Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:07

OzodMikrofon: Ўзбекнинг машҳур адиблари ўқиган мактаб бузиб ташланди


Бойсунда бузиб ташланган "Мотамсаро она" ҳайкали мажмуаси
Бойсунда бузиб ташланган "Мотамсаро она" ҳайкали мажмуаси

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидан қўнғироқ қилган 70 яшар Зар Собировнинг арз қилишича, туман ҳокими Иккинчи жаҳон урушининг 2000 нафар қурбонлари номлари зикр этилган “Мотамсаро она” ҳайкали мажмуаси ва Ўзбекистоннинг атоқли адиблари Шукур Холмирзаев, Усмон Азим, Эркин Аъзам ва таниқли рассом Рўзи Чориев ўқиган, 1929 йилда қурилган тарихий мактабни буздириб ташлаган.

OzodMikrofon: Ўзбекнинг буюк адиблари ўқиган мактаб бузиб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:31 0:00
Бевосита линк

“Шундай буюк адибларимиз ўқиган мактаб тарихий иморат сифатида сақланиб қолиши, у реставрация қилиниб, музейга айлантирилиши керак эди. Мотамсаро она ҳайкаличи, кўз олдимда мажақлаб ташлашди. Ахир, уруш қурбонларининг руҳлари чирқиллаб қолдику. Унинг жойи савдо дўконлари ёки бошқа иморатларга керак экан”, деган Зар Собиров бир қанча суратларни Озодликка тақдим этди.

Бойсунда бузиб ташланган "Мотамсаро она" ҳайкали мажмуаси
Бойсунда бузиб ташланган "Мотамсаро она" ҳайкали мажмуаси

Бойсунда бузиб ташланган "Мотамсаро она" ҳайкали мажмуаси
Бойсунда бузиб ташланган "Мотамсаро она" ҳайкали мажмуаси

----------------------------------------------------------------------------------------

​Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG