Панама президенти "Панама канали" ўз давлатида қолишини таъкидлади
Инаугурация маросимида Доналд Трамп Панама канали ҳақида гапирди ва бундан ташқари: "Қисқа муддат ичида, Мексика кўрфазини Амерка кўрфазига айлантирамиз", деди.
Президент Хосе Раул, Трапмнинг қасамёд маросимида берган бу баёнотига жавобан ўзининг X ижтимоий тармоғида жавоб берди:
"Панама канали доим панамаликларники бўлган ва шундай қолади".
Трампнинг "миллиардер ошналари"
Қасамёд маросимида олд қатордан жой олган миллиардерлар ҳозирданоқ Трамп маъмуриятига қаратилган танқидларнинг янада кучайишига сабаб бўлмоқда.
Демократлар етакчиларидан бири Алекс Флойд бу манзарани "Трамп ўзининг "миллиардер ошналар"ини ичкарида сийлади, тарафдорлари ва сиёсий иттифоқчиларини эса ташқарида совуқда куттирди", мазмунида шарҳлади.
“Бу билан Трамп мақсадларини биринчи кунданоқ очиқ кўрсатди: имконият бўлиши билан у ўзи ва ултра-бой қўлловчиларини Америка халқидан олдинга қўяди", деди Флойд.
АҚШнинг таниқли сенатори Элизабет Уоррен хам бу манзарага: "Катта миллиардерлар Трамп қасамёд маросимида олд қатордан жой олди. Улар ҳатто Трампнинг кабинетига танланганлардан ҳам яхшироқ ўринларда. Шунинг ўзиёқ бор гапни айтиб турибди", деб муносабат билдирди.
Байден тарафдорларини бўш келмасликка чақирди
Эндиликда АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден: "Бугун қасамёд нутқини эшитдик. Кўриб турганингиздай, ҳали қиладиган ишимиз кўп", деди.
У ўз тарафдорларига мурожаат қиларкан: "Биз доим америкаликлар учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилганмиз. Ҳеч қачон бўш келмаганмиз!", деди.
Трампнинг қасамёд нутқидан:
"2025 йилнинг 20 январи - Озодлик куни".
"Америкага миллий бирлик қайтмоқда".
"Бугун мен тарихий фармонларни имзолайман. Бу ҳаракатлар билан биз Американи тўлиқ қайта тиклашни бошлаймиз".
"Бугун мен миллий энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қиламан".
"Америка яна ишлаб чиқарувчи давлатга айланади".
"Биз яна бой миллат бўламиз ва оёқларимиз остидаги ўша олтин суюлиқ бизга буни амалга оширишда ёрдам беради".
"Қисқа муддат ичида, Мексика кўрфазини Амерка кўрфазига айлантирамиз".
"Биринчи бўлиб, жанубий сарҳадларимизда фавқулодда ҳолат эълон қиламиз".
"Мен мамлакатимизга фалокатли босқинни қайтариш учун жанубий чегарага қўшин жўнатаман".
"Бугун мен имзолайдиган фармонлар билан биз картелларни хорижий террорчи ташкилот, сифатида таснифлаймиз".
"Биз оддий қоидага риоя қиламиз: Американикини ол ва америкаликка иш бер".
"Биз дунёдаги давлатлар билан дўстлик ва яхши ниятда алоқа қиламиз - лекин буни ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйиш ҳар бир халқнинг ҳаққи эканини тушунган ҳолда қиламиз".
"Биз бошқа давлатлар чегараларини ҳимоя қилиш ҳисобига ўз чегараларимиз ҳимоясидан чекиндик".
"Бироқ, бу энди ортда қолди, биз энди фақат келажакка қараб иш қиламиз".