Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:41

Шуҳрат "Домбрабадский" Жаслиқдан уйига қайтди


1994 йили Тошкент шаҳар суди тарафидан уюшган жиноятчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва "раскрутка" лар билан 23 йил қамоқда ўтирган 59 яшар Шуҳратилла Носиров 18 август куни Жазони ижро этиш бош бошқармаси қарори билан муддати тугагани боис қамоқдан озод қилинди.

Шуҳрат "Домбрабадский" ким?

Озодлик тасарруфида Тошкент шаҳар жиноят ишлари судининг 1994 йил 29 сентябрида ўқилган ҳукми бор. Бу ҳукм индаллосида ҳозирда 59 ёшга тўлган Носиров талончилик, уюшган жиноятчиликда айбланган.

Шуҳратилла Носировни 15 йил озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги 21 варақлик ҳужжатда маҳкумнинг қилмиш тафсилотлари акс этган.

Ҳукмга кўра, Носирхон масжиди мутаваллиси Шуҳратилла Носировнинг уйидан 10 дона ўқ, 1 дона граната ва 2 граммдан кўпроқ наркотик модда чиққан. Шунингдек, суд тергови мобайнида Носиров тарафидан “Тошкентмармар” ширкатидан Носирхон масжиди қурилиши учун олинган мармарга оид ҳужжатларида ноаниқлик бўлган. Суд ҳукмида Носировнинг автомобилларни ўғирлаб, мукофот пули эвазига қайтариб бергани уюшган жиноятчилик сифатида малакаланган.

Суд раиси Назаров Т.Х. ҳакамлигида ўтган бу маҳкама Шуҳратилла Носировнинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳам ажрим чиқарган.

"Носиров Шуҳратдан мусодара қилинган бир дона граната, 10 дона ўқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қайтарилиши лозим", дейилади ҳужжатда.

Шуҳратилла Носировнинг оила аъзоларидан бири Озодлик билан суҳбатда шу кунларда собиқ маҳкумнинг уйи тўлиб қолгани ва келди-кетди кўпайганини айтди.

Орадан икки йил ўтиб¸ Носировнинг "машина ўғриси" тамғаси билан қамалиши Россиянинг ўша пайтдаги президенти Борис Елцин эътирофига сабаб ҳам бўлган эди.

XS
SM
MD
LG