Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:46

Ички ишлар собиқ майори: ДХХ мени “подстава” қилди


Сурхондарё вилояти, Узун тумани ички ишлар бўлимида вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор вазифасида ишлаган, майор 34 яшар Нилуфар Ортиқованинг “OzodMikrofon”га арз қилишича, Давлат хавфсизлик ходимлари амалдаги барча қонунларни бузиб, уни пора олганликда айблаган.

“Мен Узун ИИБ да ходима бўлиб ишлардим, бир фуқарога ҳақиқатда ҳуқуқий маслахат бердим. Сурхондарё вилояти ДХХ ходимлари ўша фуқарога мажбурий ариза ёздиришиб, менга нисбатан сохта тадбир уюштириб, чўнтагимга пул тиқиб, сен пора олдинг деб айблов қўйишди. Аслида қўлимдан кукун изи чиқмади, улар менга пулни мажбурий ушлатиб, кейин суртма олишди, бу ҳолатнинг видио тасвири бор.

Ички ишлар майори: ДХХ мени “подстава” қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:38 0:00
Бевосита линк

Мен аёл кишиман, менга нисбатан ўтказилган тадбирда мутахасис ва холислар аёл жинсида бўлиши лозим, лекин улар менга нисбатан эркак мутахассис ва эркак холислар иштирокида тадбир қилишди бу қонунга умуман зид.

Аризачи аризани ўзи ёзмаган ва имзоламаган, бу унинг имзоси икки хиллигидан кўриниб турибди. Аризага умуман бошқа одам тарафидан имзо қўйилган. Лекин терговчи ҳам, судья хам буни умуман эътиборга олмади. Улар ҳаммаси ДХХ ходимларидан қўрқишади.

Ишда иштирок этган холислардан бири ДХХда ишловчи мулозимнинг ўғли, иккинчиси ДХХга ишга кириш учун ҳужжат топширган номзод.

Холислар биринчи судда телефон орқали чақиртирилганликлари, диктофон сўзлашувларини умуман эшитмаганликларини, ҳақиқатда бири ходимнинг ўғли, бири номзод эканликларини тан олган бўлсада, судья бу ҳолатларга эътибор бермади, чунки унинг ягона мақсади ДХХ мулозимларини айтганини қилиб менга нисбатан ҳукм ўқиш эди.

Юртбошимиз фуқароларга нисбатан давлат амалдорлари шаффоф бўлинг деб айтганлари билан, ҳали ҳам фуқаролар ноҳақ айбланмоқда, ҳақиқатни топиш ўлим билан баробарлигича қолиб кетмоқда. Инсонларнинг тақдири давлат амалдорлари, судьялар учун бир пуллик қийматга эга эмас”, дейди собиқ майор Нилуфар Ортиқова.

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG