Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:57

Интернетдаги сирли "Абдуллоҳ". "Крокус"га ҳужум айбланувчисининг ижтимоий тармоқдаги излари


Шамсиддин Фаридуний Москвадаги суд залида. 24 март, 2024
Шамсиддин Фаридуний Москвадаги суд залида. 24 март, 2024

Озодлик радиоси ва “Система” суриштирув лойиҳаси “Крокус Сити Холл”га ҳужум юзасидан ҳибсга олинганлардан бири Шамсиддин Фаридуний ижтимоий тармоқларда “Абдуллоҳ” (яъни “Аллоҳнинг қули”) номи билан саҳифа юритганини аниқлади.

Фаридунийда телеграм-аккаунт ҳам бўлган, унга сўнгги бор 18 февралда кирган. Теракт содир этиши учун 500 минг рубл таклиф қилган “хатиб ёрдамчиси” у билан айнан шу мессенжер орқали алоқа боғлаган.

25 март куни Россия телеграм-каналлари Фаридунийнинг Истанбулда тушган фотосуратларини эълон қилди: уларни Шамсиддин 23 февралда ўз инстаграмига жойлаган экан. Саккиз суратдан олтитаси Истанбулдаги “Фотиҳ” масжидида олинган. Масжид жойлашган Фотиҳ тумани шаҳарнинг энг консерватив мусулмонлар яшайдиган қисми сифатида машҳур.

Сўроқ чоғида Фаридуний Туркиядан Россияга 4 март куни учиб келганини сўзлаб берган. Reuters’нинг турк хавфсизлик хизматларидаги манбасига кўра, Фаридуний “Крокус”га ҳужумда айбланаётган яна бир йигит билан бирга Истанбулни 2 мартда тарк этган, сафардан мақсад эса – Россияда визасиз қолиш муддатини узайтириш бўлган.

“Крокус”дан сўнг: Терактнинг олдини ололмаган махсус кучлар мигрантларни сиқувга олмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:37 0:00

25 март куни The New York Times журналисти Арик Толер Х ижтимоий тармоғида Шамсиддин Фаридуний инстаграмини “Заргаров” фамилияси билан юритгани ҳақида ёзди. Озодлик тожик хизмати аниқлашича, бу унинг синглисининг фамилияси. Фаридуний ва бошқа айбланувчиларнинг қариндошлари ҳозирда Тожикистонда маҳаллий ва россиялик терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда.

Озодлик радиоси Шамсиддиннинг “Одноклассники” ва “ВКонтакте”даги аккаунтларини ҳам топди.

“Одноклассники”да у “Абдуллоҳ Заргаров” номи билан рўйхатдан ўтган. Аккаунтда унинг туғилган санаси 1998 йил 17 сентябр деб кўрсатилган бўлиб, бу Фаридуний сўроқда берган ифодасига тўғри келади. Унинг “Одноклассники”даги деярли барча дўстлари ёш қизлар экан. Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, Фаридуний ўз юртида шаҳвоний шилқимлиги учун қамалиб чиққан.

“Абдуллоҳ” профилидаги сўнгги қайдлар орасида Фаридуний 2022 йил мартда “лайк” босган бир нечта Рамазон табриги бор. Орадан икки йил ўтиб, мусулмонларнинг муқаддас ойида у ва яна уч террорчи “Крокус Сити Холл”га ҳужум қилишди. Терактда “Украинанинг қўли” борлигини кўришни хоҳловчилар “мусулмонлар Рамазонда ёмонлик қилишга ботина олмайди”, дея ушбу фактдан фойдаланмоқчи бўлишди (аслида, радикал исломчилар томонидан Рамазон ойида теракт уюштирилиши нодир воқеа эмас).

Озодлик ва “Система” туғилиш санаси ёрдамида Фаридунийнинг “ВКонтакте”даги аккаунтини ҳам топди. Ушбу тармоқда унинг исми “Абу-Абдуллоҳ Заргар” дея қайд қилинган. Аккаунт бўм-бўш: ундан Заргар/Фаридуний яшаш жойи деб Россияни кўрсатганини, ижтимоий тармоққа охирги марта 2024 йил 6 январда кирганини билиш мумкин, холос.

“ВКонтакте”даги аккаунт Озодликка унинг телефон рақамини ва телеграмдаги аккаунтини топиш имконини берди. Маҳбус сўроқ чоғида тан олишича, теракт уюштиришни таклиф қилган “хатиб ёрдамчиси” бир ойча аввал худди шу мессенжер орқали у билан алоқа боғлаган. Фаридуний телеграмда охирги марта 18 феврал куни бўлган.

Шамсиддин Фаридуний ижтимоий тармоқларда ўзига қўйиб олган “Абдуллоҳ” исми у ҳақида бошқа маҳбус – Далержон Мирзоев айнан нималар деганини тахмин қилиш имконини беради. Мирзоев “дўсти Абдулло” оқ рангли “Рено” сотиб олганини ва уни миниб “Крокус Сити Холл”га боришганини айтган. Воқеа жойини ҳам шу машинада тарк этиб, Брянск вилоятига йўл олишган ва ўша ерда қўлга тушганлар.

“Крокус Сити Холл”га ҳужум: Суд яна 4 кишини ҳибсга олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:35 0:00

Аввалроқ “Важние истории” гап РФ ва Тожикистон фуқароси Абдулло Бўриев ҳақида бораётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган ва уни терактнинг муҳтамал ташкилотчиси деб атаганди.

Шундай қилиб, Фаридунийнинг концерт залида содир бўлган терактдан олдинги хатти-ҳаракатлари хронологияси қуйидагича:

  • 18 февралда Шамсиддин Фаридуний сўнгги бор телеграмдан фойдаланган;
  • 23 феврал куни Истанбулдаги “Фотиҳ” масжидида ва меҳмонхонада тушган суратларини эълон қилган;
  • 2 март (Reuters’нинг турк махсус хизматларидаги манбалари талқинича) ёки 4 март куни (ўз сўзларига кўра) Фаридуний ва терактда қатнашган яна бир йигит Истанбулдан Россия пойтахтига учиб келишган;
  • 22 март – “Крокус Сити Ҳолл”га ҳужум ва 139 нафар қурбон.

Озодликнинг тожик хизмати яна бир айбланувчи – Муҳаммадсобир Файзовнинг ота-онаси билан гаплашди. Улар ўғиллари “диндор эмас”лигини ва Хитойга ўқишга кетмоқчи бўлиб юрганини айтишган.

Сешанба, 26 март куни Москванинг Басманний суди “Крокус Сити Ҳолл”даги теракт бўйича саккизинчи айбланувчи – қирғиз аслли Россия фуқароси Алишер Қосимовни қамоққа олдирди. Тергов қўмитаси маълумотига кўра, у квартирасини Шамсиддин Фаридуний ва бошқа айбланувчиларга ижарага берган.

Қосимов ижарачиларининг теракт уюштириш режасидан хабари бўлмаганини айтмоқда. Кремлга алоқадор Brief телеграм-канали эса, аксинча, Қосимов уларнинг ниятларини билганини иддао қиляпти.

Душанбага ўтар кечаси суд концерт залига ҳужумнинг тўрт муҳтамал иштирокчисини қамоққаолдирди, эртасига эса айни иш доирасида яна уч киши ҳибс этилди. Улар орасида тергов органи оқ “Рено”нинг сўнгги эгаси деб атаётган Диловар Исломов ҳам бор. Исломовнинг ўз сўзларига кўра, автомобилни қайнукасига сотган ва теракт жойидан олинган тасвирларда машинани кўриб ҳайратга тушган.

Тергов жиноятнинг эҳтимолий сабабларини маълум қилган эмас. Аввалроқ, кўплаб давлатларда террорчи ташкилот деб топилган “Ислом давлати” халқаро гуруҳи “Крокус Сити”га ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Москвадаги теракт бўйича жами 11 киши ушланган. Улардан саккиз нафари судгача қамоққа олинган бўлса, қолган уч кишининг тақдири хусусида ҳозирча ҳеч нима маълум эмас. Россия президенти Владимир Путин гўё теракт ижрочиларининг Украинада алоқалари бўлганини иддао қилди: унинг сўзларига кўра, гўёки террорчилар қочиши учун Россия-Украина чегарасида “туйнук” очиб қўйилган. Бироқ Путин бирон далил келтиргани йўқ. Украина расмийлари ва ғарблик экспертлар унинг иддаоларини рад этишмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG