Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:43

АҚШ президентлик сайлови: Овозлар саналаркан, дунё жим кузатмоқда


АҚШда овозларни санаш жараёни ўз якунига яқинлашар экан, президентлик пойгасини бутун дунё эҳтиёткорлик билан ва аксар ҳолатларда жим кузатмоқда.

3 ноябрь куни америкаликлар АҚШнинг 46-президентини сайлаш учун сайлов участкаларига бориб овоз бердилар. Бунга қадар аксар сайловчилар почта, факс ёки Интернет орқали муддатидан олдин овоз берган эдилар.

Сайловнинг эртаси амалдаги президент Дональд Трамп берилган овозлар ҳануз саналаётган бўлишига қарамасдан, ғолиб чиққанини иддао қилди ва «сайлов қоғозларини санаш жараёни тўхтатилишини исташини» таъкидлади.

Демократик партиядан номзод ва собиқ вице-президент Жо Байден Трамп иддаосини рад этиб, «ҳар бир овоз, ҳар бир бюллетень саналмагунича» сайлов ўз якунига етмаслигини айтди.

Бошқа мамлакатлар эса президентлик пойгасини нисбатан тинч кузатмоқда.

Президент Трамп нафақат ўзини ғолиб деб эълон қилди, балки овозларни сохталаштиришга уриниш бўлаётганини иддао қилиб, овозларни ҳисоблашни тўхтатиш талаби билан Олий судга мурожаат қилиши мумкинлигини ҳам айтди.

Трампнинг бу таҳдиди ортидан россиялик политолог ва депутат Вячеслав Никонов Facebookда «қайси бири қонуний курашларда ғалаба қозонса ҳам, америкаликларнинг ярми уни қонуний президент деб тан олмайди. Кўп миқдорда попкорн олмасак бўлмайди», деб ёзди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб эса, АҚШ сайлов жараёнига ишонч билдирди.

«Натижа қандай бўлишини кутайлик. Катта ноаниқлик мавжуд, бу шубҳасиз. Пойга кўпчилик кутганидан анча яқин кечяпти», деб айтди вазир Sky News телеканалига берган интервьюсида.

АҚШнинг душмани Эронда эса, президент Ҳасан Руҳоний сайлов натижаси аҳамиятсиз эканлигини айтди. Теҳронда қилган чиқишида у «Теҳрон учун ким ютиши эмас, навбатдаги [президент] маъмурияти сиёсати муҳим», - деди.

Хитойда мамлакат коммунистик партиясига алоқадор Global Times газетаси муҳаррири АҚШ сайлов жараёнининг аҳволи мамлакат инқирозга юз тутганидан дарак бериши ҳақида ёзди.

Ҳо Шижин «бундай тартибсизлик одатда қашшоқ мамлакатлардаги сайловлар ортидан юзага келади, аммо одамлар бу ҳолат АҚШда содир бўлиши мумкинлигидан хавотирда. АҚШ деградацияга учраган», деб ёзди.

Трампнинг сайлов натижалари сохталаштирилаётгани ва аллақачон ғалаба қозонгани ҳақидаги иддаоларини айрим мамлакатлар етакчилари қўллади.

Биринчи хоним Мелания Трампнинг ватани бўлмиш Словения бош вазири Янез Янша Twitterда «Америкаликлар @realDonaldTrump ва @Mike_Penceни #яна тўрт йилга сайлагани аниқ», деб ёзди.

Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр эса, Трамп иддаосини танқид қилиб, АҚШда вазият хавфли эканлиги ва мамлакатда «конституцион бўҳрон» юзага келиши мумкинлигини айтди.

«Сайлов натижаси чиққани йўқ. Овозлар ҳануз саналмоқда», - деди вазир.

Human Rights Watch ташкилоти ҳам давлатлар етакчиларини сайлов натижаси ҳақида фикр билдираётганда "тилларини тийиш"га чорлади.

Сайлов натижаси бўйича юзага келган ноаниқлик молиявий бозорларга ўз таъсирини кўрсатди. Глобал биржалар бир кўтарилиб, бир пастлади, нефть нархлари тушди.

Аммо айрим давлатлар бутунлай сукут сақламоқда. Улар орасида 2016 йилги АҚШ президентлик сайловига аралашишда айбланиб келинаётган Россия ҳам бор.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ сайлови «ким Россияни кўпроқ ёмон кўриши» масаласида беллашувга ўхшаётганини таъкидлаган эди. Аммо сайлов ортидан Кремль сукут сақламоқда.

Украина ҳукумати ҳам жим. Трамп кампанияси Байден ва унинг ўғли Украинада порахўрликка қўл урганини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG