Линклар

Шошилинч хабар
06 март 2025, Тошкент вақти: 18:11

WizzAir авиакомпанияси ўзбек тилида хизмат кўрсата бошлайди


Венгрияда рўйхатдан ўтган WizzAir авиакомпанияси ўзбек тилида хизмат кўрсата бошлайди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Олдинроқ жамоат фаоли Расул Кушербоев компания устидан президент порталига мурожаат йўллаганди. У 2024 йилнинг 9 ноябрида “Самарқанд-Абу-Даби” йўналишида учаётганда экипаж аъзолари ҳавфсизлик ҳақидаги маълумотларни ўзбек ёки рус тилида беришдан бош тортгани хақида айтиб чиққан. Кушербоев масала Абу-Даби полициясигача етганини билдириб, Ўзбекистонда ишлаган ёки ҳамкорлик қилган компаниялар давлат тилини ҳурмат қилиши кераклигини сўраган.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 6 мартда тарқатган хабарга кўра, Транспорт вазирлигига тегишли сўров хати юборилган.

"Авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланди", дейилади қўмита хабарномасида.

WizzAir саҳифаларида бу воқеа юзасидан ҳозирча хабарлар берилмаган.

WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга ҳалқаро парвозларни 2023 йилдан буён амалга оширади.

XS
SM
MD
LG