Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:37

Коронавирусга қарамай¸ Тошкентда уйма-уй юриб аҳолига оид маълумот йиғиш давом этмоқда


Коронавирус тарқаб бораëтган айни кунларда кунига камида 20 та хонадонга кириб¸ аҳолига оид шахсий маълумотларни йиғишга мажбурланаëтган давлат хизматчилари.
Коронавирус тарқаб бораëтган айни кунларда кунига камида 20 та хонадонга кириб¸ аҳолига оид шахсий маълумотларни йиғишга мажбурланаëтган давлат хизматчилари.

Коронавирус пандемияси боис аксар давлатлар ўз фуқароларини оммавий карантинга қўяëтган айни кунларда¸ Ўзбекистонда 17 давлат хизматининг 100 дан ошиқ ишчи-хизматчиси ҳар кун уйма-уй юриб¸ ҳар бир фуқарога оид шахсий маълумотларни йиғишга мажбурланмоқда.

Озодликка 16 ва 17 март кунлари тонгги йиғилишдан сурат юборган давлат хизматчиларидан бири¸ коронавирус таҳдиди кучайиб бораëтган ҳозирги шароитда бундай мажбурий тадбир ҳам ўз¸ ҳам аҳоли саломатлигига хатар солаëтгани¸ аммо ишдан бўшатилиш босими остида¸ унда қатнашишдан ўзга чораси йўқлигини билдирди.

Ҳукумат буйруғи билан аксар оммавий тадбир ва йиғилишлар тўхтатилган жорий вазиятда¸ бундай тадбирларнинг жамоатчилик саломатлигига таҳдиди борасида Соғлиқни сақлаш вазирлигидан аниқ изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Вазирлик мулозими¸ бундай тадбирларни тақиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатида эканини таъкидлаш билан чекланди.

Пандемия пайтида аҳолини ўрганиш?

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида шаҳардаги 20 га яқин давлат ташкилот ходимлари уйма-уй юришга мажбурланмоқда.

Озодликка бу хабарни юборган давлат идораси ходими буни тасдиқлаш учун уйма-уй юришга мажбурланаëтганлар билан ҳар тонгда ўтказилаëтган йиғилиш суратларини тақдим қилди.

16 ва 17 март кунлари олингани айтилган бу суратларда ички ишлар формаси ва фуқаролик кийимидаги ўнлаб одамнинг тизилиб тургани акс этган.

Уйма-уй юриб маълумот йиғишга мажбурланаëтган давлат хизматчилари.
Уйма-уй юриб маълумот йиғишга мажбурланаëтган давлат хизматчилари.

Суратларни шахси очиқланмаслигини сўраб тақдим этган мулозимга кўра¸ бундай мажбурий йиғилиш ва уйма-уй юриш Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “аҳолини ўрганиш” деган топшириқни ижро этиш мақсадида уюштирилмоқда.

Бу тадбирда¸ Озодликка маълум бўлишича¸ бюджетдан ойлик олувчи камида 17 та ташкилот ва муассаса хизматчилари қатнашишга мажбурланмоқда.

Улар орасида¸ ИИБ, коммунал хизматлар, экология¸ СЭС, Минздрав¸ кадастр¸ МИБ¸ сув¸ газ¸ свет¸ жами 17 та служба ходимлари бор”¸ дейилади Озодликка юборилган хабарда.

Бош вазир томонидан оммавий йиғинлар тўхтатилган бўлса ҳам ҳар куни эрталаб ва кечқурун мажлис бўлиши тайинланди. Президент маслаҳатчисининг буйруғи¸ дейишди бизга. Шаҳар прокуратураси назорат қиляпти. Мажлисларда ҳар бир ходимга 15-20 хонадонга кириб¸ у ерда яшовчилар билан суҳбат қилиш топширилмоқда. Прокуратура ҳар куни ҳисоб қабул қиляпти. Бундан бош тортган ходимлар ишдан бўшатилиш билан огоҳлантирилмоқда”¸ деди Озодлик билан гаплашган бу мажбурий тадбир иштирокчиларидан бири.

Айтилишича¸ аҳоли уйларига бориб¸ оиладаги ҳар бир одам ҳақидаги шахсий маълумотларни йиғиш жараëни 1 мартдан бошланган ва коронавирус пандемияси ортидан Ўзбекистонда ўрнатилган чекловларга қарамай¸ давом этмоқда.

Коронавирус Ўзбекистонда ëйилиб бораëтган ва эҳтиёт чоралари кўрилаëтган ҳозирги вақтда биз маска ëки бошқа ҳимоя воситаларисиз кунига 20 та хонадонга кириб¸ барча нарса, ишсизлар рўйхати, ҳар бир уйда яшовчи ҳар бир одамнинг иш жойидан тортиб ҳамма шахсий маълумотларини ëзиб чиқишимиз керак. Коронавирус тарқаяптику¸ десак¸ “бизга алоқаси йўқ бунинг¸ оғзингизни рўмолча билан ëпиб гаплашинг¸ маска-паска йўқ”¸ дейишди. Ëқмаса¸ аризангни ëзда¸ кет¸ деган очиқча таҳдид бўляпти. Одамлар бизни уйига киритмай ҳайдаяпти¸ бу ëқдан прокуратура қўймаяпти - нима қилсанг қил¸ маълумотни ол¸ деб”¸ деди Озодлик гаплашган мажбурий тадбир иштирокчиларидан яна бири.

Озодлик Тошкент шаҳри бўйлаб коронавирус шароитида ҳам давом этаëтган оммавий мажбурий тадбирга бош-қош бўлаëтгани айтилган Тошкент шаҳар прокуратурасига мазкур хабарлар юзасидан изоҳ сўраб мурожаат қилди. Шаҳар прокуратураси хизматчиси¸ Озодлик номини эшитгач¸ телефон алоқасини узиб қўйди.

Юзлаб давлат хизматчисининг коронавирус ëйилиб бораëтган ҳозирги шароитда уйма-уй юришга мажбурланаëтгани ва бундай амалиëт жамоат саломатлигига таҳдид солаëтгани ҳақидаги хавотирларга муносабат сўраб, Озодлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли идоралари билан ҳам боғланди.

Матбуот хизмати бу савол жавобини Вазирлар Маҳкамасидан сўрашни тавсия қилди; Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қилинган мурожаатларга эса¸ ҳозирча жавоб бўлмади.

“Аҳолини ўрганиш” нима?

Тошкентда коронавирус эпидемиясига қарамай давом этаëтган “аҳолини ўрганиш” амалиëти¸ Озодлик гаплашган мулозимлардан бирига кўра¸ президент Мирзиëевнинг 2019 йил, 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси билан боғлиқ.

Ўзбекистондаги меҳнат муносабатларини электрон тизимга ўтказишга қаратилган бу чора-тадбирлар доирасида 2020 йил 1 январидан аҳолининг “ишга лаёқатли, иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли қатламлари, хусусан¸ пенсия ёшидаги ишлаётган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида” маълумотлар базасини яратиш буюрилган.

Ўндан ошиқ давлат тизимлари жалб этилган бу жараëннинг бир неча ой ичида якунланиши устидан назорат Бош вазир Абдулла Арипов ва президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев зиммасига юкланган.

XS
SM
MD
LG