Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:02

Тверда ушланган муҳожирлар ИШИДга алоқадорликда гумонланмоқда (ВИДЕО)


ФСБ Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам ишидчиларни ҳибс этмоқда
ФСБ Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам ишидчиларни ҳибс этмоқда

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Тверь вилоятида террорчилик ва ИШИДга алоқадорликда айбланаётган яна бир гуруҳ марказий осиёликни ҳибсга олди. Тверь вилоят ФСб бошқармаси меҳнат муҳожирлари яшаётган хонани забт этиш видеокадрларини жамоатчиликка эълон қилди.

Федерал хавфсизлик хизматининг Тверь бошқармаси ходимлари Росгвардия аскарлари билан ҳамкорликда беш нафар марказий осиёлик экани айтилаётган муҳожирни қўлга олди.

ФСБ матбуот хизмати жиноий гуруҳ тузганликда айбланаётган бу муҳожирлар раҳбарининг яшаш жойидан тинтув пайтида банк карталари ҳамда пул ўтказмалари тўғрисидаги чеклар мусодара қилинганини билдирди:

- Гуруҳ етакчиси томонидан “Ироқ ва Шом Исломий давлати” (ИШИД) халқаро террорчилик ташкилоти жангариларига уларнинг террорчилик фаолиятини таъминлаш мақсадида пул тўпланган ва юбориб турилган, дейилади расмий хабарда.

Террорчилик ва экстремизмда айбланаётган муҳожирлар квартираларига махсус кучлар уюштирган ҳужум акс этган навбатдаги оператив видеотасвир Youtube порталида пайдо бўлди.

Эълон қилинган кадрларда СОБР ва ФСБ ходимларининг кўп қаватли уйдаги квартиралардан бирига бостириб киргани акс этган. Ижара квартира хоналаридан бирида полициячиларнинг 5 нафар муҳожир йигитни ерга ётқизиб қўйганини кўриш мумкин.

Ушланганларнинг қайси давлат фуқароси экани расман очиқланмади¸ аммо Россия оммавий ахборот воситаларида ҳам намойиш этилаëтган ФСБ видеотасвирида махсус хизмат ходимлари мусодара қилган ҳужжатлардан бирининг Қирғизистон паспорти нусхаси экани кўрсатилади.

Жиноятчиликда айбланаётганлардан мусодара қилинган чек қоғозлари ва Сбербанк карталаридан айнан ИШИД жангариларига пул ўтказилганини тасдиқловчи далиллар бор-йўқлиги тўғрисида Тверь ФСБ матбуот хизмати маълумот бермади.

Расмий баëнотга кўра¸ ушланган беш муҳожирдан бирига нисбатан жиноий иш очилган.

Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 205.1- моддаси 1-қисми – террорчилик фаолиятига кўмаклашиш асосида жиноий иш очилди”, дейилади ФСБ расмий хабарида.

Озодликка келаëтган норасмий хабарларга кўра¸ 3 апрель кунги Санкт-Петербург метросидаги портлашдан кейин Россиянинг турли минтақаларида¸ асосан¸ Қирғизистон ватандошлари оммавий ҳибс этилмоқда, ноқонуний равишда судланиб, депортация қилинмоқда.

Россия матбуоти Санкт-Петербург метросидаги портлаш ижрочиларини ИШИДга алоқадор деб эълон қилганига қарамай¸ бу теракт учун масъулиятни Ал-Қоида террор гуруҳига алоқадор "Имом Шомил батальони" ўз зиммасига олди.

Бу хабарни тарқатган SITE Intelligince Group сайтига кўра, ўшлик Акбаржон Жалилов "Имом Шомил катибаси" аъзоси бўлиб, худкушлик қилишга буйруқ бевосита Ал-Қоида етакчиси Айман аз-Завоҳирий томонидан берилган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG