Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимини расман тасдиқлади.
Шанба куни эрталаб Исроил мудофаа кучлари Насруллоҳ Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини эълон қилган эди.
Гуруҳ Исроилга қарши курашни давом эттиришга ваъда берди.
ИДнинг хабар беришича, Насруллоҳ кеча, 27 сентабр куни Исроил қирувчиларининг “Ҳизбуллоҳ”нинг Байрутдаги турар-жой биноси остида жойлашган марказий қароргоҳига уюштирган ҳужуми натижасида ҳалок бўлган.