Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Трампнинг қайтиши: Ўзбекистон ва дунёни нима кутмоқда?

Қўшма Штатларда 5 ноябрь куни ўтган президент сайловида республикачилар номзоди Доналд Трамп демократ рақиби Камала Ҳаррисни ортда қолдириб, расман ғалаба қозониш учун зарур бўлган сайловчилар коллегиясининг 270 та овозини қўлга киритди.

Айни пайтда республикачилар Конгресснинг юқори палатаси – Сенатда ҳам кўпчилик ўринни эгаллади.

Дунё раҳбарлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев Трампни ғалабаси билан табриклади.

Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни “сайловдаги ажойиб ғалабаси” билан табриклаб, Трамп раҳбарлигида Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига умид билдирди.

Трамп Украина ва Яқин Шарқдаги урушга қисқа вақтда барҳам беришини айтган, аммо бу борадаги режалари тафсилотини очиқламаган.

78 ёшли Трамп Оқ уйга сайланган энг кекса раҳбар бўлади.

132 йилдан бери АҚШда иккинчи марта сайлана олмай кейин яна ҳаракат қилиб, бунинг уддасидан чиққан президент бўлади.

Шунингдек, Трамп Қўшма Штатлар тарихида судда айбдор деб топилганига қарамай, президентликка сайланган биринчи шахсдир.

10:56 6.11.2024

Республикачилар Конгресснинг юқори палатаси – Сенатда кўпчиликка эга бўлади

Оҳайо штатида Берни Моренонинг ғалабаси Республикачилар партиясига АҚШ Конгрессининг юқори палатаси – Сенатда кўпчиликка эга бўлишни нақд қилиб қўйди.

Автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Берни Морено Оҳайо штатидан уч муддат сенатор бўлган демократ Шеррод Браун устидан ғалаба қозонган.

Морено ғалабаси кўпчилик учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Шеррод энг нуфузли қонун чиқарувчилардан бири бўлиб ҳисобланади. У Сенатдаги банклар ишлари бўйича қўмита раиси лавозимини эгаллаб келган.

Сайловда берилган овозлар тўлиқ санаб бўлингач, республикачилар билан демократлар ўртасида фарқ каттайиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозирча яна олтита штатда овоз бериш натижалари чиқарилган эмас, бу штатларнинг учтасида республикачилар ғалаба қозониши эҳтимоли бор.

10:02 6.11.2024

Ким ютиши мавҳум бўлиб турган штатларнинг биринчиси - Шимолий Каролинада Трамп ғалаба қозонди

Республикачилар номзоди Дональд Трамп овоз бериш натижаларига кўра Шимолий Каролина штатида ғалаба қозонган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ва New York Times нашри хабар қилди.

Шимолий Каролина АҚШдаги президент сайловида қатнашаётган номзодларнинг қайси бири ғалаба қозониши номаълум бўлиб турган етти штатнинг биридир.

Камала Ҳаррис эса Виржиния штатида ғалаба қозонган – бу штатда ҳам номзодлар изма-из келаётгани айтилганди.

Айни пайтга келиб Дональд Трамп 230 та овоз, Камала Ҳаррис эса 209 та овоз йиғишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

07:54 6.11.2024

07:18 6.11.2024

АҚШнинг ғарбий штатларида овоз бериш тугади

Ўрта ғарбий штатлар, жумладан Аризона, Висконсин, Мичиган каби муҳим штатларда овоз бериш участкалари ёпилди.

Бундан ташқари, Колорадо, Аёва, Канзас, Луизиана, Миннесота, Небраска, Ню-Мексико, Нью-Йорк, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Техас ва Ваёмингда овоз бериш якунланди.

Ҳозирга қадар овоз бериш якунланган штатларнинг ҳеч бирида фавқулодда ёки кутилмаган натижа қайд этилмади - анаънавий тарзда демократларни қўллаганлар демократ, республикачиларни қўллаганлар республикачиларга овоз бермоқда.

Баъзи шарқий штатларда сайлов участкалари тонг соат 5:00 да очилди ва овоз бериш бутун мамлакат бўйлаб, шу жумладан, Аляска ва Гавайида, АҚШнинг узоқ ғарбий штатларида кечгача давом этади. Сайлов участкаси қачон ёпилишини ҳар бир юрисдикциянинг ўзи белгилайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG