Афғонистондаги қақшатқич зилзила оқибатлари суратларда
Халқаро ёрдам ташкилотлари Афғонистон ғарбида содир бўлган бир неча кучли зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам етказишга ҳаракат қилмоқда. Охирги йилларда содир бўлган энг кучли зилзила 2000 дан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритган.

1
Ота фарзандининг жонсиз танасини кўтариб бормоқда. Ҳирот вилояти, Зинда Жон туманининг Сарбуланд қишлоғи, 8 октябр.
Гуманитар ташкилотлар ходимлари Ғарбий Афғонистоннинг зилзиладан жабр кўрган айрим ҳудудларига етиб бориб, озиқ-овқат тарқатишга киришганлар. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Кетма-кет содир бўлган кучли зилзилалар камида 2000 кишининг умрига зомин бўлди.

2
Зинда туманида зилзила қурбонларини излаш.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Воҳид Омоний Озодлик радиосига айни пайтда Ҳирот вилоятида бир неча юз кишига шошилинч ёрдам юклари етказилганини маълум қилди.
“Биз тахминан 20 000 кишига энг зарур озиқ-овқат ёрдамини етказиб бера оламиз”, деди Омоний. Унинг қўшимча қилишича, агентлик ушбу рақамни 70 мингга оширишга тайёр.

3
Икки эркак яқинларидан жудо бўлган ҳамқишлоғини юпатишга уринмоқда.

4
Жигари қабри бошида ўтирган азадорлар.
Ҳиротнинг ер силкинишидан энг кўп жабр кўрган ҳудудларига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ходимлари ҳам йўл олишди.