Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:36

Дунёда COVID-19 ҳолатлари 100 миллиондан ошди, мамлакатлар вакцина етишмовчилигига дуч келмоқда


Коронавируснинг янги штамми шиддат билан тарқалаётган Британияда карантин чоралари кучайтирилган - Лондон, 12 январь, 2021
Коронавируснинг янги штамми шиддат билан тарқалаётган Британияда карантин чоралари кучайтирилган - Лондон, 12 январь, 2021

Reuters агентлигининг хабар беришича, чоршанба куни дунё бўйича коронавирус ҳолатлари 100 миллиондан ошиб кетди, чунки дунё мамлакатлари вируснинг янги шакли ва вакцина етишмовчилигига дуч келмоқда.

Ҳозирда жаҳон аҳолисининг қарийб 1,3 фоизи СОVID-19 билан касалланган ва 2,1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Йил бошидан бери ўртача ҳар 7,7 сонияда бир одам бу вирусни юқтириб олган. Худди шу даврда ҳар куни тахминан 668,250 та ҳолат қайд этилган ва глобал ўлим даражаси 2,15% ни ташкил қилади.

Reuters таҳлилига мувофиқ, энг кўп зарар кўрган давлатлар АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия жами СОVID-19 билан касалланганларнинг ярмидан кўпини ўз ичига олади, аммо улар дунё аҳолисининг 28 фоизини ташкил қилади.

Дастлабки 11 ой давомида дунё бўйлаб пандемия билан боғлиқ илк 50 миллион ҳолатни рўйхатга олди, бу ҳолат уч ой ичида, икки баробар, яъни 100 миллионга етди.

Тахминан 56 мамлакатда вакцинанинг камида 64 миллион дозаси қўлланиб, одамларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Исроил жон бошига эмлаш бўйича дунёда етакчи ўринда бўлиб, камида битта дозада аҳолининг 29 фоизини эмлайди.

Қўшма Штатлар

Америка Қўшма Штатлари 25 миллиондан ортиқ ҳолат билан дунё бўйлаб қайд этилган СОVID-19 ҳолатларининг 25 фоизини ташкил этса-да, бу бутун дунё аҳолисининг атиги 4 фоизини ташкил қилади. Қўшма Штатлар кунлик қайд этилган ўртача ўлим сони бўйича дунёда етакчилик қилмоқда, бу дунё бўйича ҳар куни қайд этилаётган ҳар бешинчи ўлимдан биттасини ташкил этади. Қурбонлар сони 425 мингга яқин бўлган Америка Қўшма Штатлари ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда иккинчи ўриндаги Бразилиядан деярли икки баравар кўп ўлимни қайд этди.

Ҳозирда дунёдаги энг кўп зарар кўрган минтақа сифатида Европа ҳар тўрт кунда 1 миллиондан янги юқтирилган ҳолатлар ҳақида хабар бермоқда ва пандемия бошланганидан буён тахминан 30 миллион одам касалланган. Сешанба куни Буюк Британия 100 минг ўлим ҳолатини қайд этди.

Шарқий Европа минтақаси, шу жумладан Россия, Польша ва Украина каби давлатлар бутун дунё бўйлаб СОVID-19 ҳолатларининг деярли 10 фоизини ташкил этмоқда.

Вакцинани етказиб бериш бўйича келишувлар эрта имзоланган бўлишига қарамай, кўплаб Европа давлатлари Pfizer Inc ва AstraZeneca plc компанияларидан вакцинани етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Осиё ва Африка

Касалланиш сони бўйича иккинчи ўринда турувчи мамлакат - Ҳиндистонда инфекция ҳолатлари камайиб бормоқда, ҳар куни ўртача 13,700 янги инфекция ҳолати қайд этилган - бу энг юқори кўрсаткич деярли 15 фоизини ташкил этади. Бош вазир Нарендра Модининг айтишича, жума куни Ҳиндистон коронавирусга қарши вакцина етказиб берилишига тўлиқ муҳтож бўлган, дунё бўйича иккинчи ўриндаги аҳолиси энг кўп бўлган ушбу давлатда оммавий эмлаш кампанияси бошланганидан буён бир ҳафта ичида 1 миллиондан ортиқ одам эмланган.

Ухан шаҳрида дунёдаги илк коронавирус пандемияси тарқалганидан бир йил ўтиб, Хитой ўтган йилнинг март ойидан бери маҳаллий ҳолатларнинг энг кучли тўлқинига дуч келган.

Бой давлатлар оммавий эмлаш кампаниялари билан вирусга қарши курашаётган бир пайтда, Африка ҳанузгача Жанубий Африка ва Британияда аниқланган вируснинг янада юқумли штаммидан хавотирга тушиб, вакцина етказиб бериш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.

Reuters ҳисоботига кўра, Африка мамлакатларида қарийб 3,5 миллион ҳолат ва 85 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари мавжуд.

Вируснинг 501Y.V2 номи билан танилган Жанубий Африкадаги штамми 50 фоизга юқумлироқ ва у камида 20 та давлатда аниқланган.

АҚШ президенти Жо Байден COVID-19 нинг янги варианти тарқалишининг олдини олиш мақсадида Жанубий Африкада бўлиб қайтган АҚШ фуқароси бўлмаганларнинг аксариятига шанба кунидан бошлаб Америка ҳудудига киришни тақиқлаши кутилмоқда.

Пандемия вақтида Австралия ва Янги Зеландия чегараларни дарҳол ёпиш, карантин жорий қилиш, саёҳатчилар учун меҳмонхонада қатъий карантин ва кенг кўламли тест синовлари ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича бошқа иқтисодий ривожланган давлатларга нисбатан кўпроқ омади чопди.

"Бизда, Австралияда вирус қаттиқ назорат остида, аммо бу вирусга қарши эмланишни маъқулламоқчимиз", - деди Австралия давлат ғазначиси Жош Фридденберг якшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

XS
SM
MD
LG