Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:59

Маймунчечак янги глобал пандемия(ми)?


Маймунчечак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Маймунчечак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго ва Африканинг бошқа жойларида тарқалаётган маймунчечак эпидемияси сабаб глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди. "Ассошиэйтед Пресс" агентлигининг ёзишича, бу вирус тарқалишининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.

Швецияда маймунчечак билан касалланишнинг дастлабки ҳолати қайд этилди. Вирус Африкада бўлиб қайтган беморда аниқланган.

Соғлиқни сақлаш идоралари вирус Европа бўйлаб тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Аммо вируснинг глобал пандемия даражасида тарқалиш эҳтимоли кам. Негаки охирги кузатилган чўчқа гриппи ва CОVID-19 пандемияларида вирус одатда ҳаво томчилари орқали жуда тез тарқалган. Аммо маймунчечак асосан вирусни юқтирган одам ёки у ишлатган нарсаларга тегиниш орқали юқади. Вирус терида тошмаларни пайдо қилади.

Мутахассислар маймунчечакка ўхшаш тошмалари бор одам билан яқин жисмоний алоқада бўлмаслик, у ишлатган ошхона буюмлари, кийим-кечаклар ёки чойшаблардан фойдаланмаслик ҳамда мунтазам равишда гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Европа Соғлиқни сақлаш маркази маймунчечак, асосан Африкадан кириб келиши эҳтимоли юқори эканлигини айтар экан, Европада эпидемия хавфи паст эканлигини билдирган.

Олимлар маймунчечак кириб бормаган мамлакатларда аҳоли учун хавф даражаси юқори эмаслигини таъкидламоқда.

Маймунчечак ўзи нима?


Маймунчечак вируси биринчи марта олимлар томонидан 1958 йилда маймунларда «чечакка ўхшаш» касаллик пайдо бўлганида аниқланган. Яқин-яқингача бу вирус билан зарарланиш ҳолатларининг аксарияти марказий ва Ғарбий Африкада касал ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлган одамларда кузатилган.

Маймунчечак CОВИД-19 дан нимаси билан фарқ қилади?

Маймунчечак коронавирусдан фарқли равишда жуда секин тарқалади. Хитойда коронавирус аниқланганидан кўп ўтмай, касалланишлар сони бир неча мингга кўтарилди; январь ойининг биринчи ҳафтасидаёқ ковид юқтирганлар сони ўн баробардан ошиб кетган эди.

2020 йил мартига келиб, ЖССТ CОВИД-19 ни пандемия деб эълон қилган вақтда касалланганлар 126,000 дан ортиқ, ўлим сони эса 4,600 ни ташкил қилган.

Бу коронавирус биринчи марта аниқланганидан тахминан уч ой ўтиб қайд этилган кўрсаткич.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йилдан бери маймунчечак билан зарарланиш ҳолатлари бутун дунё бўйлаб 100 000 га яқинлашган, 200 га яқин ўлим қайд этилган.

CОВИД-19 пандемиясининг дастлабки кунларидан фарқли ўлароқ, маймунчечакка қарши вакциналар ва даво усуллари мавжуд.

«Бизда маймунчечакни тўхтатиш учун зарур бўлган воситалар бор. Бу биз COVID даврида дуч келган вактсина ва вирусга қарши воситалар тақчиллиги каби вазият эмас», дейди Дюк университетининг Глобал соғлиқни сақлаш институти директори доктор Крис Бейрер.

ЭКСКЛЮЗИВ - Қабристон сукунати: Ковид қурбонлари ошмоқда, расмийлар сукутда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:55 0:00

Маймунчечак эпидемияси қанча давом этади?


Ҳозирча бу аниқ эмас. 2022 йилда 70 дан ортиқ мамлакатда тарқалган маймунчечак эпидемияси эмлаш дастурлари ва дори воситалари сабаб бир неча ой ичида тўхтатилган эди.

Ҳозирда вирус билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти Африкада, асосан дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири бўлган Конгода аниқланмоқда. Бусиз ҳам мамлакат соғлиқни сақлаш тизими тўйиб овқатланмаслик, вабо ва қизамиқ туфайли ночор аҳволда.

Конго расмийлари аллақачон халқаро донорлардан 4 миллион вакцина сўраган, бироқ ҳали вакциналар етиб боргани йўқ.

ЖССТ маймунчечак дастлаб тарқалган 2022 йилдаёқ глобал фавқулодда ҳолат эълон қилганига қарамай, Африка давлатлари деярли эмлашни амалга оширмаган.

Дюк университети мутахассиси Африкадаги эпидемияни бартараф этиш учун сармоя киритиш бутун дунё манфаатига хизмат қилишини таъкидлайди.

«Ҳозир ушбу пандемияни жиловлашнинг айни вақти. Африкага устувор аҳамият бериш бўйича қарор қабул қилишимиз керак», дейди мутахассис.

Форум

XS
SM
MD
LG