Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:56

Фарғонада президентни алдаш учун униб чиқаётган чигит устига плёнка тортилди


Кўзбўямачилик учун тортилаётган плёнка
Кўзбўямачилик учун тортилаётган плёнка

Фарғона вилоятида президент Шавкат Мирзиёев ўтиш эҳтимоли бўлган йўл бўйидаги майдонларга экилган чигит устига целлофан плёнка тортиляпти.

Бу ҳақда Озодликка суратлар билан бирга хабар юборган Олтиариқ туман сув хўжалиги корхонаси ишчиларининг айтишича, ҳоким бу тадбирни гўёки бу ерларга эрта баҳорда плёнка остига чигит экилгандек қилиб президентга кўрсатиш учун ташкил қилмоқда.

Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари бу ҳақда Озодлик билан суҳбатлашишдан бош тортди.

Ҳар йили плёнка остига чигит экиб, пахта етиштирадиган андижонлик фермерлардан бири Фарғона вилоятида қилинаётан кўзбўямачиликнинг иқтисодий зарарини тушунтириб берди

Фарғонада президентни алдаш учун униб чиқаётган чигит устига плёнка тортилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Олтиариқ туманида катта йўл бўйидаги майдонларга экилган чигит устига целлофан плёнка тортишга бюджет ташкилотидан мажбуран олиб чиқилган, исми сир қолишини сўраган ишчилардан бирининг айтишича, бу ишларнинг ҳаммаси кўзбўямачилик учун қилинмоқда:

“Бугун, 12 апрель, эрталабдан бир қанча бюджет ташкилоти ходимлари далага олиб чиқилди. Бурбонлиқ қишлоғи яқинидаги катта йўл бўйидаги чигит экилган майдонда, эгатларнинг устига плёнка ёпиш ва уни икки томонидан кўмиш билан оворамиз. Баъзи жойларда чигит нишлаб қолган. Бунга плёнка нимага керак деб сўрасак, шу йўлдан президент ўтиши мумкин экан, унга кўрсатиш учун қилиняпти, деб жавоб беришди. Кейин расмга олиб сизларга ташлаб юбордик”.

Кўзбўямачилик учун тортилаётган плёнка
Кўзбўямачилик учун тортилаётган плёнка

​Исми сир қолишини сўраган олтиариқлик фермерлардан бири, раҳбарларнинг бу ишидан ҳайрон қолганини айтаркан, деди:

“Кулишингни ҳам билмайсан, йиғлашингни ҳам билмайсан. Кулгилиги - ҳозир униб чиқаётган бу чигитга плёнка умуман керак эмас, ҳароратнинг ўзи етарли. Йиғлашинг, эса, бу плёнкаларнинг харажати яна бизнинг зиммамизга тушади. Президент кўзбўямачилик қилманглар, деб турган бир пайтда булар баттар қилади. Ҳеч тушунолмай қолдим”.

Нишлаб қолган чигит
Нишлаб қолган чигит

​Ҳар йили плёнка остига чигит экиб, пахта етиштирадиган андижонлик фермерлардан бири Фарғона вилоятида қилинаётан кўзбўямачиликнинг иқтисодий зарарини тушунтириб берди:

- Агар вақтида эрта баҳорда плёнка остига экилса, пахта бир ой олдин пишади. Ёғин-сочинга қолмай, биринчи сортга топширса, фермер ютади. Лекин ҳозир экилган чигит устига тортилаётгани жуда нотўғри. Биринчидан, бир тонна плёнканинг нархи 13 миллион сўм бўлса, бир гектар ерга 57 килодан плёнка кетади. Агар 10 гектар ерга плёнка тортса бу 570 кило бўлади. Бу 8 миллион атрофида пул бўлади. Фермерга кони зарар бу. Иккинчидан, одатда трактор билан экилганда тортилади плёнка ва ҳар 12 сантиметрга уруғ тушган жой тешилиб кетилади. Энди, булар қўлбола қилиб, кўзбўямачилик учун тортишяпти, чигит иссиқда дарров униб чиқиб, куйиб қолиши ҳам мумкин. Бундай бўлса, фермернинг хонумони куяди.

Исми сир қолишини сўраган олтиариқлик маҳалла фаолларидан бирининг Озодликка айтишича, президент келишидан олдин кўзбўямачилик бошқа соҳаларда ҳам авжига чиқди:

- Бир ойча бўлди, Эски араб, Бирлашган маҳаллаларидаги одамларнинг кўча томонидаги узумларини кестириб, ўрнига арча экиб чиқишди. Томларнинг кўча томонига қараганини, янгими, эскими фарқи йўқ, қизил рангга бўяб ташлашди. Риштон-Олтиариқ йўлидан юрсангиз ҳаммасини кўрасиз.

Олтиариқ туманида қизил рангга бўялган эски томлар
Олтиариқ туманида қизил рангга бўялган эски томлар

​Олтиариқ тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик бўйича ўринбосари Ҳаётбек Қорабоев Озодлик саволларига жавоб беришдан бош тортди ва алоқани узиб қўйди.

  • Фарғона вилоятида президент келишидан олдин қилинаётган кўзбўямачиликлар ҳақида Озодлик бир неча марта хабар берган.
  • Жумладан, Фарғона вилояти Қўштепа тумани Эшонгузар МФЙдан Sizdan Telegram лойиҳасига келган хабарда:"Президентимиз келар экан. Шу баҳона бирдан қувурларда газ пайдо бўлиб қолди денг! Маҳалла раислари Қумтепа бозори йўлидаги уйларни таъмирлатиб, деворларни бир хил рангга бўяттирмоқда. Кўзбўямачилик учун йўлларда сохта иссиқхоналар қурилди. Қашқадарёда ҳам иссиқхоналар қурдик¸ деб давлат раҳбарини алдашган ва кейинроқ ёлғоннинг миси чиққан эди. Президентни Фарғонадаги ёлғонлардан ҳам огоҳ этиб қўяйлик дедик...”, деб ёзган эди.
  • 2015 йилнинг октябрида Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Шаҳартепа қишлоғидан ўтувчи автомобиль йўли четидаги пахтаси териб олинган чаноқларга қайтадан пахта елимлаб чиқилган эди. Ўша пайтда мамлакат Бош вазири лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёевнинг эҳтимолий ташрифи арафасида маҳаллий ҳокимият вакиллари “пахтамиз ҳали кўп” дея мақтанмоқчи бўлди, лекин меҳмон бу ҳудудга қадам босмаган.
XS
SM
MD
LG