Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:57

Қирғиз қамоқларида қийноқлар кўпаймоқда


Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқхоналардаги вазиятдан ташвиш билдирмоқда.

“Справедливост” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказига ариза берган жалолободликларга кўра, уларнинг яқинлари Бозорқўрғон туман Ички ишлар бўлимидаги терговгача сақлаш изолятори ходимлари томонидан аёвсиз калтакланган.

Калтакланган маҳбуслардан бири Рустам Жээнбековенинг отаси Арстан Жээнбековнинг айтишича, унинг ўғли қийноқларга чидай олмай ўзини ўлдирмоқчи бўлган.

Маълумотларга кўра, Бозорқўрғон тергов изоляторида калтакланган шахслар 2010 йилнинг июн воқеаларида айбланиб қўлган олинган.

Биз бу борада тўлароқ маълумот олиш мақсадида “Справедливост” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказига телефон қилдик. Бироқ шанба дам олиш куни бўлгани учун улар билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Айтиш жоизки, “Озодлик”ка ҳам июн воқеаларида айибланиб қўлган олинган ва қамалганларнинг яқинларидан кўплаб қўнғироқлар бўлади. Улардан аксарияти ўз яқинларининг қамоқхонада қийноққа солинаётганини айтишади.

Ўшлик Мавлюда Жўрабоеванинг айтишича, унинг ўғли Жаҳонгир Ўш воқеаларида айбланиб қўлга олинган ва 6 йил қамоқ жазосига ҳукум қилинган. Сўнги кунларда унинг ўғли телефон қилиб, ўзининг қамоқда қийноққа солинаётганини ва Мавлюда опа тезликда қамоқхона ходимларига 10 минг қирғиз сўми бермаса уни яна калтаклашлари мумкинлигини айтган:

- Мени боламни уч кундан бери уриб, ёмон қилишаяптикан. Боламни “Янги ер” деган ерга ўтказишибди. Ўша ердан “10 минг пул беришасан боланг керак бўлса”, деб боламни телефон қилдириб ўзлари телефонди эшитиб туришибди. Иккита-учта йигитларни ҳозир санчастга ётқизибди, қовурғаларига ёмон урганидан. Мени ўғлим, “Менга бир ҳафта муҳлат бер. Ўша 10 мингни топиб бераман”, деб қутилдим деди. Шуниям зўрға гапирди. Бир минут ҳам гапира олмади. “Бўлди мен бошқа гапира олмайман, мендан ҳавотир олманглар”, деди,- дейди Мавлюда опа.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, тергов изоляторлари ва қамоқхоналарда маҳбусларни қийноққа солиш ҳоллари аввал ҳам бўлиб келган. Бироқ Ўш воқеаларидан кейин Ўш қирғинида айбланиб қўлга олинганларга нисбатан қийноқларни қўллаш жуда кўпайган:

- Июн воқеаларидан кейин қўлга олинган инсонларга асосан қийноқлар остида айбловлар тан олдирилиб, ўша далил билан қамалиб кетмоқда. Судлар ҳам ўша айбини тан олган далил асосида уларга ҳукум чиқаряпти. Қийноқларни фош қилиш жудаям қийин. Урганда ҳам из қолдирмай уришади. Масалан, бўйнига салафан пакет кийдириб сувга солиб ёки электр токи билан қийнаганларни биз қандай қилиб исботлаймиз. Уларни исботлашнинг умуман иложи йўқ. Дубинка билан урганда ҳам из қолдирмай уришади. Одамни ичи тўкилиб қолади-ю лекин из қолмайди, - деди ўз исмини айтишимизни истамаган ўшлик ҳуқуқ ҳимоясичи.

Унга кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатларнинг қийноқлар борасидаги прокуротурага ёзилган аризалари ҳам самарасиз бўлмоқда.

Қийноқлар борасида прокуротурага ариза ёзилганидан кейин. Прокуротура ходимлари бир ҳафтадан сўнг суд тиббий экспертизаси ўтказишга хулоса беради. Бу хулоса суд тиббий экспертиза марказига бориши ва у ердан шифокорнинг калтакланган маҳбус олдига келгунича яна бир неча кун вақт ўтади.

- Доктор бориб, танасида қийноқлар изи бор йўқлигини юзаки кўради. Кўп калтаклар из қолдирилмай урилгани учун доктор ҳам кўзи билан калтак изини кўра олмайди. Кейин доктор “мен қийноқ изларини кўра олмадим”, деб экспертиза ҳулосасини беради. У юзаки кўрганидан кейин қийноқ изларини кўра олмайди-да, -дейди ҳуқуқ ҳимоясичи.

Айтиш жоизки, Июн воқеаларида айбланиб қўлга олинган шахсларга нисбатан қийноқлар асосан тегровгача вақтинча сақлаш изоляторларида қўлланилиши айтилади.

Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова эса, апрел ойи бошида қийноқларга қарши назоратни кучайтириш тўғрисида буйруққа қўл қўйган.

Хужжатга асосан, Бош прокурор ўринбосари, республика харбий прокурори, Бишкек, Ўш шаҳри ва вилояти прокурорлари, шаҳар ва туманларнинг махсус прокуротураларига терговда қийноқ ва бошқа ғайриинсоний, ваҳший ёки шахсни камситувчи муносабат ва жазоларни таъқиқлаш бўйича Конституция кафолатини таъминлашга прокуротура назоратини кучайтириш топширилган.

Бош прокуротура тарқатган маълумотга асосан, Бозорқўрғон тергов изоляторидаги қийноқлар ҳолати юзасидан ҳам текшириш ишлари олиб борилади.
XS
SM
MD
LG