Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:23

Трампнинг қайтиши: Ўзбекистон ва дунёни нима кутмоқда?

Қўшма Штатларда 5 ноябрь куни ўтган президент сайловида республикачилар номзоди Доналд Трамп демократ рақиби Камала Ҳаррисни ортда қолдириб, расман ғалаба қозониш учун зарур бўлган сайловчилар коллегиясининг 270 та овозини қўлга киритди.

Айни пайтда республикачилар Конгресснинг юқори палатаси – Сенатда ҳам кўпчилик ўринни эгаллади.

Дунё раҳбарлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев Трампни ғалабаси билан табриклади.

Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни “сайловдаги ажойиб ғалабаси” билан табриклаб, Трамп раҳбарлигида Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига умид билдирди.

Трамп Украина ва Яқин Шарқдаги урушга қисқа вақтда барҳам беришини айтган, аммо бу борадаги режалари тафсилотини очиқламаган.

78 ёшли Трамп Оқ уйга сайланган энг кекса раҳбар бўлади.

132 йилдан бери АҚШда иккинчи марта сайлана олмай кейин яна ҳаракат қилиб, бунинг уддасидан чиққан президент бўлади.

Шунингдек, Трамп Қўшма Штатлар тарихида судда айбдор деб топилганига қарамай, президентликка сайланган биринчи шахсдир.

17:33 6.11.2024

Мирзиеёв Трампга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни АҚШдаги президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табриклади. Мирзиёевнинг табрикномаси матни президент матбуот хизмати томонидан ёйинланди.

Сайловлардаги ишончли ғалабангиз Сиздек бой тажрибали ва моҳир сиёсатчининг АҚШни халқаро майдондаги нуфузи ва иқтисодий қудратини ошириш, глобал тараққиёт ва фаровонликни таъминлашга қаратилган дастур ва режаларингиз Америка халқи томонидан фаол қўллаб-қувватланганини яна бир бор яққол тасдиқлади”, деган Мирзиёев ўз табригида ўзбекистонликлар АҚШнинг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгармас позициясини, мамлакатда “ортга қайтмас тус олган туб ислоҳотларга кўрсатиб келаётган доимий кўмаги”ни алоҳида қадрлашини урғулаган.

Ўзбекистон президенти Трампнинг илк президентлик даврида (2018 йил майида) Оқ уйда икки президент ўртасида ўтказилган “сермаҳсул музокаралар”дан кейин Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошланганини эслатган.

Сизнинг шахсий эътиборингиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражада ривожланиб, ўзаро ишонч, ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга асосланган сиёсий мулоқотларимиз янада мустаҳкамланди, савдо-иқтисодий, хавфсизлик, ҳарбий-техникавий ва гуманитар алоқалар жадаллашди. Юқори даражадаги вакилларимиз ва қонун чиқарувчилар ўртасидаги фаол ташрифлар алмашувлари натижасида ҳамкорлигимиз сифат ва мазмун жиҳатидан юксак босқичга кўтарилди”, деган Мирзиёев расмий Тошкент бундан буён ҳам Трамп бошчилигидаги АҚШ маъмурияти билан “дўстона алоқаларни изчил давом эттиришдан, олий ва юқори даражада эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишдан манфаатдор” эканини қайд этган.

Мирзиёев ўз табригида Ўзбекистон томони “С5+1” платформаси ва “Марказий Осиё давлатлари билан АҚШ ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли Битими” доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлаган.

Икки мамлакат ўртасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, хавфсизлик, банк-молия, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, инновация, таълим ва бошқа соҳалардаги шериклик ривожланиб бораверишига умид билдирган Мирзиёев келгусида Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш ва унинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига ҳисса қўшиш АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг ажралмас қисмига айланишига ишонишини қўшимча қилган.

18:23 7.11.2024

XS
SM
MD
LG