Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2025, Тошкент вақти: 13:45

700 га яқин ўзбекистонлик Германияда ҳайдовчилик қилади


Еаропа, мигрантлар.
Еаропа, мигрантлар.

Ўзбекистонлик оғир юк машина ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф қилинмоқда, дея маълум қилди Миграция агентлиги.

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH (Stiftung Bildung & Handwerk) ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Агентлик матбуот хизмати маълум қилишича, икки давлат миграция соҳасида илк бор амалиётга татбиқ этаётган бу келишув натижасида 700 нафар ўзбекистонлик Германияда юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчиси сифатида ишлаш имконига эга бўлади.

Талабгорлар Ўзбекистон ҳудудида немис тилини ўрганиб, “Ватанпарвар” ташкилотида қайта тайёрлов курсида малака оширгач, Германияга ишга юборилади. Ойлик маош 2400-2600 еврони ташкил этиши айтилмоқда.
“Ҳозирда Германияда 80 мингга яқин оғир юк ҳайдовчиларига талаб бор. Бу борада ўзбекистонлик ишчиларнинг тил ўрганиш борасидаги салоҳияти ва касбий ўзлаштириш қобилияти Германия иш берувчилари томонидан алоҳида эътиборга олинмоқда”, дея SBH West GmbH директори Петер Ниэманндан иқтибос келтирган Daryo.uz нашри.

Агентлик ҳозирги кунда бир гуруҳ тингловчилар онлайн ўқиётгани, яқин кунларда янги гуруҳлар очилиб, кенг миқёсли ўқишлар бошланишини билдирган.

Озодлик канцлер Олаф Шольцнинг ўтган йил сентябрь ойида Самарқандга ташрифи якунида Германия ва Ўзбекистон ўртасида миграцияга доир келишув имзолангани ҳақида хабар берганди.

Ўшанда Германия темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёж катта экани таъкидланганди.

XS
SM
MD
LG