Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:05

Ереванда ҳукуматга қарши намойиш давом этмоқда, лидер Пашинян қўлга олинди (ВИДЕО)


Еревандаги намойишчиларнинг ушланиши, 22 апрель, 2018 йил
Еревандаги намойишчиларнинг ушланиши, 22 апрель, 2018 йил

Арманистонда қарийб 10 кундан бери давом этаётган намойишлар етакчиси Никол Пашинян қўлга олинди. Бундан бир неча соат аввал Саргсян Пашинян билан учрашганди.

Аммо учрашув чоғида мухолифат етакчисини "мулоқот эмас, товламачилик" қилаётганликда айблаб, намойишкорона зални тарк этди.

Лидер Бош вазир Серж Саргсян билан учрашганидан бироз ўтиб, юзлаб тарафдорлари орасида намойишда турган чоғида қўлга олингани хабар қилинди.

​Полиция тарқатган расмий баёнотда Пашинян ва икки тарафдори ноқонуний намойишларни, такрорий огоҳлантиришларга қарамай, давом эттиргани учун воқеа жойидан "куч билан олиб кетилгани" айтилди, аммо аниқ манзил очиқланмади.

Полиция 22 апрель куни ҳам давом этган намойишларни тарқатиш учун шовқин соладиган гранаталардан фойдаланди.

Айни пайтда намойишчиларни қўлга олиш ҳоллари давом этмоқда. 22 апрель куни жами 49 киши ушланди. Сўнгги 10 кун ичида ушланганлар сони эса бир неча юздан ошиб кетди.

Мухолифат етакчиси Никол Пашинян ҳукумат билан мулоқот қилиш муддати тугаб бўлгани, лекин мухолифат айрим масалалар, жумладан Сержа Саргсяннинг истеъфога чиқиш муддати ва шартларини муҳокама қилишга тайёрлигини айиб келаётганди.

Намойишларнинг илк куни Ереваннинг Баграмян кўчасида юз берган полиция билан дастлабки тўқнашувларда ўнлаб одам жароҳатланган.

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян бош вазир лавозимини эгаллашига қарши норозилик намойишлари 10 кун аввал бошланган. Шунга қарамай Саргсян 17 апрелда парламент томонидан бош вазир лавозимига сайланди.

2008 йилда президентликка сайланиб, икки ҳафта олдин бу лавозимни тарк этган Саргсян бош вазир сифатида ўз ҳокимиятини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

9 апрель куни унинг фамилиядоши Армен Саргсян 7 йиллик муддатга президентлик курсисига ўтирди.

2015 йил декабрида ўтказилган референдум натижасига кўра¸ Арманистон ярим президентликдан парламент бошқарувига ўтди ва ваколатлари чекланган президентни ҳар 7 йилда сайлаш парламент ваколатига берилди.

Танқидчилар¸ конституцияга киритилган янги ўзгартишлардан мақсад¸ икки марта президентлик муддатини ўтаб бўлган Серж Саргсянни ваколатлари кучайтирилган Бош вазир сифатида ҳокимиятда олиб қолиш эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG