Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:05

Тиллаевлар Абу Сахий устидан текширувлар бораётганини инкор қилди


Абу Сахий бозори, 8 сентябрь 2016 йил.
Абу Сахий бозори, 8 сентябрь 2016 йил.

Лола Каримова-Тиллаева ва Темур Тиллаев манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Озодликка Тошкентдаги “Абу Сахий” бозорида текширувлар бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Абу Сахий” бозорида текширувлар бошлангани ҳақида 8 сентябрда, Ўзбекистон хавфсизлик тизимларидаги манбаларига таяниб, uzmetronom.com cайти биринчи бўлиб хабар тарқатганди.

"Текширув солиқлар тўланмаётгани ва бозорда хорижий валютадан ноқонуний фойдаланилаётгани ҳақида аҳолидан келган шикоятлар асосида ўтказилмоқда", дея хабар берди uzmеtronom.com.

Бироқ, Тиллаевлар манфаатини ҳимоя қилувчи адвокат Озодликка: “Сизда бор маълумот сохта. Текширув йўқ,” дея жавоб қайтарди.

Ҳозирга қадар uzmеtronom.com хабари Россиядаги бир қатор ахборот агентликлари томонидан қайта нашр этилди.

Бундан ташқари Россия Давлат мультимедия хизмати - “Спутник” Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасига таяниб, “текширув ишлари сўнгги бир неча йиллар давомида келиб тушган агентура маълумотлари асосида ташкиллаштирилган”и ҳақида хабар тарқатди.

“Спутник” манбасига кўра, “Абу Сахий” бозорида ўтказилаётган текширувлар “оддий харидор ва дўкондорлар” ишига таъсир кўрсатгани йўқ.

“Cпутник” манбасининг айтишича, "бозорда валюта қонунчилигининг бузилиши, товарларнинг Ўзбекистонга божхона қонунчилигини бузган ҳолда олиб кирилиши ва солиқ йиғимлари тўланмаган ҳолда сотилиши" текширув ишлари бошланишига сабаб бўлган.

Текширув ишлари сўнгги бир неча йиллар давомида келиб тушган агентура маълумотлари асосида ташкиллаштирилган
Россия давлатига қарашли "Спутник" нашри

Хавфсизлик нуқтаи назаридан исми фош этилишини истамаган “Абу Сахий” бозори маъмуриятининг вакили Озодликка Тошкентдаги солиқ идоралари бозорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшира бошлаганини айтди.

Аммо, унга кўра, текширувлар матбуотда хабар қилинганидек, 8 сентябр куни эмас, 9 сентябрь куни эрталаб бошланган.

Озодлик суҳбатлашган бозордаги дўкондорлардан бири текширувлардан бехабарлиги вабозор “ҳар доимгидек” ишлаётганини айтди.

“Абу Сахий” бозорига борган Озодлик мухбири бозорнинг одатдагидай ишлаётганини кўрди.

“Абу Сахий” бозори марҳум президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаевга тегишлидир.

Тошкентдаги Абу Сахий бозори беркитилгани йўқ
Тошкентдаги Абу Сахий бозори беркитилгани йўқ

2013 йилда Лола Каримова-Тиллаева билан опаси Гулнора Каримова ўртасидаги келишмовчилик матбуотга сизган бир пайтда ҳам “Абу Сахий”да текширувлар бошлангани ҳақида хабарлар олинган, аммо бозор ўз фаолиятини давом эттирганди.

“Абу Сахий” бозорида текширувлар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар президент Ислом Каримов вафотидан олти кун ўтиб тарқалди.

Темур Тиллаев, ўзбек миллий анъаналари тақозо этса-да, ўз қайнотасининг жанозасида кўринмади.

Бу борадаги Озодлик сўровига Тиллаевлар адвокати ҳозирга қадар жавоб қайтаргани йўқ.

XS
SM
MD
LG