видолашиш учун минглаб одамлар келишди.

Навальний оиласига аввалига жасадни беришмаган, кейин эса у билан хайрлашишга рухсат берилмаган.

Алексей Навальний қарийб 10 йил – Борис Немцов ўлимидан буён – Россиянинг бош мухолифатчиси эди. Унга қарши таъқиблар, заҳарлаш, мамлакатдан чиқариб юборишга уринишларга қарамасдан Навальний Владимир Путин режими коррупциясини фош қилишда давом этди.

Алексей Навальний сўнгги уч йил қамоқда эканига қарамай, Россиядаги бош мухолиф сиёсатчи бўлиб қолди.

Ғарб раҳбарлари Навальнийнинг ўлими учун Путин масъул эканини айтишган.

АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Навальнийнинг ўлими муносабати билан Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилди.

Навальний ўлгани хабар қилинди

Россия Жазони ижро этиш федерал хизматининг Ямал-Ненец автоном округи бўйича бошқармаси ўз сайти орқали мухолифатчи Алексей Навальний вафот этгани ҳақида маълумот тарқатди.

2024 йил 16 февралида 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида судланган Навальний А. А. сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушидан кетиб қолди”, дейилган хабарномада.

ЖИФХ бошқармаси баёнотида муассаса тиббиёт ходимлари зудлик билан етиб боргани, “тез тиббий ёрдам экипажи чақирилган”и қайд этилган.

Зарур бўлган барча реанимацион тадбирлар ўтказилди, аммо улар ижобий натижа бермади. Тез тиббий ёрдам врачлари судланган ўлганини қайд этишди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда”, дейилган ЖЎФХ бошқармаси хабарномасида.

Алексей Навальнийнинг оиласи қарорига кўра, мен умуман ҳеч қанақа изоҳ бермайман. Ҳозир масалани ўрганяпмиз. Адвокат Алексейнинг олдига чоршанба куни борган эди. Ўшанда ҳаммаси жойида бўлган”, дея билдирган Навальнийнинг адвокати Леонид Соловьев “Новая газета” нашрига.

Айни пайтда Навальнийнинг сафдошлари унинг ўлимини тасдиқловчи маълумотга эга эмасликларини айтишмоқда. Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш унинг адвокати қамоқхонага йўл олганини маълум қилди.

Мухолифатчи Алексей Навальний сўнгги пайтларда жазо муддатини Харп қишлоғидаги махсус тартибли колонияда ўтаётган эди.

Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати Навальний жон таслим қилган мазкур колонияга комиссия йўлланишини билдирган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Навальнийнинг ўлими сабабларини медиклар аниқлаши лозим.

Билишимизча, ҳозирда амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ, барча текширувлар, ойдинлаштириш ва ҳ. билан ЖЎФХ шуғулланмоқда. Бу ерда бирор топшириқ талаб этилмайди, чунки бу борада ЖЎФХ айни пайтда амал қилаётган муайян тартиб-қоидалар мавжуд”, деган Песков президент Путинга мухолифатчининг ўлими ҳақида хабар берилганини қўшимча қилган.

14 февраль куни 47 ёшли Алексей Навальний 27-марта жазо изоляторига йўллангани ҳақида хабар қилинган эди.

Дунё лидерлари Навальний ўлими ҳақида

НАТО Бош котиби Столтенберг: Россия жиддий саволларга жавоб бериши керак; Алексей Навальнийнинг ўлими билан боғлиқ барча фактлар аниқланиши керак.

Германия канцлери Олаф Шольц Украина президенти Владимир Зеленский билан матбуот анжуманида “Навальний Россияга қайтиш ҳақидаги қарорнинг бадалини ўлим билан тўлади” дея баёнот берди.

Британия Бош вазири Риши Сунак: "Бу даҳшатли янгилик. Россия демократиясининг ашаддий ҳимоячиси бўлган Навальний бутун ҳаёти давомида ақл бовар қилмас жасоратни намойиш қилди".

Навальнийнинг "сўнгги видеоси"

SOTA портали тарқатган ушбу видео 15 февраль кунги суд мажлиси пайти олингани айтилмоқда. Шу куни Ковров шаҳар судида ўтган маҳкамада Алексей Навальний Харпдаги колониядан видео алоқа орқали иштирок этган.

Видеода Навальний соғлиги жойида ва кайфияти аъло бўлганини кўриш мумкин. У ҳатто суд ҳаками билан ҳам ҳазиллашган.

Навальний Россияда “Новичок” кимёвий қуроли билан заҳарлантирилганидан сўнг Германияга даволаниш учун олиб чиқиб кетилганди. Навальний 2021 йил 17 январида Москвага қайтиши биланоқ аэропортда қўлга олинган.

Сиёсатчи бирданига учта жиноий модда билан узоқ муддатларга қамалган. Унга нисбатан Россияда яна қатор жиноят ишлари кўриб чиқилаётган эди.

Иван Павлов: "Навальний ўлими- режим томонидан режаланган фожиа"

“Первий отдел” инсон ҳуқуқлари ташкилоти асосчиси Иван Павлов Навальнийнинг ўлими режим томонидан режаланган фожиа бўлиб, бунинг учун Путин жавобгар эканини айтди.

Павловга кўра, Россия қамоқхоналарида маҳкумлар, айниқса сиёсий маҳкумлар оғир ҳаёт кечирадилар: улар тез-тез жарима изоляторига ташлаш ва кучайтирилган тартибга ўтказиш билан қийноққа солинади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG