Байден тарафдорларини бўш келмасликка чақирди
Эндиликда АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден: "Бугун қасамёд нутқини эшитдик. Кўриб турганингиздай, ҳали қиладиган ишимиз кўп", деди.
У ўз тарафдорларига мурожаат қиларкан: "Биз доим америкаликлар учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилганмиз. Ҳеч қачон бўш келмаганмиз!", деди.
Трампнинг "миллиардер ошналари"
Қасамёд маросимида олд қатордан жой олган миллиардерлар ҳозирданоқ Трамп маъмуриятига қаратилган танқидларнинг янада кучайишига сабаб бўлмоқда.
Демократлар етакчиларидан бири Алекс Флойд бу манзарани "Трамп ўзининг "миллиардер ошналар"ини ичкарида сийлади, тарафдорлари ва сиёсий иттифоқчиларини эса ташқарида совуқда куттирди", мазмунида шарҳлади.
“Бу билан Трамп мақсадларини биринчи кунданоқ очиқ кўрсатди: имконият бўлиши билан у ўзи ва ултра-бой қўлловчиларини Америка халқидан олдинга қўяди", деди Флойд.
АҚШнинг таниқли сенатори Элизабет Уоррен хам бу манзарага: "Катта миллиардерлар Трамп қасамёд маросимида олд қатордан жой олди. Улар ҳатто Трампнинг кабинетига танланганлардан ҳам яхшироқ ўринларда. Шунинг ўзиёқ бор гапни айтиб турибди", деб муносабат билдирди.
Панама президенти "Панама канали" ўз давлатида қолишини таъкидлади
Инаугурация маросимида Доналд Трамп Панама канали ҳақида гапирди ва бундан ташқари: "Қисқа муддат ичида, Мексика кўрфазини Амерка кўрфазига айлантирамиз", деди.
Президент Хосе Раул, Трапмнинг қасамёд маросимида берган бу баёнотига жавобан ўзининг X ижтимоий тармоғида жавоб берди:
"Панама канали доим панамаликларники бўлган ва шундай қолади".
АҚШ чегара хизмати Байден давридаги иммиграция дастурини тўхтатди
АҚШ чегара тизими раҳбариятига кўра, Чегара ва Божхона хизматлари муҳожирларга АҚШга кириш учун навбат олиш имконини берувчи "CBP One program" дастурини тўхтатган.
Бундан буён ушбу дастур орқали онлайн навбат олишнинг имкони йўқ.