Линклар

Шошилинч хабар
30 январ 2025, Тошкент вақти: 23:19
Ғайрат Дўстов, 3 январь, 2024. Сурат Daryo.uz сайтидан олинди.
Ғайрат Дўстов, 3 январь, 2024. Сурат Daryo.uz сайтидан олинди.

Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

Тошкент шаҳар судининг аппеляция маҳкамаси Ғайрат Дўстовни суд залидан озод қилди. 3 январь куни суд биносига олиб келинган Дўстов ҳибсда соғлиғи ёмонлашганини айтган ва суд жараёнида ҳушидан кетган.

Дўстов суддаги чиқишида ўзига қўйилган “майда безорилик” айбини “туҳмат” деб атаган.

Аммо суд уни айбдор деб топиб, 15 кунлик маъмурий қамоқ жазосини 8 кунлик қамоққа алмаштирди.

23 декабрь куни Тошкентдаги метан газ шаҳобчасида газ тақчиллигидан шикоят қилган қашқадарёлик Дамас ҳайдовчисининг қамоққа олиниши ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлди.

16:24 3.1.2025

Ғайрат Дўстовнинг очиқ апелляция судига унинг қариндошлари ва журналистлар киритилмаяпти.

16:28 3.1.2025

Ғайрат Дўстов адвокатларининг апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 3 январь куни соат 15:00 да кўриб чиқилиши керак эди.

Аввалроқ Ғайрат Дўстовнинг очиқ апелляция судига унинг қариндошлари ва журналистлар турли баҳоналар билан киритилмаётгани ҳақида Ўзбекистондаги маҳаллий ахборот воситалари хабар берган эди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов фуқаро Ғайрат Дўстов судида барча ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашиши таъминланишини ваъда қилди.

26 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани суди томонидан майда безориликда айбланиб, 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов Тошкент шаҳар ИИББ биносида ушлаб турилибди. Бу ҳақда 1 январь куни инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

46 яшар Дамас ҳайдовчиси 23 декабрь куни Тошкентдаги метан газ қуйиш шохобчасида туни билан навбат кутганини айтган ва навбати келганда метан газ тугаб қолганидан норозилик билдириб расмийларга видеомурожаат қилган эди.

Тармоқларда тарқалган видеода газга бой Ўзбекистонда аҳолининг газ танқислигидан азият чекаётганини адолатсизлик деб атаган ҳайдовчи “Ўзбек халқи қўйми?.. Ўзбекистон камбағал давлат эмас-ку, ерости, ерусти бойликлари кўп-ку... Бизниям эркин яшашимизга қўйишинглар мумкин-ку... Нега бизни бунча қийнайсизлар? Автомат олиб отиб ташанглар..”, деган сўзларни айтиб норозилик билдирганди.

16:36 3.1.2025

"Шармандали суд ишида танаффус" - Собиқ депутат Расул Кушербаев Дўстов устидан кечаётган жараёнга муносабат билдирди

"Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасига кўра, башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт.

Видеодаги Олий суд вакилининг сўзларига кўра, суд иши қонун талабларига зид равишда ҳуқуқбузар иштирокисиз кўриб чиқиш билан бошланган (https://t.me/Insideruzbek/6722).

Савол: судъялар бу нормани билмайдими ёки суднинг ноқобил, билимсиз, Кремлга сотилган хоин "кураторлари" судга шундай топшириқ беришганми?" деб ёзди Расул Кушербаев Телеграм каналида.

18:10 3.1.2025

Маҳкамага олиб келинган Ғайрат Дўстов ҳушиден кетиб қолди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG