Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:12

Имон Каримова ҳукуматни коррупцияга оид махфий фактларни дунëга ошкор қилишдан огоҳлантирди


GregoireMangeat Лондондан Тошкентга борган Имон Каримовага ҳам онаси устидан бораëтган судга киришига рухсат берилмаганини ëзди.
GregoireMangeat Лондондан Тошкентга борган Имон Каримовага ҳам онаси устидан бораëтган судга киришига рухсат берилмаганини ëзди.

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова устидан Тошкентда яна бир махфий суд жараëни бошланди.

Бу хабарни 16 сентябрь куни Каримованинг швейцариялик адвокати Grégoire Mangeat ўз Twitter саҳифасида ëйинлади.

Айни шу куни Каримованинг қизи Имон Instagram орқали Шавкат Мирзиëев ҳокимиятини яқин кунларда мамлакатдаги коррупцияга оид фактларнинг жаҳон ва Ўзбекистон жамоатчилигига ошкор қилинишидан огоҳлантирди.​

Каримова томони огоҳлантиради…

Ўзбекистон марҳум президентининг қамоқда сақланаëтган қизи Гулнора Каримова томони расмий Тошкентга огоҳлантирув эълон қилди.

Каримованинг Лондонда яшайдиган қизи Имон Каримова ўз Instagram саҳифаси орқали онаси билан боғлиқ жараëнларни яна “цирк” деб атади ва уни “баландпарвоз баëнот ва косметик ўзгаришларга қарамай¸ Ўзбекистонда ҳеч қандай илгари силжиш бўлмаëтгани тасдиғи сифатида кўрсатди.

Келаëтган бир неча кун ичида ҳар бир халқаро суд ва коррупцияни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи машҳур халқаро компанияларга юбориладиган ҳужжатлар жорий ҳокимиятнинг онам ва бизнинг қўлимиздаги фактлардан нега қўрқишини қисман (ҳозирча бошланиши) кўрсатади. Халқ эътиборини бу маълумотлар чиқишидан чалғитиб бўлмайди¸ гарчи ўртамиëна блоггерлардан бир нечтасини олиб келиш орқали¸ бунга уриниб кўришлари мумкин бўлса-да”¸ деб ëзди Имон Каримова ўз саҳифасида.

Жорий ҳукуматидагиларнинг коррупцияга алоқадорлигини кўрсатиши иддао қилинган фактлар¸ дер экан Имон Каримова¸ бу ҳужжатларнинг айнан кимларни фош қилишини тилга олмаган.

Каримованинг швейцариялик адвокати Тошкентда. Мижоз билан кўришишга яна рухсат берилмади

16 сентябрь - Имон Каримованинг бу таҳдиди билан айни кунда Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Grégoire Mangeat ўз Twitter саҳифасида:

Гулнора Каримова Яшнобод туман судидан бугун кечаси номаълум жойга олиб кетилди. Ўзбекистонлик адвокатга бу жараëн ҳақида фақат бугун хабар берилган. Қизининг суд залига киришига рухсат берилмади. Икки ҳафта олдин расман сўровнома юборганимга қарамай¸ менга ҳам ҳеч қандай рухсат берилмади”¸ деб ëзди.

GregoireMangeat бу суратни Гулнора Каримованинг номаълум жойга олиб кетилаëтгани ҳақидаги твитига илова қилиб қўйди.
GregoireMangeat бу суратни Гулнора Каримованинг номаълум жойга олиб кетилаëтгани ҳақидаги твитига илова қилиб қўйди.

Ўтган ой Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилгани ҳақида расмий баëнот берган эди.

Бу хабарга муносабат билдирган Каримова томони¸ хусусан¸ унинг қизи Имон янги жиноят ишларини “сиёсий цирк” деб атаган эди.

Имон Каримова 1 август куни ҳам Зангиота аёллар қамоқхонасида қамоқ жазосини ўтаётган Гулнора Каримова устидан “яна бир нолегал суд режалаштирилмоқда”, деб ёзган эди.

Бунгача эса Имон Каримова Ўзбекистон Бош прокуратураси билан олиб борилган махфий музокараларда ҳукумат номидан берилган ваъдаларнинг амалга ошмаганини иддао қилган эди.

Бу иддао ортидан Имон Каримова ва швейцариялик адвокат Grégoire Mangeat Швейцария банкларидаги музлатилган пулларнинг қолган 555 миллион долларини қайтариш жараëни тўхтатилганини эълон қилган эди.

Ўзбекистон томони ҳозирча Каримова томонининг бу баëнотларига муносабат билдирмади.

Каримова устидан маҳкама жараëни бошлангани ҳақида ҳам ҳозирча расмий маълумот берилмади.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Каримова иши бўйича берган сўнгги расмий баëнотига кўра¸ жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлиги сабабли 2019 йил 5 мартда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Март ойида уй қамоғидан Зангиота колониясига ўтказилган Каримовага берилган “жазонинг ўталмай қолган муддати” қанча экани¸ унга нисбатан давом этаëтгани айтилган жиноят ишларининг ëпилмаган-ëпилмагани ҳақида Тошкент ҳукумати ҳозиргача сукут сақлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG