Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:52

Қорасувлик диндор банкка қўйган 17 ярим минг долларини ололмаяпти


Молия полицияси банкка юборган хатида Шаҳобиддин диний-экстремистик ташкилотлар билан алоқада бўлиши мумкинлиги айтилган.
Молия полицияси банкка юборган хатида Шаҳобиддин диний-экстремистик ташкилотлар билан алоқада бўлиши мумкинлиги айтилган.

Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида яшовчи Шаҳобиддин Бозорбоев KICB банкига уч кунга қўйган 17 ярим минг доллар пулини 4 ойдан бери қайтариб ололмаяпти. Шаҳобидиннинг айтишича, суриштирув натижасида у Молия полицияси эътиборига тушган, диний-экстремистик ташкилотлар билан алоқада бўлиши мумкин деган важ билан банкдаги хисоб рақами номаълум муддатга музлатиб қўйилганини ўрганган. Бироқ Шаҳобиддин ўзининг тақиқланган ҳеч қандай диний ташкилотларга алоқадор эмаслигини айтмоқда.

Ўш вилояти Қорасув шаҳри яшовчиси, 33 ёшли Шаҳобиддин Бозорбоев шу йилнинг 27-январида Кореяга бизнес виза олиш учун KICB банкидаги ўз ҳисобига 3 кун муддатга 17,5 минг доллар пул қўяди.

Бироқ у виза ололмаган. У ўзининг банк ҳисобига қўйган пулларини эса 4 ойдан бери қайтариб ололмаяпти.

Ўтган вақт мобайнида у аввалига банкка бориб пулларини нима сабабдан берилмаётганини тушунтириб беришларини талаб қилган.

Шундан сўнг унга пули Молия полициясининг юборган хати сабабли музлатиб қўйилганини айтишган.

Молия полицияси банкка юборган хатида Шаҳобиддин диний-экстремистик ташкилотлар билан алоқада бўлиши мумкинлиги айтилган.

- Мени Қорасув шаҳар Ички ишлар бошқармасининг 10-бўлими, Қорасув туман Миллий хавфсизлик хизмати чақирди. Уларга экстремист, террорист эмаслигимни айтиб бердим, ёзиб ҳам бердим. Қорасув туман милициялари ҳам Ўшдан ҳам бу нарсани тасдиқлаб Молия разведкасига “Бу ростдан ҳам ҳақиқатан экстремист эмас”, деган справкани беришди. Бироқ СНБ масжидларга, жамоат жойларига бориб “Мен экстремист, Ҳизбут-Таҳрир, Салафий эмасман деб видеога тушасан” деяпти, -дер экан Шаҳобиддин Бозорбоев, бу таклифга ҳам рози бўлганини, бироқ Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, шунда ҳам пул масаласи ҳал бўлиши аниқ эмаслигини айтишганини таъкидлайди.

Айни пайтда KICB банки расмийси Шаҳобиддин Бозорбоев пуллари музлатилганини тасдиқлайди.

- Бизнинг мижозимиз бор. У ростдан ҳам банкдаги ҳисобига пулини қўйган. Унинг пуллари бугунги кунда блок қилинган. Ҳукуматнинг “Жиноий ишларни легаллаштириш ва террористик, экстремистик ҳаракатларни молиялаштиришга қарши ҳаракатланиш”, деган қонуни бор. Шу қонунни бажарувчи, Қирғизистон ҳукумати қошида Молия полицияси бор. Биз шу идора кўрсатмаси асосида пуллари блок қилганмиз. Қора рўйхат деган нарса бор, унинг ўша рўйхатта туриши ҳам маълум бўлди. У тегишли идораларга мурожаат қилиши керак. Банк фақат қонун доирасида иш олиб боради. Уни пуллари турибди хеч қаерга кетмаган, - деди журналистларга берган суҳбатида KICB банкининг жанубий ҳудудлар бўйича директори Турсунбек Шакиров.

Бу орада пулларни кредит сифатида берган бошқа банк кафолат сифатида қўйган Шаҳобиддиннинг уйини сотувга қўйди. Шаҳобиддин бозорда савдо қилиш учун солиқ тўлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган. Унга кўра, унга барча молиявий ишларни амалга ошириш тақиқланганини айтиб, солиқчилар солиқ олишдан ҳам бош тортишган.

Иложсиз қолган айтган Шаҳобиддин, Қирғизистон Президенти, Бош Прокурорига ёзма равишда мурожаат йўллаган. Бироқ бундан ҳам наф чиқмаган. Қорасув шаҳар ҳокимлиги эса унга шаҳар ҳокимлиги олдида тинчлик митинги ўтказишга рухсат бермаган. Шаҳобиддин Озодликнинг “нега сизни тақиқланган диний ташкилотларга алоқадорликда гумон қилишаяпти?”, - деган саволига шундай деб жавоб берди:

- 2013-йилда Ҳизбут-Таҳрирга аъзоликда гумон қилиб уйимда тинтув ўтказишган. Мен ўшанда оғзаки ва ёзма шаклда Ҳизбут-Таҳрир аъзоси эмасман, деб айтиб берганман. Қорасув туман суди менга чиқарилган 1 йил шартли жазо чорасини 6 ойдан кейин ман қилиб, мени оқлаган. Пул можаросида шу масала ҳам кўтарилди, бироқ оқланганим тўғрисидаги ҳужжатларни кўрсатсам улар ўтмаяпти, -дейди Шаҳобиддин.

XS
SM
MD
LG